RU

Последние новости

09:21"Атлетико"нинг асосий юлдузи Жаҳон чемпионатидан кейин "Барселона"га ўтади  4 08:53"Ҳисобга қарамаймиз, асосийси барчага ўйин амалиёти бердик" - Вадим Абрамов Дубайдаги сўнгги ўйиндаги дуранг, сўнгги тайёргарлик ва Санчеснинг дебюти ҳақида  0 08:25"Андижон" 12 нафар футболчини Лига рўйхатидан ўтказди  2 07:57"Каттақўрғон" навбатдаги таржибали легионер билан келишувга эришди  3 07:30"Динамо" 19 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  1 07:20Ўртоқлик ўйини. "Динамо" БАА йиғинидаги сўнгги ўйинида "Елимай" билан дуранг қайд этди  0 03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  1 02:57Европа лигаси. "Штутгарт"дан йирик ғалаба, "Панатинаикос"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  3 02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  4 00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  2 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  1 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  15 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  2 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0

"Пахтакор"нинг 5 нафар футболчисида коронавирус аниқланди ва улар изоляция қилинган Новости

"Пахтакор"нинг 5 нафар футболчисида коронавирус аниқланди ва улар изоляция қилинган

Бизга маълум бўлишича, "Пахтакор" жамоасининг 5 футболчисида коронавирус инфекцияси аниқланган.

Клуб жамоани доимий тиббий назоратдан ўтказиш чоғида жамоа аъзоларининг 5 нафарида коронавирус инфекцияси мавжудлигини аниқлаган ва уларни тезда изоляция қилган.

Суперлига жамоалари ичида "Пахтакор" доимий тарзда карантин қоидаларига амал қилиб, коронавирусга тест топшириб, тиббий назоратни кучайтирганига қарамасдан жамоа аъзоларининг 5 нафар вакилида ушбу инфекция аниқланган. Ҳозирда клубнинг барча ходимлари, жамоа персоналлари ва футболчилари яна қўшимча тест топширишган. Мазкур тест натижалари душанба куни чиқиши кутилмоқда.

"Пахтакор" клуби коронавирус аниқланган 5 футболчисини изоляция қилиб, барча тиббий воситалар, дори-дармонлар билан таъминлаган ҳолда тиббий назоратда ушлаб турибди. "Пахтакор" АГМК билан ўйиндан кейин машғулотлар ўтказмаяпти ва ҳозирда жамоанинг бошқа аъзолари ва ходимларининг қўшимча тест натижаларини кутмоқда.

Гарчи сайтимизга айнан кимлар коронавирусга чалингани ҳақидаги маълумотлар борлигига қарамасдан исмларни ошкор қилмасликни лозим топдик.

Эслатиб ўтамиз, Суперлига 10-тур доирасида "Пахтакор" тақвимга кўра Қўқонга сафар қилиши ва 23 июль куни "Қўқон-1912"га қарши баҳсда майдонга тушиши лозим. Лекин катта эҳтимол билан бўлажак ўйин қолдирилиши мумкин.

Умуман Суперлиганинг 10-тур ўйинлари ўз вақтида ўтиши катта сўроқ остида турибди. Чунки "Пахтакор" жамоаси билан ўтган тур ўйнаган АГМК клуби вакиллари ҳам эндиликда коронавирусга тест топширишларига ва тиббий текширувдан ўтишларига тўғри келади.

Бу эса тақвимдаги 22 июль куни ўтказилиши керак бўлган АГМК - "Локомотив" ўйинини ҳам кечиктириши мумкин.

Бунга қадар тур олдидан Суперлига жамоаси "Сурхон"нинг 2 футболчиси коронавирусга чалингани ҳақида хабар берилганди. Ўтган турда эса "Бухоро" - "Бунёдкор" ўйини олдидан "қалдирғочлар" ҳимоячиси Ислом Қобиловда коронавирус аниқлангани туфайли номаълум муддатга қолдирилганди.

"Пахтакор" жамоасининг коронавирусга чалинган аъзолари, "Сурхон" футболчилари ва бошқа мазкур инфекция билан оғриган беморларга соғлик тилаб, тезда шифо топишларига тилакдошмиз.

Рейтинг: -70   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика