RU

Последние новости

12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  1 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  0 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  1 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  7 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  2 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3 07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  6 01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  3 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  3 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0

Дилявер Ваниев: "Машъал" "Локомотив"ни охирги маротаба мағлуб этганида мен футболчи эдим Новости

Дилявер Ваниев: "Машъал" "Локомотив"ни охирги маротаба мағлуб этганида мен футболчи эдим

Coca Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Машъал" (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар катта мураббийи Дилявер Ваниев ўз фикрларини билдирди.




"Барчага ҳайрли кеч. Ҳозирги ҳолатимни тушунмаслигингиз табиий. Бугун бизга ғалаба жуда зарур эди. Ўйиндан олдин бироз босим бор эди. Анча вақтдан бери ғалаба қозона олмаётган эдик. Йигитлардан ўз ўйинларини кўрсатишларини илтимос қилгандик. Режадан ташқарига чиқмаган ҳолда ҳаракат қилишни буюргандик. Ғалаба билан шогирдларимни ва мухлисларни табриклайман. 

"Машъал" "Локомотив"ни сафарда охирги маротаба мағлуб этганида мен футболчи сифатида Олий лигада тўп тепаётган эдим. Ўша пайтлар "Локомотив" ҳозиргидек эмасди. Кейин улар молиявий томондан анча барқарор клубга айланди. Уч мавсум давомида чемпионликни ҳеч кимга беришмади. Уларни ўйин фалсафасини ва услубини олдиндан билардим. Тўпни олиб қўйишади ва бўш ҳудудлар орқали ҳужумларни ривожлантиришади. Ҳозир футболда ким кўпроқ тўпни назорат қилса, вазиятлардан фойдаланса ўша жамоа ғолиб чиқмоқда. 

Энди барчасини унутиб Муборакка йўл оламиз ва навбатдаги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Ёзги трансферлар ойнаси вақтида юқори савиядаги футболчини олиб келиш қийин масала. Лекин, бу борада ишлар давом этади, тўхтамайди. 

Легионерлар билан мулоқот қилишда муаммога учрамаяпмиз. Элла Кенни турмуш ўртоғи Украинадан. Шу боис у билан рус тилида мулоқот қиламиз. Ушбу футболчи орқали Ифеаний билан гаплашамиз. 

Тўртта ўйинда гол ура олмаётганимиз жамоага жуда катта босим қилаётганди. Шахсан ўзимга ёш мураббий сифатида бу жараённи бошдан ўтказиш осон бўлмади. Болларга ҳам айтдим. Футболда гол уриш керак, гол урмасангиз ғалаба қозона олмайсиз",- дейди Дилявер Ваниев.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика