RU

Последние новости

14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  1 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  2 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  1 13:34Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди  2 13:10"Шаржа" – "Насаф" учрашуви ўмонлик ҳакамларга топширилди  0 12:43"Навбаҳор" африкалик ҳужумчини жалб этмоқда  1 12:20Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди  0 11:51Интервью. Санжар Шоаҳмедов: "Металлург"нинг юқори мақсадлари бу клубга келишимда ҳал қилувчи омил бўлди"  0 11:24Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК мусобақаларида ишлайди  1 10:48Осимхен фаолиятини Европанинг ТОП жамоасида давом эттириши мумкин  2 10:20Салоҳ Саудия чемпионатига ўтишга рози  3 09:15Камолиддин Тожиев: "Бу биз учун оғриқли мавзу"  3 08:46"Нефтчи" "Насаф"нинг яна бир футболчисига қизиқиш билдирмоқда  9 08:18Кечаги учрашувда "Арсенал"нинг икки нафар футболчиси жароҳат олди  0 07:50Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" гуруҳдаги сўнгги учрашувида майдонга тушади  7

Тачмурад Агамурадов: "Бошдан баланд сакраб бўлмайди" Новости

Тачмурад Агамурадов: "Бошдан баланд сакраб бўлмайди"

Coca Cola Суперлигаси 7-турида "Локомотив" майдонидаги мағлубиятдан кейин "Қизилқум" бош мураббийи Тачмурад Агамурадов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Умуман олганда ўйин тенг курашлар остида ўтди. Биринчи бўлимда рақибга устунликка эришиши учун имконият бермадик. Афсуски, таркиб борасида бизда муаммолар бор. Захирадан тушаётган футболчилар ўйинни кучайтира олишмаяпти, аксинча, жамоани кучсизлантирмоқда. Ўйиннинг якунида бўлган вазиятларни инобатга олмасак, ўйин дурангга мос эди. Ҳечқиси йўқ, ишлашда давом этамиз. "Локомотив"ни эса ғалаба билан табриклайман.

- Жамоадаги асосий камчилик қандай?
- Сифатли футболчилар бизга етишмаяпти. Биз қўл остимиздаги футболчиларни ишлатяпмиз. Шу боисдан узоққа бора олмаяпмиз. Чунки бошдан баланд сакраб бўлмайди. Натижаларга эришиш учун шунга яраша футболчилар керак.

- Рестартдан кейин жамоа тўртинчи ўйинда ҳам гол ура олмаяпти.
- Қандай қилиб гол ура оламиз? Рухсатдан кейин атиги 7-8 кун машғулотларда қатнашдик. Менимча бундай ҳолат деярли барча клубларда бўлди. Аммо менинг футболчиларим жисмоний ва функционал жиҳатдан етарлича тайёргарликка эриша олмади. Шунингдек, футболчиларга совуққонлик ва маҳорат ҳам етишмаяпти. Бу ерда бирор футболчини гапириб, уялтирмоқчи эмасман.

- Август ойида трансферлар ойнаси очилади. Жамоа таркиби қанчалик даражада ўзгаради?
- Катта ўзгаришлар бўлади. Камида 7-8 футболчи билан хайрлашамиз. Уларнинг ўрнига сифатли футболчилар оламиз. Ҳозирги ёмон ҳолатдан чиқиб олиш учун бизга кучли тайёргарликка эга футболчилар талаб қилинади.

- Олдингизга қандай вазифалар қўйилган?
- Ҳозирги вазифамиз - мана шу ҳолатдан чиқиб олиш. Буни уддалаб олсак, мавсум давомида бизнинг олдимизга вазифалар қўйиб борилади. Аслида вазифалар доимо мавсум аввалида қўйиларди. Жамоа таркибини мен йиғмаганман ва шу сабабли ҳам бу борада шундай келишиб олганмиз.



Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика