RU

Последние новости

16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  35 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  8 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  11 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  10 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  1 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  49 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8

АПЛ. "Ливерпуль" охирги сонияларда ғалабани илиб кетди Новости

АПЛ. "Ливерпуль" охирги сонияларда ғалабани илиб кетди

Англия чемпионати 8-туридан жой олган "Ливерпуль" - "Лестер" ўйини жуда қизиқарли бўлиб ўтди.

Ливерпуль

Садио Мане - 40', Джеймс Милнер - 90'

Премьер-лига . Тур 8

05/10/2019, 20:00

1
:
2
Завершен

Лестер

Джеймс Мэддисон - 80'

Стадион: Anfield, 53322 зрителей

Главный судья: Chris Kavanagh

45'
90'
39'  Фабиньо
40'  Садио Мане
40'  Джеймс Милнер
78'  Джорджиньо Вейналдум (Джордан Хендерсон)
78'  Роберто Фирмино (Дивок Ориги)
90'  Мохамед Салах (Адам Лаллана)
90'  Джеймс Милнер
30'  Уилфред Ндиди
46'  Харви Барнс (Марк Олбрайтон)
53'  Чаглар Сеюнджю
69'  Джонни Эванс
73'  Деннис Прат (Айосе Перес)
80'  Джеймс Мэддисон
80'  Айосе Перес
86'  Джеймс Мэддисон (Хамза Чоудури)
89'  Хамза Чоудури

Ливерпуль – Лестер 2:1 

5 октябрь, 19:00, «Энфилд»

Голлар: 40' Мане — 1:0, 80' Мэддисон — 1:1, 90+4' Милнер — 2:1.

Ливерпуль – Адриан, Робертсон, Ловрен, ван Дейк, Александер-Арнолд, Фабиньо, Милнер, Вейналдум (Хендерсон), Мане, Фирмино (78, Ориги), Салах.

Лестер – Шмейхель, Союнчу, Чилуэлл, Рикарду Перейра, Эванс, Тилеманс, Мэддисон (85, Чодури), Прат (73, Перез), Барнс (46, Олбрайтон), Ндиди, Варди.

Огоҳлантиришлар: Ндиди (31), Фабиньо (39), Союнжу (53), Эванс (69), Чодури (89).

 

                                                      ЯНГИЛАШ

90+4. МИЛНЕР! Учрашувга нуқта қўйди — 2:1.

90+3. ПЕНАЛЬТИ! Олбрайтон ўйин сўнгида жамоасига зарар келтирди. 

90+2. Ўзгариш. Салах ўрнига Лаллана тушди.

 — Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. Салах ёрдамга мухтож. Чодури огоҳлантирилди.

85. Ўзгариш. Мэддисон ўрнига Чодури туширилди.

80. ГООООООЛЛЛЛ! МЭДДИСОН! Айозе Перезнинг берган пасидан кейин дарвозабонни доғда қолдирди — 1:1.

78. "Ливерпуль" таркибида иккита ўзгариш: Фирминьо ўрнига Ориги, Вейналдум ўрнига Хендерсон тушди.

73. Денис Прат кучли зарба берди. Ноаниқ. Шундан сўнг, унинг ўрнига ҳужумчи Айозе Перез тушди.

69. Жонни Эванс ҳам огоҳлантирилди.

66. ВАРДИИИ! Жейми бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. Адриан ажойиб тарзда тўп йўлига ғов бўлди. Қарши ҳужум қилган Юрген Клопп шогирдлари ҳисобни мустаҳкамлаши мумкин эди. Робертсоннинг кучли зарбасини Шмейхел муштлари билан қайтариб юборди.

65. Роберто Фирминьо узоқдан зарба бериб кўрди. Ноаниқ.

56. Салах ва Маненинг ҳужуми гол билан тугашига озгина қолди. Тўп дарвозанинг ён тарафини силкитиб юборди.

53. "Лестер" ҳимоячиси Союнжу огоҳлантирилди.

46. "Лестер" сафида ўзгариш. Барнс ўрнига Марк Олбрайтон тушди.

— ИККИНЧИ БЎЛИМГА СТАРТ БЕРИЛДИ.


ТАНАФФУС

— БИРИНЧИ БЎЛИМГА ИККИ ДАҚИҚА ҚЎШИБ БЕРИЛДИ.

40. ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛ! САДИО МАНЕ! Милнернинг узатмасини Эванс ўтказиб юборди. Мане эса вазиятдан фойдаланиб тўпни узоқ пастки бурчакка жойлаб қўйди — 1:0.

39. Фабиньо огоҳлантирилди. Хавфли чиқиши мумкин бўлган ҳужумни қўполлик эвазига тўхтатгани учун сариқ карточка олди. 

33. УХХХ. Фирминьонинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. Ўнг қанотдан Арнольднинг ҳаводан берган узатмасини Бобби бир уринишда дарвозага жойлаб қўймоқчи эди. Бироз ноаниқ уриниш ва ҳисоб ўзгаргани йўқ.

31. Уилфрид Ндиди сариқ карточка олди.

30. Мане қарши ҳужумда меҳмонларни жазоламоқчи бўлиб чап оёқда зарба берди. Шмейхель ўз ўрнида.

28. Салахда яхши имконият юзага келиши мумкин эди. Трентнинг узатмасини Эванс қайтарди. Бурчак тўпи.

26. "Лестер" босим уюштирмоқда. Мезбонлар ҳимояланишга мажбур. Деян Ловрен бир амаллаб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

21. Барнс майдон марказида Мильнерга нисбатан анча хавфли ўйнади. Ҳакам бу сафар Барнсни кечирди.

13. Жеймссс Милнеррр! Трент ўнг қанотдан ажойиб ва қулай узатма берди. Мильнернинг кучли зарбасига аниқлик етишмади, тўп унинг оёғига англиялик футболчи хоҳлаганидек тушмади. 

11. Дастлабки 10 дақиқада "Ливерпуль" устунликни ўзида сақлаб турди.

4. Мазкур қарама-қаршиликда илк зарбани мисрлик футболчи Муҳаммад Салах берди. Каспер Шмейхель қийинчиликсиз тўпни ушлаб олди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ.

Ассалому алайкум қадрли футболсевар дўстлар! Сайтимиз орқали сиз билан пинҳона учрашиб турганимиздан хурсандмиз. Бугун "қизиллар" ва "тулкилар" машҳур "Энфильд" стадионида оловли ўйин қилиб беришига ишонамиз ва биргаликда кузатиб борамиз. Бугунги баҳсда Брендан Рожерс ўзининг собиқ жамоасига қарши. Шотландиялик мутахассис 2013/2014 йилги мавсумда "Ливерпуль" билан АПЛ чемпионига бўлишига бир баҳя қолганди. Аммо, якунда ундай бўлмади. 



Мана ўша таркиб!

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика