RU

Последние новости

16:54Темур Чогадзе: "Насаф"нинг асосий мақсади Ўзбекистон кубоги эмас, Суперлига чемпионлиги"  0 16:33"Динамо" "Пахтакор" билан дуранг ўйнаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 16:17Тони Кроос ЕВРО-2024дан кейин фаолиятини якунлайди  8 15:59Диққат танлов. KELME брендидан футбол тўпини ютиб олинг!   7 15:42АПЛ янги мавсумида "VAR" бошқачароқ ишлайди  3 15:18"Челси" ўзига эҳтимолий мураббий топиб қўйди   2 14:50"Кристал Пэлас" "Бетис" футболчисига қизиқмоқда  1 14:19"Барселона" ёш иқтидорли ҳимоячиси билан янги шартнома имзолайди  3 13:50Лаутаро Мартинес келажагини "Интер"да кўрмоқда  1 13:32Постекоглу "Тоттенхэм" камида уч нафар янги футболчи сотиб олишини истамоқда  2 13:17Бу қизиқ. "Сити" дарвозабони беш йилда иккита ўйинда майдонга тушди, лекин клуб уни қўйиб юбормайди  7 12:49Тошкентда ўтказилган "Воҳа дербиси"да "Насаф"нинг қўли баланд келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 12:36Ўзбекистон футзалининг энг яхшиларини тақдирлаш маросимига таклиф этамиз  1 12:24Баркли "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  1 11:59"Манчестер Юнайтед" Санчони 50 миллионга сотмоқчи  3

Клублар карантингача ва карантиндан сўнг Новости

Клублар карантингача ва карантиндан сўнг

Ўзбек футболининг бу йилги мавсуми ҳақида гап кетганда карантингача ва карантиндан кейинги пайт деб ажратишга ўрганиб қолдик.

Суперлиганинг дастлабки 3 туридан сўнг мамлакатимизда коронавирус туфайли карантин эълон қилиниб ҳамма мажбурий танаффусга чиқди. Уч ой давом этган "таътил"дан сўнг Суперлига яна давом эттирилди. Карантиндан сўнг ҳозирча 3та тур ўтказилди ва бу ҳам баъзи мулоҳазаларга ундайди. 

Шундай экан, қуйида Суперлига жамоалари карантингача қандай эди-ю, карантиндан сўнг нималар бўлаётгани ҳақида тўхталиб ўтамиз. Бунда жамоаларнинг айни пайт турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнидан келиб чиқиб ёндашамиз. 

"Пахтакор": Уч ғалаба, бир мағлубият

"Пахтакор" Суперлигани кетма-кет учта ғалаба билан бошлади. Лекин карантиндан сўнг дастлабки ўйинида Жиззахда мағлуб бўлди. Охирги иккита турда эса яна зафар қучди, бўлиб ҳам ўз дарвозасидан гол ўтказмади. 


АГМК: Иккита дуранг, уч ғалаба

АГМК карантингача икки бор дуранг ўйнаб, фақат битта учрашувда ғалаба қозонганди. Карантиндан кейин эса қаторасига учала ўйинини ғалаба билан якунлади. Қизиғи шундаки, олмалиқликлар охирги 3та учрашувда бир хил 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. 


"Қўқон-1912": Ўзгаришсиз кетаётган жамоа

"Қўқон-1912" ҳисобида карантингача иккита ғалаба бор эди, карантиндан сўнг ҳам икки бор ғалабага эришди. Жамоа ўз ғалабаларини фақат уйда қўлга киритяпти. Сафарда эса ҳозирча иккита ўйин ва икки мағлубият. 


"Насаф": Ғалабалар кетидан дуранглар

Афтидан "Насаф" дуранглар исканжасига тушиб қолгандек. Чунки жамоа каратингача қаторасига учта ўйинда зафар қучганди. Ҳозир эса уч марта дуранг қайд этди. Қаршиликлар уйда "Навбаҳор" ва "Бухоро", сафарда эса "Машъал"ни енга олишмади. 


"Бунёдкор": Ўша гап, ўша аҳвол

"Бунёдкор" жорий мавсумни кетма-кет иккита ғалаба билан бошлаб, бир бор мағлуб бўлганди. Карантиндан кейин ҳам охирги уч турда шундай натижа қайд этди. "Қалодирғочлар" уйда "Қўқон-1912" билан "Локомотив"ни мағлуб этиб, сафарда "Пахтакор"га имкониятни бой беришди. 


"Навбаҳор": Мағлубият йўққа чиқди

"Навбаҳор" илк турда "Пахтакор"дан мағлубиятга учраганди. Карантиндан сўнг учта ўйинда майдонга тушган "лочинлар" икки бор ғалабага эришиб, бир марта дуранг ўйнашди. "Навбаҳор" айниқса кеча Бекободда ишончли ўйин кўрсатиб, майдон эгаларидан 3:1 ҳисобида устун келди. 


"Металлург": Жамоа ўзини ўнглаб олгандек

"Металлург"нинг кечаги мағлубиятини балки тасодифга йўйиш мумкиндир. Лекин жамоа карантиндан кейин ўзини топиб олгани рост. Чунки Андрей Шипилов шогирдлари бунгача иккита баҳсни ғалаба билан якунлашди. Сафарда "Локомотив" ва "Андижон" таслим этилгани бежиз эмас. 


"Сўғдиёна": Йўқ ғалаба иккитага ўзгарди

Карантингача "Сўғдиёна" ҳам учта ўйин ўтказиб, ғалаба қозона олмаганди. Охирги уч турда бу жамоа 7 очколик бўлди. Жиззахликлар дастлаб "Пахтакор", сўнгра "Локо"ни мағлуб этишди. Охирги турда эса "Андижон" билан кутилмаган дуранг қайд этилди. 


"Машъал": Ғалаба битталигича қолмоқда 

"Машъал" илк турни "Сўғдиёна" устидан 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан бошлаганди. Лекин муборакликлар шундан бери бошқа зафар қуча олишмаяпти. Карантиндан сўнг "Машъал" учта ўйиннинг иккитасини дуранг билан якунлаб, бир бор мағлубиятга учради. 


"Локомотив": Иккита ғалабадан уч мағлубиятга

Карантиндан сўнг "Локомотив" қайд этаётган натижалар кўпчилик учун кутилмаган ҳол бўлиб турибди. "Темирйўлчилар" дастлабки 3 турнинг иккитасини ғалаба билан якунлашганди. Аммо охирги учта баҳснинг ҳаммасида имкониятни бой беришди. 


"Сурхон": Ғалаба ўрнига дуранг

Карантингача ўз майдонида икки бор тўп тепган "Сурхон" ҳар иккисида ютқазиб қўйганди. Лекин жамоа сафарда "Қизилқум"ни мағлуб эта олганди. Карантиндан кейин эса воҳаликлар бир марта дуранг ўйнаб, икки бор мағлуб бўлишди. Бу ўринда ғалаба ўрнини дуранг эгаллади. 


"Андижон": Ўша гап, ғалаба қачон бўлади?

"Андижон" Суперлигада бу мавсум ҳали ғалаба қозонмади. Жамоа уч бор дуранг ўйнаб, уч марта имкониятни бой берди. Фарқи шундаки, карантиндан сўнг "бургутлар" икки бор дуранг қайд этишди. Лекин "Андижон" қачон ютади деган савол ҳамон долзарблигича қолмоқда. 


"Бухоро": Учта мағлубият йўққа чиқди

Ҳартугул "Бухоро" карантиндан кейин дастлабки учта мағлубиятга барҳам берди. Лекин бу жамоа ҳали ғалаба нашидасини сурмади. Муҳсин Муҳаммадиев айтиб ўтганидек, буёғига ҳар бир баҳс финалга тенг мақомда бўлади. Икки бор дуранг ўйнаган жамоа ғалаба учун ҳаракат қилса керак. 


"Қизилқум": Бор эди битта дуранг

"Қизилқум"да карантингача ҳар ҳолда бир очко бор эди. Лекин жамоа охирги уч турда фақат мағлуб бўлди. Агамурадов шогирдлари уйда АГМК ва "Пахтакор", сафарда эса "Қўқон-1912"дан мағлубиятга учрашди.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика