RU

Последние новости

21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  1 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   3 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  1 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  5 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  8 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  20 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  3 16:58"Қизилқум" "Олимпик" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  1 16:30Аморим МЮ натижалари ҳақида: "Жуда хафаман, лекин нима қилиш кераклигини биламан"  7

«Насаф»ни футболчилар нега тарк этмоқда? Жамоа бош мураббийи жавоб берди Новости

«Насаф»ни футболчилар нега тарк этмоқда? Жамоа бош мураббийи жавоб берди

Сўнгги вақтларда Қаршининг “Насаф” футбол клубининг асосий футболчилари бошқа жамоаларга ўтиб кетмоқда. Бу эса жамоага кўп йиллик муҳлислик қилган фанатларнинг эътирозларига ҳам сабаб бўлмоқда.

Сайтимизнинг Қашқадарё вилоятидаги мухбири Номоз Чориев жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиевга айни кунларда клубнинг аҳволи, футболчиларнинг кетиш сабаби ва қатор саволлар билан юзланди.

- Шу пайтга қадар “Насаф” футбол клубини 6 киши тарк этди. Улар ичида истеъдодли футболчиларимиз ҳам бор. Қайси футболчи жамоада қолишини истаган бўлар эдингиз?

– Албатта, клубимизни тарк этган футболчилар борасида эътирозлар бўлди. Лекин кўп нарса мураббийнинг қўлида эмас. Агарда мен ҳал қилолганимда ҳеч бир футболчини қўйиб юбормаган бўлар эдим. Ҳар бир ўйинчининг ўз ўрни бор. Улар орасида Умар Эшмуродов ва Ҳумоюн Муртазаевнинг жамоани тарк этиши “Насаф” учун катта йўқотиш бўлди деб ўйлайман.

- Нега футболчилар жамоадан кетишмоқда?

- Буни табиий қабул қилиш керак. Қайсидир футболчи билан “Насаф”нинг тузилган шартномаси бекор қилинган, яна қайсидири жамоада ўз ўрнини тополмаган. Кимдирга бошқа жамоадан яхши таклиф тушганки, бугун “Насаф”дан бошқа жамоага ўтиб кетишяпти. Футболчиларнинг трансфер нархларига келадиган бўлсак, бу билан клубнинг ўзи шуғилланади. Лекин кетганларнинг кўп қисми эркин агент сифатида бошқа жамоага ўтди.

- Жамоада кучли ўйинчиларни йўқотди. Бу ҳолат давом этадими? Жамоани яна қайси футболчи тарк этмоқчи?

– Қолган футболчиларимиз билан шартномаларимиз ҳали тугагани йўқ. Агарда уларни бошқа жамоалар сотиб оламан деб келишувларимизга рози бўлса, бошқа жамоага ўтган футболчининг трансфер нархидан фойдаланишимиз мумкин. Бунга тўғри қараш керак. Чунки катта трансфердан тушган маблағлар эвазига жамоани яна ривожлантириш мумкин.



- Биламизки, “Насаф” футболчилари орасида Азиз Ғаниевнинг мавқеи баланд. Унга бошқа клублардан ҳам таклифлар тушмоқда. Хориж футбол клублари футболчига қизиқиш билдиришдими?

- Азиз Ғаниев ҳақиқатдан маҳоратли футболчи. Унга жуда кўп футбол клубларидан таклифлар тушади. Ҳаттоки Корея ава Туркия футбол клублари Ғаниевнинг трансфер нархлари билан қизиқиб кўрди. Лекин уларнинг талаблари бизни қониқтирмади.

- Дониёр Нарзуллаев жамони тарк этишини қандай қабул қилдингиз?

- Буни Дониёрнинг ўзи хоҳлади. Чунки у етакчи ўйинчи ҳисобланмасди. Шунинг учун бошқа жамоага кетишни маъқул кўрди. Мен ўйлайманки бу тўғри қарор. Чунки биз Дониёрни кетишини катта йўқотиш деб ҳисобламаймиз.

- Эндиликда “Насаф” таркибини қандай кучайтирмоқчисиз?

- Жамоамиз кўп ўйинчиларни йўқотди. Уларни тўлдириш учун малакали футболчилар керак бўлади. Менинг фикримча маҳаллий ўйинчиларни тарбиялашга анча вақт кетади. Биз “Насаф”га хориж футболчиларини жалб қилишимиз керак деб ўйлайман.


Номоз Чориев суҳбатлашди

Рейтинг: +39   
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика