"Навбаҳор" Туркиядаги илк ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди
29 янв 2020 12:11
Новости
"Навбаҳор" Туркиядаги илк ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди
Ўқув-машғулот йиғинини Туркияда олиб бораётган Наманганнинг "Навбаҳор" клуби мазкур йиғин доирасидаги илк назорат-синов баҳсини 28 январь куни Белек шаҳрида Туркманистоннинг "Аҳал" жамоасига қарши ўтказди.
Ушбу ўйинда наманганликлар Азимжон Аҳмедовнинг учрашувнинг 1-бўлимида урган голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Назорат баҳси
"Навбаҳор" - "Аҳал" 1:0
Гол: А.Аҳмедов
"Навбаҳор": Ўткир Юсупов, Ваагн Айвазян, Игорь Голбан, Хуршид Мухторов, Мирзоҳид Ғофуров, Азимжон Аҳмедов, Амирбек Жўрабоев, Иван Соловьёв, Ислом Исоқжонов, Аббос Ғуломов, Неманья Иванович.
Захирадан майдонга тушганлар: Обид Жўрабоев, Ғиёсжон Комилов, Сардор Теляков, Анвар Ҳожимирзаев, Абдулҳай Исмоилов, Комил Тожиддинов, Ҳусайн Эргашбоев.
"Лочинлар" Туркияда яна 5та назорат-синов ўйини ўтказишади.
Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии