RU

Последние новости

20:40Пролига. 2026 йилги мавсумда иштирок этадиган барча 14 жамоа номи маълум бўлди  2 20:22"Қўқон-1912" Адҳамжонов ва Ўздемирни таркибига қўшиб олди  1 20:09ОКМК сербиялик футболчи билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  0 19:58Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчисини "Каттақўрғон"га ижарага берди  0 19:30"Ливерпуль" "Палмейрас" вингерини сотиб олишга яқин  1 19:08Расман: Жасур Яхшибоев — "Локомотив" футболчиси!  9 18:55ПСЖ Дембеле билан можаро фонида Ҳоландга қизиқмоқда  2 18:28Флик кетма-кет икки мағлубиятдан кейин "Барселона" футболчилари билан жиддий суҳбат ўтказди  9 18:006 ёшда ватанни тарк этиш, полиция машинасидаги сайр ҳамда матонали онанинг ўлими ҳақидаги қайғули ҳикоя – "Пахтакор"нинг янги легионери билан танишамиз  3 17:29Расман: Тибо Куртуа француз клуби эгаларидан бирига айланди  1 17:02Қотиллик учун жазо ўтаган "Фламенго" собиқ сардори футболга қайтди  0 16:34Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади  0 16:06"ТерДУ" назорат учрашувида "Қўқон-1912"ни енгди  0 15:39Расман: "Шўртан" грузиялик ҳимоячи, ивуарлик ҳужумчи ва яна 3 нафар легионер жалб этди  1 15:18Республика футбол академияси Про лигада қатнашади  7

“Насаф” - "Шахтёр" (Қозоғистон) 2:1 (тўлиқ шарҳ) Новости

“Насаф” - "Шахтёр" (Қозоғистон) 2:1 (тўлиқ шарҳ)

Туркияда ўқув-йиғин машғулотлари ўтказаётган “Насаф” футболчилари кеча йиғин доирасида иккинчи назорат учрашувини Қозоғистоннинг “Шахтёр” жамоасига қарши ўтказиб, иродали ғалабага эришишди – 2:1.
Хабарингиз бор, ушбу жамоага айни пайтда юртимиз ишқибозларига яхши таниш бўлган россиялик мутахассис Виктор Кумков устозлик қилиб келмоқда. Кумиков қўл остида қарағандалик футболчилар икки марта мамлакат чемпони, Қозоғистон кубоги ва Суперкубогини қўлга киритишди. Қолаверса, ушбу жамоа  жорий мавсумда Европа Лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этди. Ўз вақтида “Насаф”да фаолият юритган Кумков (2009-2010йиллар) 2013 йили Қозоғистонда энг яхши мураббий дея эътироф этилди.

Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг 2013 йилдаги энг яхши мураббийлари бошқараётган жамоалар ўртасидаги баҳс ўзига хос қизиқишни юзага келтирганди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида “Шахтёр”нинг босниялик ҳимоячиси Алдин Жидич Элдорбек Суюнов қўриқлаётган дарвозани ишғол этиб, ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда ташаббусни ўз қўлига олишга эришган “Насаф” футболчилари кетма-кет икки марта рақиб дарвозасига гол киритишди. Дастлаб чап қанотдан жарима майдончасига узатилган тўпни жамоамиз таркибига янгидан келиб қўшилган Игорь Таран чаққонлик билан дарвозага йўллаган бўлса, кейинчалик Лазиз Убайдуллаев ажойиб ҳаракатлари билан Таранни қулай вазиятга чиқарди. Игорь эса деярли бўша қолган дарвозани осонлик билан ишғол этиб, жамоасига иродали ғалабани келтирди.

Ушбу учрашувни жамоамиз қуйидаги таркибда ўтказди:

“Насаф”: Элдорбек Суюнов, Алишер Юсупов (Улуғбек Дадабоев), Ҳамза Каримов (Шерзод Аъзамов), Мақсуд Каримов (Одил Ҳамробеков), Ботир Қораев, Эркин Бойдуллаев (Нажмиддин Нормуродов), Илҳом Юнусов, Шуҳрат Муҳаммадиев (Лазиз Убайдуллаев), Фарруҳ Сайфиев, Кенжа Тўраев (Азамат Алланиязов), Илҳом Шомуродов (Игорь Таран).

-Рақиб жисмоний бақувват футболчилар кўп эди. Аммо биз тўп билан муомалада устунлиқ қилдик, -дея ўз фикрларини билдириб ўтди “Насаф” устози Рўзиқул Бердиев ўйиндан кейин. – Бу “Шахтёр”нинг Туркия йиғинидаги биринчи ўйини эди. Жамоа таркибида легионерлар кўп экан.

Эслатиб ўтамиз, 11 январдан буён Туркияда янги мавсумга ҳозирлик кўраётган “Насаф” футболчилари йиғин доирасидаги илк назорат учрашувида Албания вице-чемпиони “Кукеси” жамоасини таслим этишганди – 2:1. Бу сафар худди шундай ҳисоб билан Қозоғистон кубоги ва суперкубоги соҳиби “Шахтёр” мағлуб этилди. Жамоамиз навбатдаги назорат учрашувини 17 январь куни ўтказади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика