RU

Последние новости

11:55Рейндерс кўприк тагида ташлаб кетилган чақалоқни боқиб олди  0 11:23Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё Кубогининг навбатдаги ўйинида ишлайди  0 10:43Грузия МТЖ собиқ футболчиси "Бухоро" билан шартнома имзолади  1 10:14"Манчестер Юнайтед" клубнинг антирекордини такрорлади  2 09:52"Челси" собиқ футболчиси ҳаёт билан видолашиш арафасида эканини маълум қилди  1 09:25Расман. "Бухоро" деярли 2 метрлик легионер футболчи билан шартнома имзолади  2 08:58"Эл класико"да "Барселона"га мағлуб бўлган Алонсо ўйиндан сўнг нималар деди?  9 08:31"Хоразм"нинг ўтган мавсум тўпурари фаолиятини легионер сифатида давом эттиради  2 08:04Флик ғалабадан сўнг нималар деди?  10 08:00Эл класико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 3:2  1 07:40"Реал Мадрид" собиқ футболчиси "Локомотив" билан музокара олиб борди  2 07:14Финалнинг энг яхши футболчиси ким бўлди?  3 02:50А Серия. "Милан" "Фиорентина" билан, "Интер" "Наполи" билан дуранг ўйнади, "Лацио" эса меҳмонда "Верона"дан устун келди  3 02:05"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди  245 23:58Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"га 8 та гол урди  4

Coca Cola Суперлигаси. "Локомотив" Андижонда йирик ғалабага эришди Новости

Coca Cola Суперлигаси. "Локомотив" Андижонда йирик ғалабага эришди

Coca Cola Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган "Андижон" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг энг асосий вазиятларини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ

Учрашув бошланди. 5-дақиқада бурчакдан ошириб берилган тўпга Йован Жокич зарба берганди, сал ноаниқ кўриниш олди. 11-дақиқада Баҳодировнинг чап қанотдан "Локо" жарима майдончасига етказиб берган тўпини Игнатий Нестеров эгаллаб олди.

16-дақиқада Арсланмират Амановнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини Сардор Мирзаев бош билан зарба берди, лекин ноаниқ кетди. 21-дақиқада Жамшид Искандеров жарима майдонча ичида тўпни қабул қилиб олиб, дарвоза томон зарба йўлламоқчи бўлди, лекин ҳимоячилар бунга йўл қўймади. 

28-дақиқада Амановнинг оширган тўпини Остон Ўрунов дарвозага йўллади, тўп дарвоза тўрига ташқи томондан тегди.

29-дақиқада Дилшод Раҳматуллаевнинг хатосидан сўнг тўп Остон Ўруновга келиб тушди. Унинг зарбасини Мирний қайтариб юборди.

33-дақиқада Амановнинг зарбасидан сўнг тўпни Мирний қайтарди. 36-дақиқада Остон Ўрунов яқин масофадан дарвозага зарба берд, тўпни яна Мирний бартараф этди.

40-дақиқада Олег Зотеевнинг узатган тўпини Жамшид Искандеров дарвозага йўллади - 0:1. 

44-дақиқада Арсланмират Амановнинг чамаси 25 метрлардан йўллаган зарбаси салгина ноаниқ кетди. 

57-дақиқада Сардор Мирзаев яккама якка ҳолатга чиқиб кетди. Мирний жамоасини голдан қутқариб қолди.

64-дақиқада Амановнинг йўллаган зарбасини Мирний қайтарди. Қайтган тўпга Ислом Тўҳтахўжаев зарба берди. Лекин ноаниқ. 

68-дақиқада Остон Ўрунов рақиб жарима майдончаси ичида икки ҳимоячини осонлик билан алдаб ўтиб, дарвозани ишғол этди - 0:2.

70-дақиқада Арсланмират Амановнинг тўп узатишидан кейин Сардор Мирзаев бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва осонлик билан гол урди - 0:3. 

79-дақиқада Даврон Исоқов "Локо" жарима майдончаси ичида тўпни эгаллаб олиб рақиб дарвозасига зарба йўллади. Нестеров ўз ўрнида. 

80-дақиқада бурчакдан ошириб берилган тўпга Сардор Мирзаев зарба берди, Мирний тўпни аранг қайтарди. 

89-дақиқада Иброҳим Ғанихоновнинг зарбасини Мирний қайтарди, қайтган тўп Илдар Маматказинга тегиб дарвозага кириб кетди - 0:4. 

Ўйинда "Локомотив" йирик 4:0 ҳисобида ғалабага эришди. 


"АНДИЖОН" - "ЛОКОМОТИВ" 0:4
24 ноябрь. Андижон. "Соғлом Авлод" стадиони. 2538 томошабин.
Ҳакамлар:
Рустам Лутфуллин, Тимур Галеев, Александр Сидоров, Иброҳим Исмоилов
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
Комиссар: Алишер Файзиев

Голлар: Жамшид Искандеров 40, - 0:1 (Олег Зотеев). Остон Ўрунов 68, - 0:2. Сардор Мирзаев 70, - 0:3 (Арсланмират Аманов). Илдар Маматказин 89 автогол, - 0:4.

"Андижон": Виталий Мирний, Фарҳод Бекмуратов, Шаҳзод Убайдуллаев, Дилшод Раҳматуллаев (Бахтиёр Қосимов, 63), Илдар Маматказин, Рўзимбой Аҳмедов (Фарҳод Мираҳматов, 71), Дониёр Исмаилов, Қаҳрамон Баҳодиров, Хушнудбек Авилов (Давронбек Исоқов, 65), Аброр Хусинов, Бобуржон Акбаров.
Захира: Руслан Матниязов, Жалил Кимсанов, Роббим Ҳасанов, Абдуллоҳ Олимов, Усмонали Исмоналиев, Дониёр Абдуманнопов.

"Локомотив": Игнатий Нестеров, Даврон Ҳошимов, Ислом Тўхтахўжаев, Анзур Исмоилов, Олег Зотеев, Остон Ўрунов, Йован Жокич, Жамшид Искандеров (Медина Смит, 87), Арсланмират Аманов (Иброҳим Ғанихонов, 78), Диёр Туропов (Шерзод Каримов, 75), Сардор Мирзаев.
Захира: Маъмур Икромов, Жавоҳир Илёсов, Азизбек Амонов, Жавоҳир Соҳибов, Авазбек Ўлмасалиев,  Жалолиддин Жумабоев.


Андижан

Ильдар Маматказин - 89'

Суперлига. Тур 24

24/11/2019, 14:30

4
:
0
Завершен

Локомотив

Джамшид Искандеров - 40', Остон Урунов - 68', Сардор Мирзаев - 70'

45'
90'
89'  Ильдар Маматказин
40'  Джамшид Искандеров
40'  Олег Зотеев
68'  Остон Урунов
70'  Сардор Мирзаев
70'  Арсланмират Аманов

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика