RU

Последние новости

17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 17:11Суперлига. "Пахтакор" – "Металлург". Таркиблар маълум  6 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  3 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  1 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  5 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  8 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  5 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  6 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  12 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  17

Расмий хабар: Андрей Микляев - «Сурхон» бош мураббийи Новости

Расмий хабар: Андрей Микляев - «Сурхон» бош мураббийи

Бугун «Сурхон» футбол клубида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.

Клуб вице-президенти Баҳром Маматкулов Термизда «Сурхон» спорт мажмуасида олиб борилаётган ишларга раҳбарлик қилаётганлиги сабабли, йиғилишни «Сурхон» футбол клуби маъмурият раҳбари Икром Ибрагимов ва ёрдамчи мураббий Григорий Цейтлин Семёнович олиб бордилар. Йиғилишда жамоанинг барча аъзолари иштирок этдилар.

Бугунги қадар, жамоанинг вақтинчалик бош мураббийи вазифасини бажариб келган Анвар Солиев, яна клубнинг спорт директори лавозимига ўтказилди.

Клуб мутасадиллари бир неча кун давомида бир қатор мураббийлар номзодларини кўриб чиқдилар.

Якунда, барчамизга яхши таниш, асли келиб чиқиши Сурхордарёлик бўлган, 2016-2018 мавсумни Тошкентнинг «Локомотив» жамоасида бош мураббий ва ёрдамчи мураббий лавозимларида фаолият юритган, «ПРО» мураббийлик лицензиясига эга, Андрей Микляев «Сурхон» жамоасининг бош мураббийи этиб тайинланди.

Мураббий олдига улкан вазифалар қўйилди. Хусусан, яхши жамоа шакллантириб, Сурхондарёлик футболчиларга ҳам кўпроқ эътибор қаратиб, имкон қадар уларни ҳам жамоага жалб қилиш кераклиги таъкидланди.

Шунингдек, «Сурхон» футбол клуби Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан чиқарилаётган ҳар бир қарорни ҳурмат қилади!

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика