RU

Последние новости

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  4 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  2 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  42 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Беларусь. Яхшибоев янги жамоасида ҳам дебют ўйинида гол урган ўйинда йирик ҳисоб қайд этилди Новости

Беларусь. Яхшибоев янги жамоасида ҳам дебют ўйинида гол урган ўйинда йирик ҳисоб қайд этилди

Беларус Олий Лигасининг 17-тури доирасидаги “Строитель” ўйингоҳида ўтган баҳс якунланди.

“Шахтёр” – “Городея” 4:1

22:30, “Строитель”

Гол: Антич (7), Архипов (38), Иванович (40), Яхшибоев (82) - Архипов (51).

Шахтер – Гутор, Сачивко, Антич, Хадаркевич, Подстрелов, Селява, Сзоке, Вукманич, Иванович (Яхшибоев, 46), Лисакович (Бодул, 79), Архипов (Бурко, 83).

Городея – Довгялло, Йоксимович, Баглай (Пашевич, 81), Шестиловский, Позняк, Воловик, Шибун, Саичич, Байдук, Волович, Архипов.

Огоҳлантириш: Сзоке (56), Вукманич (67), Шибун (84).

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИИИ!!! Яхшибоев янги жамоасида ҳам дебют голини урган ўйинни сиз билан Миржалол Норматов кузатиб борди. Барчага раҳмат айтамиз. Эртага бўлиб ўтадиган "Энергетик-БГУ" иштирокидаги учрашувда кўришгунча деб қоламиз.

2 дақиқа қўшиб берилди.

90. Жуда яхши ва ҳужумкор ўйин бўлди. Лисакович чиқиб кетганидан кейин марказга ўтган Жасур қандай жойда ўйнаши кераклигини мураббийига кўрсатиб қўйди.

88. "Городея"нинг жаримадан узатган тўпини Гутор қайтариб юборди.

85. Учрашув тақдири ҳал бўлганидан кейин икки томон ҳам тўхтаб қолди.

Архиповнинг оширган тўпини тўхтатиб, футболчимиз кучли зарба билан узоқ бурчакка тўпни михлаб қўйди! Дахшатли пушка зарба бўлди ўзиям!

82. ГООООООООООООООООЛЛЛЛ!!!! ЯХШИБОЕВВВВВВ!!! ЧИРОЙЛИ ГОЛЛЛ!!!

81. Ҳисоб яна йирик кўринишга келиши учун вазият. Чапақайлар учун жуда чиройли нуқтадан жарима зарбаси белгиланди. Тахминан 20 метрлар масофа.

79. Бугун яхши ўйнаган Лисакович майдонни тарк этди. Кутилганидек, Яхшибоев марказий ҳужумчи позициясига ўтди. Унинг ўрнини Архипов эгаллади.

77. УХХХХХ!!! Архиповдан чиройли "прострел" кўргандик. Аммо бўш қолган дарвозани ишғол қиладиган футболчи топилмади.

75. Йоксимовичнинг ўнг қанотдан узатган "подачаси" майдондан ташқарига чиқиб кетди.

73. "Шахтёр"да яна бир имконият. Хадаркевичнинг ўнг қанотдан узатган тўпига Архипов боши билан ноаниқ зарба йўллади.

72. Бу ерда Лисакович қулай вазиятни йўққа чиқарди. 18 метрлардан Виталий кучли ва ноаниқ зарба йўллади. Ҳудди зарда қилаётган одамдек тутмоқда у ўзини бугун.

71. Яхшибоев "Шахтёр"даги илк вазиятини яратди. Жасурни ўнг қанот вингери сифатида кўриш қийин бўлмоқда. Унинг ҳаволатиб узатган паси дарвоза устидан ўтиб кетди.

69. ЗАРБАААААААААААА!!! 3:2 бўлишига сал қолди. Баглайнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Гутор ушлаб олди. Жууууда ҳам хавфли вазият юзага келганди.

68. "Шахтёр"нинг узоқ давом этган ҳужуми Антич оффсайдда қолгани сабабли тугади.

66. Лисакович бекорга етакчи футболчи эмас экан. Ростдан ҳам у майдонда жуда катта юкни бўйнига олмоқда. Фокусни унга қаратяпман, жуда тез ва меҳнаткаш футболчи Лисакович. Яхшибоевдан тубдан фарқ қилади унинг услуби.

63. ЗАРБААААА!!!! Сачивконинг жаримадан йўллаган зарбаси Довгялло томон борди. Посбон тўпни муштлари билан уриб юборди.

61. Яхшибоев ўнг қанотда вингер сифатида ўйнамоқда. Ҳозирча у ўзини бу позицияда яхши ҳис қилмаяпти.

60. Нақадар ғалати ҳаракатлар. Лисаковичнинг пасидан кейин Архипов тўпни тўхтата олмади. Акс ҳолда у бирга бир ҳолатга чиқиб кетарди.

58. Лисакович Яхшибоев томон чиройли пас берганди. Бироқ ҳимоячилар тўпни олиб қўйишни уддалашди.

57. Йўқ. Познякнинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

56. "Городея" жарима зарбасига эга бўлмоқда.

53. Античнинг қанотдан рақиб жарима майдончасига узатган тўпини Шестиловский қайтариб юборди.

51. ГОЛ! Бу сафар "Городея"даги Архипов гол муаллифига айланди.

48. Кечирасизлар, Ўзбекистонда интернет тезлиги яхши эмас. Шу сабабли матнли трансляцияда узилишлар пайдо бўлмоқда.

46. Иккинчи бўлим бошланди! Иванович ўрнига Яхшибоев майдонга тушди!

- Жамоалар майдонга қайтишди.

- Жамоалар кийиниш хонасига йўл олишмоқда.

45+1. ЗАРБАААААААА!!! Шибуннинг жаримадан йўллаган зарбасини Гутор қийинчилик билан қайтарди ва шу паллада тайм якунланди.

44. Беларусдаги ҳакамликдан кўп нолидик. Ҳозир "Шахтёр" футболчиси йиқитилганидан кейин мезбонлар тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетаётганди. Бош ҳакам эса хуштак чалиб, ўйинни тўхтатди.

42. Селяванинг зарбасини Довгялло ушлаб олди.

40. ГООООООООООООЛЛЛЛ!!! "Городея" парчаланиб кетди. Лисакович рақиб жарима майдончасида Йоксимович ҳамда Шибунни "дўкон"га жўнатиб, Ивановичга чиройли пас берди. Иванович эса осонлик билан гол урди. Н-о-к-а-у-т!

38. ГООООООООООЛЛЛЛЛЛ!! Лисаковичнинг пасидан кейин Архипов ўнг оёғи билан кучли зарбаси орқали дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олди. ПУШКА!

37. Байдукни қишлоқча қилиб айтганда "кетмон" деб атаса ҳам бўлар экан. У рақибларини "чопиб" ташлаяпти ва қадамлари ҳам қанақадир бўсўнақай кўринмоқда.

36. "Городея"нинг ҳужумлари камайиб кетди. Шундай пайтда жамоа бурчак зарбаларидан ҳам самара чиқара олмаяпти.

34. "Шахтёр"да бурчак зарбаси. Бу қизиқ! Мухлислар "Жасур" деб бақиришди. Шархловчи ҳам бунга алоҳида эътибор берди.

31. "Шахтёр" ўйинни яна марказга кўчирди.

29. Футболчилар кўзимга семиз бўлиб кўриняпти. Айниқса Антич... Ҳудди майдонда озғин футболчи йўқдек)

25. Лисаковичнинг яна бир зарбаси ноаниқ кетди.

22. ЗАРБАААААААА!!! Лисаковичнинг зарбасини посбон қайтарди. Иккинчи темпда давом этган ҳужумда яна бир бор Лисакович зарба берди. Бу сафар тўп рақибга тегиб, майдонни тарк этди.

21. Жаримадан ошириб берилган тўпга Антич кучли ва анчагина ноаниқ зарба йўллади. Бу зарба гол бўлиши учун регби дарвозаси керак)

19. Лисаковичнинг пасидан кейин Сзоке узоқ масофадан дарвозага зарба берди. У энг ёмон қарорни қабул қилганини зарбанинг ноаниқлигидан тушуниб олгандир)

17. Лисаковичнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

16. Михаил Шибун "Шахтёр" жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва икки футболчини алдаб ўтиб, мувозанатни йўқотди ва шу билан бирга тўп ҳам йўқотилди. 

14. Айтганча, БАТЭ бугун ўз майдонида "Славия" билан 1:1 ҳисобидаги дурангни қайд этди. Ушбу турга қадар "Шахтёр" ва БАТЭ ҳисобида бир хил очко бор эди. Шу орқали солигорскликлар БАТЭ билан фарқни 2 очкогача ошириши мумкин.

13. "Шахтёр" услубини ўзгартириб, марказдан жарима майдонига кириб боришни истамоқда.

11. Чап қанотдан узатилган тўпга Иванович ноаниқ зарба йўллади.

7. ГОООООООЛЛЛЛ!! Антич чап оёғида кучли зарба бериб, ҳисобни очди!!!

4. Антич ҳужумга ўтмоқчи эди, лекин ундан рақиблар тўпни олиб қўйди.

- УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

- Учрашув бошланиш арафасида.

Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика