RU

Последние новости

01:33Анзур Исмоилов: "Роналду билан тенгдошмиз. Бу ёшда ўйнаш учун футболни севиш керак"  0 01:15Лиам Росеньор: "Одамлар менинг "Манчестер Юнайтед" мухлиси бўлганимни танқид қилишлари мумкин"  0 00:46Англия Кубоги. "Астон Вилла" "Тоттенхэм"ни мусобақадан чиқариб юборди  2 00:32"Хоразм" "Сурхон" футболчисини таркибига қўшиб олди  0 00:17А Серия. "Рома" 3 дақиқада киритилган икки гол эвазига ғалабага эришди  0 00:15U-23 Осиё Кубоги. Эрон - Ўзбекистон 0:0  0 23:55Семеньо Агуэродан кейин энг яхши дебютант бўлди  1 23:13Мбаппе қатнашган "Реал"нинг ўйин олди машғулотидан эксклюзив фотомақола  4 22:59Африка Миллатлар кубоги. Нигерия Жазоирни мағлуб этиб, ярим финалга йўлланма олди  2 22:44"Фенербаҳче" - Туркия Суперкубоги соҳиби!  4 22:15Англия Кубогида бундай ҳолат 117 йил деганда такрорланди  0 21:55Англия Кубоги. "Манчестер Сити" "Эксетер" дарвозасига 10та гол урди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  22 21:30Алдаётган Рафинья, ўйлаётган Берналь ва бошқалар - "Барселона" машғулотидан фотомақола  6 20:55U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди  120 20:31Абдуҳолиқов, Зотеев, Нуруллоев ва бошқалар: "Локомотив" машғулотидан суратлар  4

Остон Ўрунов "Навбаҳор" билан шартномасини бир йилга узайтирди Новости

Остон Ўрунов "Навбаҳор" билан шартномасини бир йилга узайтирди

«Навбаҳор» футболчиси Остон Ўрунов жамоани тарк этди деган хабарлар чиққан эди.

2018 йилги мавсумда ўзининг ажойиб ўйинлари билан наманганлик мухлислар меҳрини қозона олган ёш, истеъдодли футболчи Остон Ўрунов 2019 йилги мавсумни ҳам «Навбаҳор»да ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда «Навбаҳор» мухлислар клубининг телеграмдаги канали хабар берди.
 
Ярим ҳимоячи келгусида фақатгина хориждан таклиф бўлсагина «Навбаҳор»дан кетиши мумкинлигини айтди. Эслатиб ўтамиз, футболчи 28 декабрь куни инстаграмдаги ўз саҳифасига қуйидаги фикрни ёзган эди: 

- Шу жамоага биринчи келганимда мени ҳеч ким танимасди. Ҳозирги кунга етиб келишимда мана шу акаларимнинг жуда катта ўрни бор. Уларнинг ҳаммаларига раҳмат, бир ярим йил сизлар билан бирга ўйнаганимдан хурсандман. Бундай аҳил жамоани бошқа кўрмасам керак, яна бирга бўлиш насиб қилсин! Албатта, қўллаб-қувватлаганликлари учун мухлисларга ҳам раҳмат. натижаларда уларнинг ҳам ўрни катта. 

Кейинроқ унинг Россия клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққан эди.

Ҳозирча «Навбаҳор» матбуот хизмати Ўрунов билан шартнома узайтирилгани борасида расмий хабар бергани йўқ.


Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика