RU

Последние новости

21:58МЮ товон пули 60 млн евро бўлган испаниялик хавбекка қизиқмоқда  0 21:32"Ман Юнайтед" Маунтни сотишни режалаштирмаяпти. Хавбек янги мавсумда ўзини кўрсатмоқчи  0 21:06"Mirabror Usmanov Cup-2024". Ўзбекистон Қирғиз Республикасини мағлуб этди, Нишоновдан хет-трик!  1 21:01Фюллькруг Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин  0 20:27Назорат учрашуви. "Андижон" ва "Қизилқум" ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  6 19:59"Фенербахче" "Севилья" билан Юссеф Эн-Несири трансфери бўйича келишувга эришди, аммо...  0 19:33РПЛ. "Локомотив" голларга бой учрашувда "Акрон"ни мағлубиятга учратди  2 19:12"Mirabror Usmanov Cup-2024". Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси: Таркибимиз маълум  1 18:53Эшитдик-да! Рубин Хебай Ўзбекистон чемпионатига қайтмоқда  20 18:34Расман: Азизбек Амонов — "Нефтчи" аъзоси   7 18:00Футзал бўйича BMB CUP мусобақасида энг кучлилар тақдирланди   1 17:46"Реал Сосьедад" Испания ёшлар терма жамоаси аъзосини сотиб олади  1 17:21Эшитдик-да! Санжар Қувватов "Нефтчи"ни тарк этди, у Суперлиганинг бошқа бир грандига ўтади  24 16:56Эшитдик-да! "Навбаҳор" "Олимпик"нинг 2 футболчисига жиддий қизиқмоқда  7 16:33Фабрицио Романо: Калафьорининг "Арсенал"га трансфери яқин кунларда ҳал бўлади  2

Англия Лига Кубоги. "Сити" "Олд Траффорд"да финални деярли ҳал қилди Новости

Англия Лига Кубоги. "Сити" "Олд Траффорд"да финални деярли ҳал қилди

Англия Лига кубогининг ярим финали доирасида "Манчестер Юнайтед" биринчи учрашувда ҳамшаҳари "Манчестер Сити"ни қабул қилди.

"Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" 1:3

"Олд Траффорд"

Гол: Бернарду Силва (17), Махрез (33), Перейра (38-автогол), Рэшфорд (70).

"Манчестер Юнайтед" - Де Хеа, ван Биссака, Жонс, Линдельоф, Уильямс, Фред, Перейра, Жеймс (Гомес, 64), Лингард (Матич, 46), Рэшфорд (с), Гринвуд (Марсьяль, 81).

"Манчестер Сити" - Браво, Уолкер, Отаменди, Фернандиньо (с), Менди, Родриго, Гундоган, Махрез (Фоден, 86), Де Брюйне (Жезус, 80), Бернарду Силва, Стерлинг.

Огоҳлантириш: Лингард (35), Фред (52), Родриго (63), Уильямс (73).

Манчестер Юнайтед

Маркус Рэшфорд - 70'

Кубок футбольной лиги . Тур 1/2

08/01/2020, 00:00

3
:
1
Завершен

Манчестер Сити

Бернарду Силва - 17', Рияд Марез - 33', Андреас Перейра - 39'

Стадион: Old Trafford, 69023 зрителей

45'
90'
35'  Джесси Лингард
46'  Джесси Лингард (Неманья Матич)
52'  Фред
64'  Дэниел Джеймс (Эйнджел Гомес)
70'  Маркус Рэшфорд
70'  Мэйсон Гринвуд
73'  Брэндон Уильямс
81'  Мэйсон Гринвуд (Антони Марсьяль)
17'  Бернарду Силва
17'  Кайл Уокер
33'  Рияд Марез
33'  Бернарду Силва
39'  Андреас Перейра
63'  Родриго Эрнандес
80'  Кевин Де Брёйне (Габриэль Жезус)
82'  Кайл Уокер
86'  Рияд Марез (Фил Фоден)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Сити" Англия Лига Кубоги финалини "Олд Траффорд"даёқ ҳал қилди. Жамоалар ушбу ойнинг охирида жавоб ўйинини ўтказишади.

90+1. Йўқ, Матичнинг эффекти бу. МЮнинг ҳимоядаги иши 2-бўлимда анчагина ўнглангани сезилди. Бироқ энди кеч.

3 дақиқа қўшиб берилди.

88. Уххххх!!!! Сал қолди!!!! Рэшфорднинг зарбасидан кейин Браво тўпни қайтаришда хатоликка йўл қўйди. Тўп бурчакка чиқиб кетди.

87. МЮ иккинчи бўлимда ўйин темпини, "Сити"нинг ҳужумлар ёмғирини пасайтира олди. Бир томондан "Сити"нинг ўзи ҳам ҳужумга ўтишни истамади. Жамоа барчасини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиб қўйди.

85. МЮда муаммо устига муаммо. Фил Жонс майдонда оқсоқланиб юрибди.

81. Гринвуд ўрнига Марсьяль майдонга тушди. Сульшер ҳали ҳам камбэкка ишонмоқда.

78. Линдеьоф билан тўқнашган Де Брюйне ерга йиқилди-ю, қимирламади. Бош ҳакам Майк Дин хуштак чалганида барча бақириб юборди. Бироқ ростдан ҳам Де Брюйне қаттиқ жароҳатланди. Одамни музлатиб юборди.

70. ГООООООЛЛЛЛ!!!! "Сити" аввалига Махрезнинг зарбасидан кейин ҳисобни 0:4га етказиши мумкин эди. Де Хеа дахшатли сейви билан жамоаси жонига оро кирди. Кейинчалик тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетган МЮ Рэшфорднинг голидан кейин ҳисобни биттага қисқартирди!!! 1:3!!!

64. Рэшфорд тахминан 20 метрлардан жарима зарбасидан зарба берди. Ноаниқ. Умуман олганда бу чапақай футболчининг нуқтаси бўлганди.

61. Ёки Матичнинг эффектига ҳам йўйсак бўлади. МЮ ҳимоядан бироз чиқди ва мудофаадаги ўйин бироз тартибга тушди. Барибир тажрибани ўлдириб бўлмайди.

60. Гвардиоланинг бир услубини яхши кўраман. Рақибларни аяйди. У танаффусда футболчиларига бошқа гол керак эмаслигини айтган бўлса ажаб эмас.

55. Кўпчилик Магуайрнинг МЮ даражасида эмаслигини гапирмоқда. Усиз МЮнинг ҳимояси провалдан ҳам баттар бўлиб кетишини кўряпмиз. Ростдан ҳам, МакТоминей, Магуайр каби футболчилар МЮ учун катта йўқотишлиги сезилмоқда.

50. Ёки Стерлинг ўзи гол уришни истамаяпти, ёки унинг омади келмаяпти... Унинг қулай вазиятда йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.

47. Иккинчи бўлимнинг бошида "Юнайтед" ўзининг тики-такаси билан рақиб жарима майдончасига кириб келди. Уильямснинг зарбасини ушлаб олиш эса Бравога қийинчилик туғдирмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Матич майдонга тушди. Лингард майдонда кўринмаяпти. Тўғри топибман)

Шунчаки, МЮнинг бугунги ҳолатига ачиниш ва "Сити"нинг ўйинидан завқ олиш керак. Биринчи бўлим шуни кўрсатдики, "Сити" ҳақиқатдан ҳам МЮдан бир бош устун.

1 дақиқа қўшиб берилди.

45. Айтганча, ўйинни кўргани Уэйн Руни ва Райан Гиггз каби МЮнинг собиқ афсоналари ҳам келишган. Умид қиламизки, уларнинг бутсалари ҳам ёнида)

44. "Сити" жентельменларча кўп гол уришни истамаяпти. Ушбу дақиқада ҳам Стерлинг МЮни иккинчи бор шунчаки кечириб юборди.

43. "Сити" истаганича ҳужум қилмоқда. Ушбу дақиқада эслаб қолинг, Стерлинг МЮни кечирди! Қанотдан оширилган тўпга у аниқ зарба бера олмади.

41. Дахшат сейв де Хеадан!!! Бернардунинг 2 метрдан йўллаган зарбасини испаниялик қайтарди. Бу паллада ҳакамлар оффсайд қайд этганди. Аммо оффсайд йўқ эди. Агарда гол бўлганида ВАР гол борлигини маълум қиларди.

38. ГООООООООООЛЛЛЛ!!!! МЮнинг провал ҳимояси ҳар томонлама панд берди. Де Брюйненинг зарбасини Де Хеа қайтарганди. Қайтган тўп эса Перейрага тегиб, дарвозага кириб кетди, 0:3!!!

36-дақиқага келиб, МЮ рақиб дарвозаси томон илк хавфли юришини амалга оширди. Гринвуднинг зарбаси ноаниқ кетди.

35. МЮ 10 киши бўлиб ўйнаяпти. Лингард айни дамда "Сити" учун қайғурмоқда.

34. Қизиқ статистика - аниқ зарбалар: 0-2, ҳисоб 0-2. Сейвларсиз ўйин бўлмоқда.

33. ГОООООООООЛЛЛЛ!!! Махрез ҳимоячилар ва дарвозабонни ортда қолдирган ҳолда иккинчи голни урди.

32. "Юнайтед" ҳар жабҳада "Сити"дан ортда. Жамоа ҳаттоки бурчакдан ҳам дарвоза томон зарба йўллай олмаяпти. Стандартлар ҳозирча "Сити" тарафида бўлмоқда.

28. "Сити" жуда кўп пас ўйнаяпти. Аста-секинлик билан позицион ҳужумга ўтишга уринмоқда. Бироқ "Юнайтед" ҳимояси ҳозирча панд берганича йўқ.

26. "Юнайтед" зўр ҳужум ташкил қилаётганди. Бироқ Лингард яна бир бор ҳужумни бузди. Ўзи у кимга ўйнаяпти? "Сити" ёки "Юнайтед"?

25. Зарбааааааа!!! Яна зарбаааааа!!!! Уокернинг қанотдан узатиб берган тўпига Стерлинг бир эмас, икки бора зарба берди. Икки зарбага ҳам Линдельоф ўзини қалқон қилди.

24. Менимча, МЮ ушбу мавсумда ўзининг энг ёмон 25 дақиқалигини ўтказди(

23. Гол муаллифи Бернарду Силва боши билан Фил Жонсга бориб урилди. Оғриқли зарба бўлди.

21. Махрез аввалига Фредни кейин эса Жонсни алдади ва зарба берди. Тўпни ҳимоячилар қайтаришди.

20. "Сити" ўзининг важоҳатли ўйинини бошламоқда. "Этихад"да жамоа яхшигина "калтакланганди".

17. ГООООООООООЛЛЛЛ!!!! Бернарду Силва ўзининг дахшатли зарбаси билан Де Хеа дарвозасини ишғол қилди! 0:1!

13. Энди эса тахминан 3 дақиқа мобайнида зерикарли ўйин томоша қиляпмиз. "Сити" тўп билан, ўзи ҳам ҳужумга ўтмаяпти, рақибга ҳам ҳужумга имконият бермаяпти.

10. Стерлинг МЮ жарима майдончасида пайдо бўлди. Кўп ўйлади, тўпни ушлаб турди ва Линдельоф ёш боладан хўрозқандини олиб қўйгандек тўпни олиб қўйди.

8. МЮнинг дастлабки ҳужуми! Гринвуднинг пасидан кейин "Юнайтед" ҳужумчиси Рэшфорд "Сити" услубида қанотдан кириб борди ва тўпни ерлатиб дарвоза яқинига узатди. Фернандиньо бу паллада марказий ҳимоячи ўрнида пайдо бўлди.

7. "Сити" бурчак тўпини амалга оширди. Тўпни ҳимоячилар қайтаришди. Умуман олганда дастлабки дақиқаларда "шаҳарликлар" кенг майдон бўйлаб ҳужумлар ташкил қилишмоқда.

6. Лингард икки марта ноаниқ пас берди. (Унга мовий ранг либос кийдириб қўйса ҳам бўларкан)

5. Жеймс ўзининг ўнг қанотидан ҳужумга ўтди ва тўпни жарима майдончасига узатди. Тўпни Отаменди қайтарди.

3. "Сити" ҳужумга ўтди. Кевин де Брюйне эса МЮ жарима майдончасида тўпни Уильямсга олдириб қўйди.

2. Қайд этиш керак, учрашувда Фил Жонс ва Николас Отаменди асосий таркибдан ўйнамоқда. Икки ҳимоячи ҳам жамоанинг мухлисларига унчалик хуш келишмайди.

1. Учрашувни "Манчестер Сити" бошлаб берди.

- Қайд этиш керак, бугун Маркус Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сардори сифатида майдонга тушган. У жамоа таркибида 199-учрашувини ўтказади. Харри Магуайр эса кичик жароҳати сабабли учрашувда қатнашмайди.

- Бугунги учрашув ўзбек телеканаллари орқали олиб бермаслигини ва ўйинга бўлган қизиқишнинг катталигини инобатга олиб, матнли трансляция қилишга қарор қилдик.

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Бизни қайноқ тун кутмоқда. Айни дамда "Олд Траффорд" стадиони бир кичик шаҳарнинг икки катта жамоасини ҳамда 76 минг мухлисни ўз бағрига олган. Оз фурсатлардан кейин "Орзулар театри" Манчестер дербисининг нуқтасига айланади, ҳудди зилзиланинг эпицентри каби.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика