"Манчестер Сити" - Англия Суперкубоги соҳиби!
04 авг 2019 21:10
Новости
"Манчестер Сити" - Англия Суперкубоги соҳиби!
Англия Суперкубоги-2019. "Ливерпуль" – "Манчестер Сити" 1:1 (пенальтилар сериясида 4:5)
Голлар: Раҳим Стерлинг (12), Жоэль Матип (77).
4 август, 19:00, Лондон. "Уэмбли" стадиони.
Бош ҳакам: Мартин Аткинсон
"Ливерпуль" - Алиссон, ван Дейк, Гомес, Робертсон, Александер-Арнолд (Матип, 67), Фабиньо (Кейта, 67), Хендерсон (Лаллана, 79), Вейналдум, Фирминьо (Шакири, 79), Салоҳ, Ориги (Окслейд-Чемберлен, 79).
Захира: Симон Миньоле, Деян Ловрен, Наби Кейта, Алекс Окслейд-Чемберлен, Адам Лаллана, Жердан Шакири, Жоэль Матип.
"Манчестер Сити" - Браво, Отаменди, Уокер, Стоунс, Зинченко, Бернарду Силва, Сильва (Гюндоган, 61), Стерлинг, де Брюйне (Фоден, 89), Сане (Габриэл Жезус, 13), Родри Эрнандес.
Захира: Эдерсон Мораес, Илкай Гюндоган, Габриэль Жезус, Серхио Агуэро, Анхелиньо, Фил Фоден, Гарсия.
- "Шаҳарликлар" бу йил ҳам Англия Суперкубогига эга чиқишди. Ўйин қаҳрамони шубҳасиз Клаудио Браво.
"Ливерпуль" - Жердан Шакири (Гол), Жоржиньо Вейналдум (Браводан сейф), Адам Лаллана (Гол), Алекс Окслейд-Чемберлен (Гол), Муҳаммад Салоҳ (Гол).
"Манчестер Сити" - Илкай Гюндоган (Гол), Бернарду Сильва (Гол), Фил Фоден (Гол), Олександр Зинченко (Гол), Габриэль Жезус (Гол).
ПЕНАЛЬТИЛАР СЕРИЯСИ. "Ливерпуль" - "Манчестер Сити" 4:5
- Асосий вақтда дуранг қайд этилди. Ғолибни пенальтилар серияси аниқлаб берадиган бўлди.
94. Ажойиб сейф. Клаудио Браво Жердан Шакирининг зарбасини қийинчилик билан бартараф этди.
93. Қойил! Кайл Уокер "Сити"ни голдан қутқариб қолди. Салаҳнинг бош билан берган зарбаси дарвозагача етиб бормади.
88. Навбат Гвардиолага. Кевин Де Брюйненинг ўрнига майдонга Фил Фоден туширилди.
84. "Ливерпуль" футболчисининг паси Мартин Аткинсонга тегди. Янги қоидага кўра ўйин ўша пайтдаёқ тўхтатилди.
83. Браводан навбатдаги сейф. Чилилик посбон бу сафар Наби Кейтанинг хавфли зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди.
79. Клопп яна 3та ўзгаришни амалга оширди. Майдонни Роберто Фирминьо, Дивок Ориги ва Жордан Хендерсон тарк этди. Улар ўрнига эса Жердан Шакири, Алекс Окслейд-Чемберлен ва Адам Лалланалар майдонга тушишди.
77. ГООООООООЛ! Ҳисоб тенглашди. Захирадан майдонга тушган Жоэль Матип бош билан Браво қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди. Ван Дейкда битта ассист.
72. "Қизиллар" иккинчи таймда фаолроқ ҳаракат қилишмоқда. Аммо, ЧЛнинг амалдаги ғолибларига бироз омад етишмаяпти.
69. Муҳаммад Салоҳнинг навбатдаги уриниши. Мисрлик футболчининг жарима майдончаси ичидан берган зарбасини Клаудио Браво бартараф этди.
67. "Ливерпуль"да ўзгариш. Клопп бир йўла икки ўзгаришни амалга оширди. Жоэль Матип Трент Александр-Арнольдни алмаштирган бўлса, Фабиньонинг ўрнига бундан буёғига Наби Кейта ҳаракат қилади.
61. Дивок Ориги майдонда жароҳат олиб ётгандек таассурот уйғонди, аммо ҳаммаси жойида ва у ўйинни давом эттирмоқда.
61. Стерлинг яна бир голли вазиятни йўққа чиқарди ва жуда бўш ўйнади. Бирга-бир чиқиб бораётган Стерлингнинг ортидан Ван Дейк етиб келиб вазиятни бартараф этди.
60. "Шаҳарликлар" таркибида ўзгариш. Давид Сильва ўз ўрнини Илкай Гюндоганга бўшатиб берди. Сардор боғичи эса Кевин Де Брюйнега ўтди.
58. "Ливерпуль" етакчиси Муҳаммад Салоҳнинг берган зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегди.
57. Ана холос. Бурчак тўпидан узатилган пасдан сўнг Виржил Ван Дейк тўхтатмасдан Браво дарвозаси томон зарба берди. Аммо, гол бўлишига бир неча сантиметрлар етишмади.
50. "Ливерпуль" ҳам ҳужумларга зўр бермоқда. Аммо, "Сити" ҳозирча ҳимояда бехато ўйнамоқда.
48. Қандай вазият! Стерлинг бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. Тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.
47. "Сити" иккинчи таймни кўтаринки кайфият билан бошлади, аммо Давид Сильванинг зарбаси дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.
46. Иккинчи бўлимга старт берувчи хуштак чалинди ва баҳснинг иккинчи қисми бошланди.
- Жамоалар майдонга қайтишмоқда. Ҳозирча ҳеч бир жамоада ўзгариш йўқ.
ТАНАФФУС
46. Баҳснинг биринчи таймига ҳакам томонидан 3 дақиқа қўшиб берилди.
42. Учрашув бош ҳаками Мартин Аткинсон "Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг ҳакамларга бўлган эътирозига нисбатан унга сариқ карточка кўрсатди.
40. "Ливерпуль" ҳимоячиси Жо Гомез хавфли тарзда Давид Сильвага нисбатан қўполлик ишлатди. Мартин Аткинсон бу қўполлик учун карточка кўрсатмади, бу эса "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг ғазабини келтирди.
33. Ўйиндаги дастлабки сариқ карточка майдон марказида Дивок Оригига қарши қилган қўполлиги учун Кевин Де Брюйнега кўрсатилди.
29. Мерсисайдликларнинг навбатдаги муваффақиятсиз уринишлари ва Салоҳнинг эса 3-зарбаси ҳам ноаниқ кетди.
24. "Ливерпул"да гол уриш учун яхши имконият пайдо бўлган эди, аммо Робертсон тўпни очилиб бораётган Фирминьога эмас, ўйиндан ташқари ҳолатга тушиб қолган Муҳаммад Салоҳга узатди.
17. Ҳар икки жамоанинг ҳам ҳужумлари жиддий кўриниш олмоқда, аммо "шаҳарликлар" бу борада бироз устун кўринмоқда.
13. "Шаҳарликлар" таркибида мажбурий ўзгариш. Лерой Саненинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди ва унинг ўрнига майдонга Габриэль Жезус туширилди.
12. ГООООООООЛ! "Манчестер Сити" ўйинда ҳисобни очди. Жарим майдончаси ичида Давид Сильва тўпни Раҳим Стерлингга етказиб берди. Англия терма жамоаси футболчиси эса ўйиндаги ҳисобни очди.
8. "Манчестер Сити" ўйинчиси Лерой Санега нисбатан қўполлик ишлатилди. Футболчи майдонни оқсоқланиб тарк этмоқда.
7. Мерсисайдликлар ҳам голли вазиятни юзага келтиришди, лекин жамоа етакчиси Муҳаммад Салоҳнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
4. "Шаҳарликлар"нинг дастлабки хавфли ҳужуми юзага келди, аммо Лерой Саненинг тепган зарбасига бироз аниқлиб етишмади.
1. Учрашув бошланди!
- Ўйин бошланишига бир неча сониялар қолди.
- Яна бир қизиқ маълумот. 1967 йилги Англия Суперкубоги ўйинида "Тоттенхэм" дарвозабони Пат Женнингс "Манчестер Юнайтед" дарвозасини ишғол қилган.
- Бу суратда эса "Уэмбли" атрофидаги гавжум вазиятни кўришингиз мумкин.
- Англия Суперкубоги тарихида энг кўп гол 1911 йилда "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Суиндон Таун" клублари ўртасидаги ўйинда киритилган. Ўшанда "қизил иблислар" рақиб устидан йирик 8:4 ҳисобида ғалаба қозонишган.
- Мусобақа 1908 йилда ташкил топган.
- Англия Суперкубогида иштирок этиш борасида Райан Гиггз мутлақо етакчи ҳисобланади. Уэлслик бу мусобақада "Манчестер Юнайтед" билан 12 марта қатнашган.
- Бу мусобақада энг кўп ғолиб чиққан клуб "Манчестер Юнайтед" ҳисобланади. Клуб 21 марта ушбу совринни боши узра баланд кўтарган. "Ливерпуль" ва "Арсенал" клублари эса 15 мартадан Англия Суперкубоги ғолибига айланишган.
- Бир неча дақиқалардан сўнг икки жамоа мана шу совринга эга чиқиш учун майдонда баҳс олиб боришади.
- Мусобақанинг амалдаги соҳиби "Манчестер Сити" ҳисобланади. 2018 йил 5 августда "Челси"га қарши ўйинда "шаҳарликлар" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган ва ўшанда "Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэронинг дубли клубнинг тарихда 5-марта (1937, 1968, 1972, 2012, 2018) бу совринга эга чиқишини таъминлаган эди.
- Англия Суперкубоги мусобақасида якунланган мавсум Англия чемпиони ҳамда Англия кубоги ғолиблари тўқнаш келишади. Агар бу икки совринни битта клуб қўлга киритган бўлса, унда премьер-лига ғолиби ҳамда вице-чемпиони Суперкубокда ўзаро баҳс юритади.
- Баҳс бошлангунига қадар эса Англия Суперкубоги ҳақидаги маълумотларни бериб борамиз.
- Ассалому алайкум ҳурматли Championat.asia сайти ўқувчилари, бир неча дақиқалардан сўнг Лондондаги "Уэмбли" стадионида "Ливерпуль" ҳамда "Манчестер Сити" иштирокида Англия Суперкубоги баҳси старт олади. Қизиқарли кечиши кутилаётган ўйинни биргаликда кузатиб борамиз.
Комментарии