RU

Последние новости

11:38Мбаппедан сўнг уч карра ЕЧЛ соҳиби ҳам ПСЖдан кетишини эълон қилди  0 11:15Мбаппе "Реал" деб Саудия Арабистонидаги 200 млн евро ва АПЛ клублари билан музокаралар ўтказишдан бош тортган  1 10:36«Ал Ҳилол» 60 миллионлик трансферга тайёргарлик кўрмоқда  0 10:10ПСЖнинг яна бир футболчиси беш йиллик фаолиятидан сўнг жамоани тарк этишини маълум қилди  1 09:44Тен Хаг «Манчестер Юнайтед» мухлислари ҳақида кескин фикр билдирди  11 09:18Про лигада мавсумдаги илк истеъфо содир бўлди  2 08:52Анчелотти Макроннинг Мбаппени Олимпиадага қўйиб юбориш ҳақидаги илтимосига муносабат билдирди  3 08:26Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 08:15РПЛ. "Зенит" - ЦСКА 0:1   0 08:10Бундеслига. "Майнц" - "Боруссия Д" 3:0   0 08:05Серия А. "Милан" - "Кальяри" 5:1   1 08:00Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:55Серия А. "Наполи" - "Болонья" 0:2   0 07:34Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  12 01:40А Серия. "Кальяри" меҳмонда "Милан"дан йирик мағлубият қабул қилди, Шомуродов эса...  32

Якунланган мавсум кашфиёти Миржаҳон Мираҳмадов билан суҳбат Новости

Якунланган мавсум кашфиёти Миржаҳон Мираҳмадов билан суҳбат

Мавсум якунларига кўра Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси бронза медалларига сазовор бўлди.

“Қалдирғочлар” учун 2019 йил ниҳоятда оғир, шунинг баробарида муваффақиятли ўтди. Вадим Абрамов ёш футболчилардан ажойиб жамоа туза олди. Ўтган мавсум ўринбосарлар жамоасида ўзини кўрсатган бир қатор ўйинчиларга қўрқмасдан ишонч билдирди. Улардан бири, кашфиёт бўлишга номзод футболчи Миржаҳон Мираҳмадовдир. “Суғдиёна”га қарши кечган учрашувдан иқтидорли форвард билан суҳбатлашдик.

- Биринчи галда бронза медали ва ОЧЛ йўлланмаси қўлга киритилгани билан табриклаймиз. “Бунёдкор” учун ҳал қилувчи ўйин бўлган, барча нарсани ҳал қилиб берган “Суғдиёна”га қарши кечган ўйин ҳусусида тўхталиб ўтсангиз...

- Табрик учун ташаккур. Аввалги иккита ўйинда ғалаба нашидасини сурган бўлсакда, охирги тур ҳал қилувчи эканлигини билар эдик. Кутилганидек қийин ўйин бўлди. Рақиб ҳар жабҳада муносиб қаршилик кўрсатди. Уларга қарши биринчи даврада ва кубок ўйинида тўп тепганимиз учун, кучли ва ожиз томонларини назарий машғулотларда кўриб чиқдик. Шунга қарамай олдимизда турган вазифани бажардик. ОЧЛ чиптаси ва бронза медалини қўлга киритганимиздан хурсандман.


- Ўтган йили ҳам сизга Миржалол Қосимов оз бўлсада имконият берган эди. Вадим Абрамов эса сизни дастлабки турларданоқ асосий таркибда майдонга туширди. Шу боис ҳаяжон ёки босимни ҳис қилмадингизми?

- Илк турларда озгина босим бўлди. Менимча, барчада кузатиладиган ҳолат бўлса керак. Лекин, вақт ўтган сари ўзимга бўлган ишонч ортиб борди. Ўзимни яхши ҳис қила бошладим. Яқинларим, дўстларим, мураббийлар менга далда бўлиб турди. Вазиятни тушуниб турардим, ҳамма мендан гол кутарди. “Пахтакор” дарвозасини ишғол қилдим, кейинги ўйинларда эса қулай имкониятлардан фойдалана олмадим.

- Вадим Абрамов билан ишлаш жараёни қандай бўлди. Ушбу мутахассис қўл остида илк бор шуғулландингиз. Ўзаро тушунишда, унинг услубини ўзлаштиришда муаммолар бўлмадими?

- Мураббийлар штаби билан иш олиб бориш жуда қизиқарли бўлди. Уларнинг бераётган кўрсатмаларини, маслаҳатларини бир оила бўлиб бажардик. Барча ягона мақсад остида бирлашди. Бошида иккинчи ўринни кўзлаётган эдик. Аммо, кутилмаганда ўйинимизда пасайиш юз берди. Кўрдингиз, якунда учинчи ўрин насиб қилди. Кейинги йил чемпионлик учун ҳаракат қиламиз. Якунланган мавсум шахсан мен учун катта дарс бўлди. Қайсидир маънода катта тажриба орттирдим дея оламан.

- Умумий ҳисобда 7та гол урдингиз. Бу кўрсаткич ҳужумчи учун кам эмасми? Қайд этган натижангиздан кўнглингиз тўлдими?

- Тўғри айтдингиз. Янада кўпроқ гол уришим мумкин эди. Кўп жойда хатога йўл қўйдим. Энди керакли хулосани чиқариб, кейинги мавсумда натижани яхшилашга ҳаракат қиламан.


- Мавсум охирида жамоа ўйинидаги пасайиш нима билан боғлиқ? Тиғиз тақвим ёки чарчоқ аломатлари...

- Пасайиш кузатилгани рост. Бундай ҳолат фақат бизда эмас, қолган жамоаларда ҳам рўй берди. Бироқ, сўнгги учта турга финалга чиққандек тайёргарлик кўрдик. Йилни бошидан қилиб келаётган меҳнатимизни қадрлашимиз учун “Суғдиёна” билан ўйинда ижобий натижа қайд этишимиз талаб этиларди.

- Эшитшимизга қараганда хориждан таклифлар бўлаётган экан. Легионерга айланишга тайёрмисиз...

- Ҳамма қатори менда ҳам хорижда кучли жамоаларда тўп тепиш ниятим бор. Қизиқишлар бўлса бордир, менинг хабарим йўқ. Мен ҳозир “Бунёдкор” футболчисиман, шундай экан фақат шу клуб ҳақида қайғуришим лозим.

- Қайси футболчиларга ҳавас қиласиз? Уларнинг ҳаракатини кузатиб, ўзингиз учун керакли нарса оласизми?

- Кўпгина футболчиларни мисол қилиб келтиришим мумкин. Златан Ибрагимович, Эдинсон Кавани, Луис Суарес.

- Футболчиликдаги орзуингиз...

- Терма жамоа билан олимпия ўйинларида ва жаҳон чемпионатида иштирок этиш. Ўз жамоам билан кўплаб ютуқларга эришиш.



Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика