RU

Последние новости

12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   3 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  16 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  23

Ўзбекистон МТЖ делегацияси Туркияда, Купер бугуннинг ўзида машғулот ўтказади Новости

Ўзбекистон МТЖ делегацияси Туркияда, Купер бугуннинг ўзида машғулот ўтказади

Бундан 2 соат аввал Ўзбекистон миллий терма жамоаси делегацияси "The Sense de Luxe Hotel"га келиб жойлашди.

Ушбу меҳмонхона Аланья шаҳрининг Сиде туманида жойлашган. Биз эса Окуржалар туманидаги "Holiday Park Hotel"га жойлашганмиз. Терма жамоа ва биз жойлашган меҳмонхоналар орасидаги масофа - 28 км. Терма жамоа Аланьяга етиб келгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. Қуйида эса тўлиқ суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.


Маълумот учун Эктор Купер бугуннинг ўзидаёқ машғулот ўтказишга қарор қилди. Бош жамоамиз машғулоти махаллий вақт билан 22:00 (Тошкент вақти билан 00:00)да бошланади. Терма жамоамизни кутиб олгач яна дарҳол ортга қайтган эдик. Энди эса ўқувчиларимиз учун тўлиқроқ маълумот ва кўпроқ расмларни тақдим этиб яна Сиде тумани сари йўлга чиқамиз. Шу сабаб бугунги кун ва терма жамоамизнинг етиб келиши борасида тўлиқ тўхталиб ўтиш учун вақтимиз етарли эмас. Насиб қилса машғулотдан қайтганимиздан сўнг кундалик ёзиб эътиборингизга ҳавола этамиз.



Шошилганча терма жамоа машғулотига кетаяпмиз. Қайтгач машғулот суратлари ва кундаликни ўқувчиларимизга тақдим этамиз.


Толибжон Қосимов, Жаҳонгир Файзуллаев

Аланья, Туркия

Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика