RU

Последние новости

08:57"Манчестер Юнайтед"да Кэррик даврида биринчи эҳтимолий трансфер номи маълум бўлди — The Guardin  0 08:30Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг ҳимоячилари ҳақида фикр билдирди  3 08:02Трансфермаркт. "Навбаҳор" Ваня Илични қанчага сотиб олгани маълум  5 07:25Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  52 03:29Бундеслига. "Боруссия Д" "Вердер"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 03:26Италия кубоги. "Рома" "Торино"ни мағлубиятга учратди  3 03:01Равшан Ҳайдаров: "Биз учун энг муҳими - кейинги ўйин. Ҳар бир ғалаба бизни чемпионликка яқинлаштиради"   7 03:00Англия лига кубоги. "Ман Сити" ярим финалнинг илк учрашувида "Ньюкасл"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўта ишончли ўйин кўрсатди  16 02:00Н'Голо Канте турк клубига ўтиши мумкин  0 01:40"Барселона" келишилган нархга Рэшфордни тўлиқ сотиб олишни хоҳламаяпти  3 01:20"Бухоро" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  3 00:55"Сўғдиёна" таркибини икки нафар футболчи билан кучайтирди  0 00:29Расман: Кэррик мавсум охирига қадар МЮ бош мураббийи этиб тайинланди  4 00:15Алонсонинг ғояларини қабул қилишни истамаган футболчилар маълум (ESPN)  20 00:08Бентанкур узоқ муддатга сафдан чиқди  0

Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди Новости

Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Бугун, 24 декабрь куни Тошкентдаги "Зарафшон" залида ЎФА йиллик ҳисобот конгресси бўлиб ўтди.


Тадбир якунига етди.

18:50. Ниҳоят, "Йилнинг энг яхши футболчиси" номинациясига етиб келинди. Кучли учликка кирган футболчилар - Одил Аҳмедов ("Шанхай СИПГ"), Элдор Шомуродов ("Ростов"), Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор"). Совринни ЎФА президенти Абдусалом Азизов топширади. Элдор Шомуродов "Йилнинг энг яхши футболчиси" деб топилди.

18:46. Соврин қўлга киритган Шота Арвеладзе Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийини эълон қилади. Номзодлар - Рўзиқул Бердиев ("Насаф"), Улуғбек Бақоев ("Сўғдиёна") ва Вадим Абрамов ("Бунёдкор" ва Ўзбекистон терма жамоаси). Ғолиб - Вадим Абрамов.

18:42. Навбат "Суперлиганинг энг яхши мураббийи" совринига. Ғолибни Биродар Абдураимов аниқлаб берди ва соврин "Пахтакор" устози Шота Арвеладзега топширилди.

18:40. "Суперлига тўпурари" совринини топшириш учун XII Осиё ўйинлари ғолиби Игорь Шквирин саҳнага таклиф қилинди. Совринни 23та гол билан Суперлигада тўпурар бўлган Драган Черан қўлга киритди.

18:37. "Суперлиганинг энг яхши футболчиси" соврини учун номзодлар эълон қилинмоқда (Драган Черан, Жалолиддин Машарипов, Хуршид Ғиёсов). Ғолибни Сервер Жепаров аниқлаб беради. Соврин Драган Черанга насиб этди, аммо футболчи тадбирда йўқлиги туфайли совринни Жафар Ирисметов қабул қилиб олди.

18:32. Ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов саҳнага таклиф этилди. АГМК бош мураббийи йил рамзий терма жамоасини эълон қилади.

Дарвозабон: Абдувоҳид Неъматов ("Насаф")

Ҳимоячилар: Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор"), Игорь Голбан ("Навбаҳор"), Сардор Қулматов ("Сўғдиёна"), Хожиакбар Алижонов ("Пахтакор").

Ярим ҳимоячилар: Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор"), Санжар Қодирқулов ("Бунёдкор"), Жамшид Искандеров ("Локомотив"), Хуршид Ғиёсов ("Бунёдкор").

Ҳужумчилар: Драган Черан ("Пахтакор"), Ҳумоюн Муртазоев ("Насаф").


18:26. Навбат Севар Назархон ижросидаги "Ватаним" қўшиғига.

18:22. "Йилнинг энг яхши аёл футболчиси" учун номзодлар эълон қилинди (Умида Зокирова, Мафтуна Шоимова, Диёрахон Ҳабибуллаева). Совринни Севара Назархон топширади. Элдор Шомуродов хонандага терма жамоамиз либосини тақдим этди. Демак, "Бунёдкор" вакиласи Умидахон Зоирова совринни қўлга киритди.


18:20. "Жасорат" номинациясида Ўзбекистон ампутантлар жамоаси ғолиб бўлди.

18:19. "Энг яхши футзалчи" совринини АГМК вакили Акбар Усмонов қўлга киритди.

18:18. "Fair Play" номинациясида "Насаф" ғолиб бўлди. Улар жорий мавсум ҳаммадан кам огоҳлантирилди (35та сариқ карточка).

18:16. Осиё Чемпионлар лигаси финал баҳсини бошқарган Валентин Коваленко "Энг яхши ҳакам" совринини қабул қилиб олди.

18:13. "Энг чиройли гол" номинациясида "Металлург" ярим ҳимоячиси Музаффар Музаффаровнинг "Навбаҳор" дарвозасига урган голи ғолиб бўлди. 

18:07. Жасур Жалолиддиновга "Энг яхши ёш футболчи" совринини футболимиз фахрийси Тўлаган Исоқов топширди.

18:04. "Энг яхши ёшлар мураббийи" соврини Сакен Пулатов топширди. Совринни "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қабул қилиб олди.

18:01. "Энг яхши ҳудуди ассоциация" совринини топшириш учун саҳанага Биродар Абдураимов таклиф қилинди. Ушбу номинацияда Андижон ғолиб бўлди.

17:57. Саҳнага таниқли шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев чиқиб келди.

17:54. Мусиқий танаффус. Женисбек Пиязов ўз санъати билан меҳмонларни кўнглини шод қилди.

17:53. "Йилнинг энг яхши футбол журналисти" совринини Қаҳрамон Асланов қабул қилиб олди.

17:51. Жисмоний тарбий ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов саҳнага таклиф қилинди. У "Мухлислар ташрифи" совринини ўз эгасига топширди. Ушбу соврин "Навбаҳор" ишқибозига тақдим этилди.

17:48. Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедовга "Фидойилик рамзи" совринини қабул қилиб олди. Ушбу соврин ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов томонидан топширилди.

17:45. Суперлига ҳомийси CocaCola компаниясига махсус соврин тақдим этилди.

17:42. "Ўзбек футболи нуронийси" соврини "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий", "Шуҳрат" медали, ЎФФ кўкрак нишони соҳиби Наримон Жалоловга топширилди.

17:20. Тадбирни ЎФА медиа департаменти раҳбари Даврон Файзиев сўзлари билан бошланди. Шундан сўнг ЎФА бош котиби Аваз Мақсумов нутққа чиқди.

- Маросим бошланди.

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика