Ироқ билан ўйинда Шомуродов, Кримец ва Машарипов жароҳат олди. Уларнинг ҳолати қандай?
10 сен 2019 12:52
Новости
Ироқ билан ўйинда Шомуродов, Кримец ва Машарипов жароҳат олди. Уларнинг ҳолати қандай?
Ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилганидан хабарингиз бор. Мазкур баҳсда Егор Кримец, Элдор Шомуродов ва Жалолиддин Машарипов турли даражадаги жароҳатлар олишди.
Терма жамоамиз шифокори Аброр Пирриев уларнинг ҳар бири ҳақида сайтимизга маълумот берди.
"Егор Кримецнинг чап кўзиниг пастки қисми чуқур ёрилган. Ўйин вақтида уни тез ёрдам машинаси Аммандаги шифохонага олиб кетди. Ушбу жароҳат 4та чок ёрдамида тикилди. Кримец ўз клуби сафида бемалол машғулотларда иштирок этаверади ва тахминан 10 кунлада чоклар олиб ташланади.
Элдор Шомуродов эса тиззасидан енгил жароҳат олган. Жалолиддин Машариповнинг товон болдирининг бўғини шикастланган.
Шомуродов ҳам, Машарипов ҳам даволанишни ўз клубида давом эттиради. Айтганимдек жароҳатлар оғир эмас, футболчилар ўз клубидги навбатдаги ўйинда майдонга тушишларига тўсқинлик қилмайди", - дейди Аброр Пирриев.
Толибжон Қосимов, Амман шаҳридан
Комментарии