RU

Последние новости

21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  1 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:55ОЧЛ-2. "Ал Аҳли" - "Андижон" 1:0 (матнли трансляция)  48 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  0 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  0 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  23 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0

Комбинацион ҳужумни хушламайдиган Туркманистон Новости

Комбинацион ҳужумни хушламайдиган Туркманистон

Бугун, 13 январь куни Туркманистон терма жамоаси Осиё Кубоги гуруҳ босқичининг 2-тур учрашувида Ўзбекистон терма жамоаси билан беллашади.

Ушбу баҳсдан олдин қўшниларимизнинг Японияга қарши кечган 1-тур ўйинида (2:3) урган ва ўтказиб юборган голларини таҳлил қилишга уриниб кўрдик.
Баҳсда тўп билан муомала қилиш бўйича устунлик кутилганидек Япония томонида бўлди. Японлар билан учрашувда комбинацион ҳужумдан гол ура олмаслигини билган Туркманистон терма жамоаси эътиборни қарши ҳужум ва узун пасларга қаратди. Ўйиндаги биринчи гол қўшниларимиз томонидан урилди. Арсланмурат Амановнинг индивидуал маҳорати эвазига туркманистонликлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Аманов ўйнаётган (чап) қанотдан бошланган ҳужумларнинг бири муваффақиятли якунланди. Арсланмурат ўз қанотида тўпни қабул қилиб, марказроққа ўтди ва тўпга бор кучи билан зарба берди.

Японияликлар посбони Сюити Гонда ҳимоячи сабаб тўпнинг қайси томонга учаётганини аниқлашга кечикди ва ўз дарвозасини голдан сақлаб қола олмади. 1:0.
Биринчи тайм қўшниларимизнинг ғалабаси билан якунланди. Мураббийдан керакли кўрсатмаларни олган Япония терма жамоаси футболчилари иккинчи бўлимнинг бошиданоқ хавфли ҳужумлар уюштира бошлашди. Шундай ҳужумларнинг бири голга айланди. 56-дақиқада Туркманистон футболчилари ўз жарима майдончаси ичида Юя Осакони ёлғиз қолдиришди. Айнан шу хато туркманистонликларга қимматга тушди.

"Вердер" ҳужумчиси бир ҳаракат билан ортида келаётган футболчини "хот-догга юборди" ва дарвозани ишғол қилди. Бу гол учрашувда катта бурилишга сабаб бўлди.
Япониянинг иккинчи голи аввалгисидан 4 дақиқа ўтиб урилди. Бир неча дақиқа олдин ҳисоб тенглашганидан шошиб қолган туркманистонликлар ҳимояда қўпол хатога йўл қўйишди. Мекан Сапаров ортида рақиб футболчиси келаётганини кўриб, тўп майдондан чиқиб кетишини таъминламоқчи бўлди, аммо унинг ҳисоб-китоблари жуда нотўғри эди. 

Бунинг устига жамоадоши хатосини тўғирлашга уринган посбон Маммет Оразмуҳамммедов дарвозасини бўш қолдирди. Нагатомо эса бу имкониятдан фойдаланиб, тўпни бўш турган ҳужумчига узатди ва японияликлар яна гол уришди. Учинчи голга алоҳида тўхталиш шарт эмас деб ўйлайман, чунки рикошет масалани ҳал қилди. 3:1.
Захирадан майдонга тушган Алтимурад Аннадурдиев сай-ҳаракатлари Туркманистон терма жамоаси пенальти ишлаб олди. Аҳмет Атаев 11 метрли жарима зарбасини голга айлантирди. Учрашув шу ҳисобда якунига етди.

Туркманистон терма жамоасининг ижобий жиҳатлари
Жамоанинг кўплаб ҳужумлари сўнгги мавсум "Бухоро" шарафини ҳимоя қилган Арсланмурат Аманов қанотидан амалга оширилади, чунки Аманов керакли пайтда тўғри қарор чиқара оладиган футболчилардан бири
Туркманистонликлар комбинацион ҳужумни эмас, тезликка эътибор берилган қарши ҳужумлар ташкил этишни, узун паслар билан ўйнашни хуш кўради
Бугунги рақибимиз кўпроқ омадини жарима майдончаси ташқарисидан синайди. Улар Японияга қарши баҳсда бир неча марта узоқдан дарвозани ишғол қилишга уринишди ва бунинг уддасидан чиқишди
Туркманистон терма жамоаси футболчилари елкама-елка курашларда ҳар Осиёнинг ҳар қандай жамоаси билан тенг кураша олади.

Туркманистон терма жамоасининг салбий жиҳатлари
Қўшниларимиз тўпни ўзида кўп ушлаб тура олмайди, узоғи билан 3 ёки 4та пасдан сўнг тўпни рақибга олдириб қўйишади.
Бугунги рақибимиз ҳимоячилари иккинчи қаватда яхши ўйнай олмайди. Японияликларнинг бўйи узун бўлмасада, бир неча марта Туркманистон дарвозасига бош билан зарба беришга муваффақ бўлишди.


Хулоса
Натижа ҳисобга олинмаганда Туркманистон терма жамоаси Осиё Кубогидаги илк ўйинини биздан яхшироқ ўтказди. Қўшниларимизнинг камчиликларини топишга бироз қийналдим. Туркманистонликлар рақибнинг индивидуал маҳорат бобида устунлиги туфайли таслим бўлишди. Бугунги ўйинда ҳамюртларимиз гол уриш учун кўп тер тўкишига тўғри келади.

Автор : Aslanov Jasurbek
Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика