RU

Последние новости

01:40"Барселона" келишилган нархга Рэшфордни тўлиқ сотиб олишни хоҳламаяпти  0 01:20"Бухоро" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 00:55"Сўғдиёна" таркибини икки нафар футболчи билан кучайтирди  0 00:29Расман: Кэррик мавсум охирига қадар МЮ бош мураббийи этиб тайинланди  2 00:15Алонсонинг ғояларини қабул қилишни истамаган футболчилар маълум (ESPN)  12 00:08Бентанкур узоқ муддатга сафдан чиқди  0 23:57Англия лига кубоги. "Ньюкасл" – "Манчестер Сити". Ҳусанов майдонда (онлайн ҳисоб)  5 23:35Хабиб Нурмагомедов Алонсо ҳақида: "Бир йил олдин уни ялиниб-ёлвориб чақиришганди, энди эса ишдан хайдашди. Ҳаммаси талтайиб кетган болалар туфайли"  12 23:12"Насаф" Акром Комиловни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  3 23:03Расман: Абдулазиз Абдурашидов – "Сўғдиёна" футболчиси!  0 22:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Жанубий Корея 2:0  5 22:10Бобир Абдиҳолиқов расман "Насаф"га қайтди  7 21:59"Сўғдиёна" расман черногориялик футболчини ўз сафига қўшиб олди  2 21:30Расман: "Навбаҳор" сербиялик легионер билан шартнома имзолади  4 20:55Альваро Арбелоа "Реал" мураббийлигига келганидан сўнг, Винисиус Жуниор ҳақида гапирди  41

Назорат учрашуви. "Оқ-тепа" - "Нефтчи" 1:3 Новости

Назорат учрашуви. "Оқ-тепа" - "Нефтчи" 1:3

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси бугун “Оқ-тепа” стадионида “Оқ-тепа” жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказди.
Беллашув анча қизиқарли тус олди. Айниқса, биринчи бўлим курашларга бой тарзда ўтди. Бош мураббий Александр Токов бошланғич таркибда тажрибали футболчиларга ишонч билдирди. Бунинг самараси ўлароқ биринчи бўлим "Оқ-тепа" фойдасига ҳал бўлди. Ўтган мавсумни “Гулистон”да ўтказган Хуршид Йўлдошев ўнг қанотдан бошланган ҳужумни ижобий тарзда якунланди – 1:0.

Танаффусдан сўнг таркиб сезиларли даражада янгиланди. Табиийки, бу ўзини кўрсатди. Беллашув якунига қадар кўрикдан ўтаётган ёшларимиз уч марта учрашувни майдон марказидан бошлашга мажбур бўлишди ва ўйин “Нефтчи”нинг ғалабаси билан якунланди.

Назорат учрашуви
“ОҚ-ТЕПА” – “НЕФТЧИ” – 1:3 (1:0)
Бош ҳакам:
Анатолий Рубаков.
“Оқ-тепа”: Илҳом Жуманов, Миролим Собитов, Арсен Тюленёв, Алишер Алимов, Бобур Абдураҳмонов, Зафар Қорақулов, Фаррух Зикрияев, Нодир Тешабоев, Сардор Хуршидов, Хуршид Йўлдошев Набижонович, Хуршид Йўлдошев Хуррамович.
Захирадан тушганлар: Виктор Мочалов, Аббос Абдуллаев, Хушнуд Маматов, Азиз Талхатов, Ислом Абдукаримов, Жасур Йўлдошев, Рафаэль Абдураҳмонов.
“Нефтчи”: Иззат Фатхуллаев, Вячеслав Понамарёв, Ғайрат Жумаев, Алишер Файзуллаев, Жавоҳир Расулов, Сарвар Абдуллаев, Азамат Илёсов, Улуғбек Қуттибоев, Музаффар Музаффаров, Отабек Ҳайдаров, Отабек Зокиров.
Захирадан тушганлар: Сардор Кулматов, Дилёр Назаров, Темур Аюпов.
Голлар: Хуршид Йўлдошев – Азамат Илёсов (2та), Темур Аюпов.


Соат 13:00да эса "Нефтчи" Олмалиқнинг "Олмалиқ" жамоасига қарши ўйинни бошлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика