RU

Последние новости

23:55"Барселона" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  2 23:27Жамшид Саидов: "Бизда юқори мақсадлар йўқ, вазифа ўтган мавсумдан кўра яхшироқ иштирок этиш"  1 22:57"Бунёдкор" иккинчи даврада уйғонадими? Тайёргарлик қандай кетяпти? Илёс Зейтуллаев барча саволларга жавоб берди  4 22:23Расман: Шерзод Эсанов "Андижон"дан РПЛ клубига ўтди  14 21:27"Байер" Гюлерни ижарага олмоқчи эди. "Реал" ҳам, ўйинчи ҳам бунга қизиқиш билдиришмади  2 20:58Винисиус Мбаппе, Беллингем ва Эндрикнинг "Реал"га ўтишида таъсир қилган  10 20:21Максим Шацких: "Ёзги трансферлар ойнасидаги режамизни тўлиқ бажардик. Элит Осиё чемпионлар лигасидаги иштирокимиз ҳам қизиқарли кечиши аниқ"  20 19:47МЮ Амрабатни "Фиорентина"дан 20 млн евро эвазига харид қилмайди, аммо...  2 19:09Баҳром Ҳайдаров: "Қолган жамоалар ҳам ухлаётгани йўқ. Иккинчи даврада камида 30 очко тўплашимиз керак"   6 18:58Ламела Греция клуби билан шартнома имзолади  2 18:24"Ал Иттиҳод" АПЛдаги ўйинчи учун 51 млн фунт тўлайди  2 17:58"Ливерпуль" икки футболчи учун 105 млн фунт сарфлашга тайёр  4 17:14"Атлетико" Лунинни "Реал"дан 15 млн еврога харид қилишга тайёр эди  2 16:32"Манчестер Юнайтед" де Лигт учун "Бавария"га 45 млн фунт таклиф қилади  3 16:02"Ливерпуль" Саудия Арабистони клублари учун ван Дейкка нарх қўйди  3

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни мағлуб эта олмади Новости

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни мағлуб эта олмади

АПЛнинг 25-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Вулверхэмптон" учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.

"Манчестер Юнайтед" - "Вулверхэмптон" 0:0

"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Ван Биссака, Линдельоф, Магуайр, Шоу, Фред, Перейра (Гринвуд, 72), Мата (Далот, 88), Фернандеш, Жеймс (Лингард, 88), Марсьяль.

"Вулверхэмптон":  Руй Патрисиу, Доэрти, Боли, Коуди, Кастро, Моутинью, Саисс, Рубен Невеш, Траоре (Поденсе, 76), Диогу Жота (Нету, 70), Хименес (Дендонкер, 90+1).

Огоҳлантириш: Фернандеш (55), Моутиньо (71), Линдельоф (79), Шоу (84).

Манчестер Юнайтед

Премьер-лига . Тур 25

01/02/2020, 21:30

0
:
0
Завершен

Вулверхэмптон

Стадион: Old Trafford, 73363 зрителей

Главный судья: Paul Tierney

45'
90'
55'  Бруну Фернандеш
72'  Андреас Перейра (Мэйсон Гринвуд)
79'  Виктор Линделеф
84'  Люк Шоу
88'  Дэниел Джеймс (Диогу Дало)
88'  Хуан Мата (Джесси Лингард)
57'  Рубен Невеш
70'  Диогу Жота (Педру Нету)
71'  Жоау Моутинью
76'  Адама Траоре (Даниэл Поденсе)
90'  Рауль Хименес (Леандер Дендонкер)

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ. "Манчестер Юнайтед" кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам "Олд Траффорд"да гол ура олмаяпти.

90+5. ЗАРБААААААААААА!!!! Ван Биссаканинг қанотдан узатган пасига Далот боши билан зарба берганди. Бироз ноаниқ. МЮ сўнгги сонияларда ғалабани илиб кетиши мумкин эди.

90+2. Ҳимояда бундай зич ўйнайдиган жамоага гол уриш жуда қийин.

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. Магуайрнинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

86. ЗАРБАААААААААААААААААА!!!! ХИМЕНЕССС!!!!! Раулнинг яқин масофадан берган зарбасини Давид де Хеа қайтарди. Супер Сейв! Бироқ бу паллада оффсайд ҳам қайд этилган экан.

85. Хавфли вазият! Поденсенинг қанотдан узатган пасига Доэрти зарба берганди. Магуайр хавфни бартараф этди.

84. МЮ ҳужумни давом эттираётганди. Марсьяль эса тахминан 4 ёки 5-марта жамоа ҳужумини бузди.

82. МЮ катта босим уюштирмоқда. Бироқ зарба ва вазиятлар йўқ. 

78. "Бўрилар" ҳимояга қамалиб олишган. Вулверхэмптон шаҳридаги асосий автобус "Олд Траффорд"га келган кўринади.

75. Ўйинда кичик тўхталиш. Тренажёр мураббийига ўхшайдиган Траоре жароҳат олган кўринади. Катта эҳтимол билан у алмаштирилади.

73. Моутиньонинг зарбаси трибуна томон кетди.

72. Перейранинг зарбасини Патрисиу ушлаб олди.

70. ЗАРББАААААААА!!!! ДЕ ХЕАДАН СУПЕР СЕЙВ!!! Хименеснинг йўллаган кучли зарбасини Давид ажойиб реакцияси билан қайтариб қолди.

68. ЗАРБААААААА!!! Бруно Фернандешнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Патрисиу бурчакка чиқариб юборди.

60. ЗАРБАААААААА!!! МЮнинг илк хавфли зарбасини кўрдик. Бугунги ўйинни ажойиб ўтказаётган Мата 18 метрлардан ажойиб зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди.

59. Мюнхендаги бўлган воқеа сабабли "Олд Траффорд" қарсак чалаётган бир паллада Жеймс рақиб пости томон зарба берди. Рикошет орқали тўп Патрисиунинг қўлига бориб тушди.

58. ЗАРБААААА!!! Фернандешнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Патрисиу ушлаб олди.

57. Невеш Матани қўполлик билан йиқитди. МЮда стандарт вазият.

53. УХХХХХХХХХ!!!!! Жота ҳозир МЮ ҳимоясини алдаб ўтиб, зарба бермоқчи бўлганди. Магуайр бу паллада рақибига қўли билан халақит қилишга улгурди. 

51. Ҳакам МЮни кечирди. Ван Биссака ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнаганди. Бироқ Пол Тирни бу паллада пенальтига асос йўқлигини тушунтирди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Демак, жамоалар "Глори, Глори Ман Юнайтед" мадҳияси садолари остида "Олд Траффорд"га чиқиб келишди. Биз ҳам ўйинга қайтамиз.

Биринчи бўлим якунланди.

45+2. Шунда ҳам "Вулверхэмптон" кичик босим уюштирмоқда.

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. Жуда зерикарли таймни ўтказдик амаллаб.

44. Адама Траоре Магуайр билан тўп учун курашди. Магуайр тўпни олиб қўйди. Кейинчалик Траоре елкасини ушлаб ерга ётиб олди. Унинг елкаси чиқиб кетган бўлиши ҳам мумкин.

40. МЮ тахминан 3 дақиқа давомида рақибларига тўп бермасдан позицион ҳужумни ривожлантирди. Шоунинг қанотдан узатган пасига Фернандеш аниқ зарба берганди. Тўпни унинг ватандоши Патрисиу ушлаб олди.

36. ЗАРБАААААА!!! Фитнес клубдаги мураббий Адама Траоре "Вулверхэмптон"нинг узоқ давом этган ҳужумини чиройли ва ноаниқ зарба билан якунлади.

33. ЗАРБАААААА!!! Фернандеш узоқ масофадан қўрқмасдан зарба берди. Айланма траектория ҳосил қилган тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

29. Энди Перейра МЮ жарима майдончаси яқинида Жотани йиқитди. "Бўрилар"да қулай имконият бор.

28. Саисс ўз жарима майдончаси яқинида Марсьялга қарши фол ишлатди. МЮда яхши вазият бўлганди. Бироқ жаримадан узатилган тўпга ҳеч ким зарба бера олмади.

26. МЮда вазият ўзгарганича йўқ. Мата ҳали ҳамон ўйинни ўзига олмоқда. Ҳозир эса унинг пасидан кейин Магуайрнинг йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

23. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТТ!!!! Хименеснинг қанотдан узатган пасини Жота голга айлантириши мумкин эди. Линдельоф сўнгги паллада тўпни қайтарди.

20. УХХХХХХ!!!! Бурчакдан оширилган тўпга Доэрти боши билан ақлли зарба берди. Дарвозага тушаётган тўпни Де Хеа муштлари билан уриб юборди.

18. Аста-секинлик билан Брунонинг эффекти сезила бошланмоқда. Унинг пасидан кейин Мата чап қанотдан тўпни ерлатиб дарвоза олдига пас берди. Перейранинг зарбаси ноаниқ кетди. Айни дамда учрашувдаги энг яхши футболчи Мата бўлиб турибди.

Дастлабки 15 дақиқаликдаги зарбалар: 0 (0) - 4 (1).

14. Футболчилар тахминан 10 сонияга ўзларидан жангчини ясаб олишди. Марсьяль аввалига рақибига қарши қаттиқроқ ўйнади, кейинчалик Бруно Фернандеш рақибига қарши жуда хавфли ўйин кўрсатди.

11. Дастлабки декадада бирорта хавфли вазият кўрмадик. Умид қиламизки, қолган 80 дақиқа қизиқроқ ўтади.

9. Умуман олганда "Вулвез" хавфли вазият яратганди. Жотанинг пасини Хименес қабул қила олмади.

7. Ҳозирча МЮнинг асосий юкини Мата ўзига қабул қилмоқда. Барча кутган Бруно ҳозирча ажралиб турганича йўқ.

5. Ўйиндаги илк бурчак зарбаси ҳам "бўрилар" томонидан ижро этилди. Бурчакдан оширилган тўпга Саисс анчагина ноаниқ зарба берди.

4. Учрашувдаги илк вазият меҳмонлар томонидан содир этилди. Рубен Невешнинг жаримадан йўллаган зарбасини Перейра қайтариб юборди.

2. Бугун португалиялик Бруно Фернандеш Португалия термасига қарши баҳс олиб боради)

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув бошланишига барча нарса шай!

- Икки жамоа аъзолари "Олд Траффорд"га чиқиб келишди.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика