RU

Последние новости

16:58Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" стадионини кўздан кечирди  1 16:01Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади  28 15:42Хулиан Альварес АПЛга қайтиши мумкин  1 14:58"Манчестер Юнайтед”, "Реал" ва "Арсенал" грециялик футболчи учун даъвогар  1 14:10Каору Митома - "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер мақсади  1 13:42Ван де Вен "Ливерпул"га ўтишга рози бўлди  3 13:18Суперлига-2026. Мавсумни ким қаерда бошлайди?  4 12:49Бугунги ўйинлар: “Интер” — “Наполи”, “Бавария” уйда, “Милан” сафарда ва бошқалар  1 12:45"Арсенал" Барколя учун курашга қўшилди  1 11:34Абрахам АПЛга қайтиши мумкин  5 10:39"Манчестер Сити" 40 йиллик натижани такрорлади  1 10:04Невилл МЮ учун идеал мураббий ким эканлигини айтди  6 09:28Анвар Раҳимов - "Локомотив" U-21 жамоаси бош мураббийи!  3 09:01Ниҳоят "Андижон" ўз мақсадига эришди  18 08:32Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?  27

"Локомотив" кундалиги: Абу Дабидаги биринчи кун. Таркибда янгилар бор Новости

"Локомотив" кундалиги: Абу Дабидаги биринчи кун. Таркибда янгилар бор

Бугун "Локомотив" янги йил ҳисобидан дастлабки хориж йиғинини ўтказиш мақсадида БАА пойтахти Абу Дабига етиб келди.

"Marriott" меҳмонхонасига жойлашган "темирйўлчилар" кечки пайт меҳмонхона ёнидаги майдонда машғулот олиб боришди. Машғулотда "Локо" билан ташриф буюрган барча футболчилар иштирок этди. 

Янгилик сифатида шуни айтишимиз мумкин, "Локомотив"да жисмоний тайёргарлик бўйича янги мураббий иш бошлади. Бундан буён жамоанинг жисмоний ҳолатини назорат қилиш қозоғистонлик мураббий Александр Шатских зиммасига юклатилади.

 

Александр Анатольевич 1974 йилда туғилган бўлиб, футболчилик фаолиятида ҳужумчи сифатида тўп тепган ва Қозоғистоннинг бир нечта клубларида ўйнаган. У 2009 йил футболни тугатиб, шундан бери мураббийлик касби билан шуғулланиб келяпти. 

Жамоа машғулотида янгилардан якунига етган мавсумни "Сурхон"да ўтказган Абдулазиз Юсупов билан черногориялик легионер Славко Дамьянович ҳам иштирок этди. Ҳар икки футболчи клуб билан шартнома имзолади.

 

Маълумот учун, Абдулазиз Юсупов 1993 йил туғилган бўлиб, ҳужум чизиғида тўп тепади. 2013 йил олий лигадаги илк мавсумини "Пахтакор"да ўтказган ҳужумчи шундан сўнг "Андижон", "Қўқон-1912", "Нефтчи" ва "Сурхон" клубларида фаолият олиб борди. Юсупов ўтган мавсум термизликлар сафида Суперлига баҳсларида 8та гол уришга эришди.

 

Черногориялик Славко Дамьянович марказий ҳимоячи сифатида ҳаракат қилади. У фаолияти мобайнида Черногориянинг "Морнар Бар", "Сутеска Никсич", "Будучность Подгорица", Сербиянинг "Спартак", "Баска", Венгриянинг "Бекешаба-1912" ҳамда Жанубий Африка Республикасининг "Бидвест" клубларида тўп тепган. 27 ёшли ҳимоячи эркин агент сифатида "Локо" билан шартнома имзолади.


Рейтинг: -38   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика