RU

Последние новости

09:21"Атлетико"нинг асосий юлдузи Жаҳон чемпионатидан кейин "Барселона"га ўтади  1 08:53"Ҳисобга қарамаймиз, асосийси барчага ўйин амалиёти бердик" - Вадим Абрамов Дубайдаги сўнгги ўйиндаги дуранг, сўнгги тайёргарлик ва Санчеснинг дебюти ҳақида  0 08:25"Андижон" 12 нафар футболчини Лига рўйхатидан ўтказди  2 07:57"Каттақўрғон" навбатдаги таржибали легионер билан келишувга эришди  3 07:30"Динамо" 19 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  1 07:20Ўртоқлик ўйини. "Динамо" БАА йиғинидаги сўнгги ўйинида "Елимай" билан дуранг қайд этди  0 03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  1 02:57Европа лигаси. "Штутгарт"дан йирик ғалаба, "Панатинаикос"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  3 02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  3 00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  2 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  1 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  12 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  2 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0

Ўйинолди матбуот анжумани. Эктор Купер: "Жаҳон чемпионатига чиқишнинг ҳеч қандай сири йўқ" Новости

Ўйинолди матбуот анжумани. Эктор Купер: "Жаҳон чемпионатига чиқишнинг ҳеч қандай сири йўқ"

Фаластин - Ўзбекистон ўртасидаги ўйиндан олдинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида Эктор Купер ва Фарруҳ Сайфиев иштирок этди.

- Биринчи ўйин ҳар доим муҳим. Биз стартни ижобий бошлашга ҳаракат қиламиз. Бу ерга уч очкони қўлга киритиш мақсадида келганмиз. Ўйлайманки, бўлажак учрашувга етарли даражада тайёргарлик кўрдик. Барча рақибларни ҳурмат қилган ҳолда шуни айтишим керак, биз ҳар бир баҳсда фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушамиз. Эртага энг аввало ўз ўйинимизни ўйлаган ҳолда ҳаракат қиламиз, - деди Эктор Купер.

"Биз Фаластиннинг охирги ўйинларини кўрдик ва бу жамоа яхши таасурот қолдирди. Лекин эртага фақат ғалаба учун майдонга тушамиз", - деди Фарруҳ Сайфиев.




- Жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Энг аввало ишонч бўлиши керак ва мана шу ишонч бизда бор. Энг асосийси бизда мақсад бор. Ўзбекистон терма жамоаси шу пайтгача жаҳон чемпионатига чиқмган. Нега энди бу сафар ҳам чиқмаслиги керак? Биз ҳаракат қилсак албатта мақсадга эришамиз. Футболда ҳамма нарсанинг имконияти бор.



- Фаластинни айнан қайси жиҳатлар бўйича кучли деб ҳисоблайсиз?

Фарруҳ Сайфиев: - Фаластин терма жамоасининг охирги ўйинларини кўриб шундай тасаввурга бордик. Бу жамоа Ғарбий Осиё чемпионатида Сурияни 4:3 ҳисобида мағлуб этди, Ливан билан ҳам жуда яхши ўйин ўтказди. Шунингдек, Фаластин Осиё Кубогида ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди. Гарчи Австралия билан кечган баҳсда йирик 0:3 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлса-да, ўйин томонлама яхши таассурот қолдирганди.



- Ўзбекистон терма жамоаси аввалги сафар жаҳон чемпионатига чиқишига оз қолганди. Нима деб ўйлайсиз, қандай хатолар юзага келдиғю ва энди ўша хатоларни тўрилаш учун нима қилмоқчисиз? (фаластинлик мухбир саволи)
- Биласизми, аввалги саралашдаги хатолар ҳақида гапирадиган бўлсам, бу мендан олдин терма жамоани бошқарган мураббига нисбатан ҳурмастиизлик бўлади. Мен ҳеч кимнинг хатолари ҳақида гапирмайман, фақат ўз ишимни муҳоакама қиламан. Жаҳон чемпионатига чиқишнинг ҳеч қандай сири йўқ, бунга фақат меҳнат орқали эришса бўлади. Биз ҳар томонлама ишлашимиз керак. Шунингдек, рақибларни ҳурмат қилган ҳамманинг кучига муносиб баҳо бериш керак.




Толибжон Қосимов, Рамаллоҳ шаҳридан махсус


Рейтинг: +82   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика