RU

Последние новости

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

23 июль куни Coca Cola Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи учун қуръа ташланади Новости

23 июль куни Coca Cola Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи учун қуръа ташланади

23 июль куни Coca Cola Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Соат 19:00 да бошланадиган ушбу маросим “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади ва “Sport” телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Маълумот учун, гуруҳ босқичида Coca Cola Суперлиганинг 14 клуби ва саралаш босқичида ғолиб чиққан Про лиганинг икки жамоаси иштирок этади.

Coca Cola Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичи иштирокчилари
АГМК
“Андижон”
“Бунёдкор”
“Бухоро”
“Локомотив”
“Машъал”
“Металлург”
“Насаф”
“Навбаҳор”
“Оқ-Тепа”
“Пахтакор”
“Қизилқум”
“Қўқон-1912”
“Сурхон”
“Сўғдиёна”
“Шўртан”

Маълумот учун, гуруҳ босқичида 16 жамоа 4 тадан 4 та гуруҳда кураш олиб боради. Қуръа жараёнида кучлилар ёки кучсизлар саватлари бўлмайди. Гуруҳда жамоалар жами 3 тадан ўйинда иштирок этади. Мезбон ва меҳмон мақомини олдиндан кўрсатилган формат бўйича қуръа аниқлаб беради. Қуръа натижасига кўра, гуруҳдаги жамоалардан иккитаси икки мезбон ва бир сафар учрашувида, яна иккитаси эса бир мезбон ва икки сафар учрашувида иштирок этади.

Гуруҳ босқичида дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар кейинги босқичга йўл олади. Қуръа ёрдамида жамоаларнинг рақиби аниқланади. Бунда 1-ўринни қўлга киритган жамоаларга 2-ўрин эгалари рақиб бўлади. Гуруҳларда 1-ўринни эгаллаган клублар ¼ финални мезбон сифатида, яъни ўз уйида ўтказади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика