RU

Последние новости

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  5 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

22.02.2020 йил соат 14.00 (02:00)да “Спартак“ — “Пахтакор“ учрашуви олдидан 1991 йилни ёд оламиз! Новости

22.02.2020 йил соат 14.00 (02:00)да “Спартак“ — “Пахтакор“ учрашуви олдидан 1991 йилни ёд оламиз!

Александр Мостовой 1991 йил “Спартак“ни чемпион бўлишига шубҳа қилмаганди.

ЦСКА мактабида шуғулланган, кейинчалик ўз бахтини “Спартак“да топган Россия афсонаси Собиқ Иттифоқ чемпионати тугашига 4та тур қолганида ҳеч қандай шубҳаси қолмаганди, ҳисобдаги сўнгги чемпионатда ғалаба қозонишига. Ўшанда у ЦСКАнинг асосий таркибида тўп тепаётган ёшликдаги дўстлари билан терма жамоа базасида кўришади. Бу ҳақда “По прозвищу Царь“ китобида шундай ёзилади:

“Торпедо“ (Москва)ни 7:1 ҳисобида мағлубиятга учратдик. Кетидан ЦСКАни, ягона голни жарима зарбасидан мен урдим ва биз армиячиларга етиб олдик. Лекин якунда чемпионлик ЦСКАга насиб этди. Бу чемпионат бўйича шубҳам бор. Сизларда иккита оғир ўйин бор, бири Тошкентда, иккинчиси Помирда.

Биз бу икки ўйин қийин бўлишини билардик, аммо ғалаба қозонишга ишончимиз комил эди. Шунда улар кулиб жавоб бердилар?

- Йўқ, Сизлар у ерда очко йўқотасизлар.

- Сизларда ҳам қийин ўйинлар бор.

- Биз учун хавотир олманг, нечта тур қолди, 7та! Демак, еттини иккига кўпайтирамиз, 14! Майли, 12 очко бизда.

- Қандай қилиб?

- Мана кўрасан!


Бу воқеани ҳозиргача эслайман. Нимадир бўлган ўша чемпионатда. Ҳақиқатдан ҳам Тошкентда биз мағлубиятга учрадик, Помирда эса дуранг. Якунда ЦСКА чемпион бўлди!

Бу, кейинчалик “Сельта“ афсонасига айланган Александр Мостовойнинг ҳикояси эди. Тарих учун эсладим. Ўша ўйинда таркиблар қуйидагича кўриниш олган эди:

Ўйин қайдномаси қуйидаги кўринишда бўлган.

Учрашув видеосини томоша қилинг 

“Пахтакор“ Марказий стадиони, 30 000 томошабин.

"Пахтакор" - "Спартак" 1:0

Гол: Андрей Пятницкий (24).

“Пахтакор“: Юрий Перескоков, Руслан Узоқов, Геннадий Денисов, Сергей Бондаренко, Нўмон Ҳасанов, Абдуқаҳҳор Маъруфалиев (Мурод Алиев, 88), Миржалол Қосимов, Илҳом Шарипов, Андрей Пятницкий, Олег Синелобов, Игорь Шквирин (Шуҳрат Мақсудов, 79).

“Спартак“: Станислав Черчесов, Дмитрий Хлестов, Евгений Бушманов (Дмитрий Ананко, 12), Дмитрий Попов, Андрей Мох, Андрей Иванов, Геннадий Перепаденко, Валерий Карпин, Александр Мостовой, Федор Черенков (Игорь Козлов, 46), Дмитрий Радченко.

Учрашувнинг 24-дақиқасида Пятницкий дарвозабондан бошланган олтинчи пасни голга айлантирганди. Бу ўйин “Пахтакор“ учун жуда муҳим бўлиб, фақат ғалабагина жамоани олий лигада олиб қолиши мумкин эди. “Спартак“ни эса аксинча, бу ўйин чемпионликдан маҳрум қилган. Помирда ҳам жамоа муҳим 1 очкони йўқотган.

Ўша куни стадионга ташриф буюрган 30 000 нафарга яқин мухлис, бошларидаги газеталардан ясалган қалпоқчаларни ёқиб байрам қилишган. Стадион бир неча дақиқа лава қайнаган қозонга ўхшаган. Бу ҳақда жамоа мухлиси Фахриддин Исамуҳамедов қуйидагича хотирлайди:

- Ооо, жуда даҳшатли вазият эди. Ўйиндаги ғалабадан сармаст бўлган мухлислар, бутун стадиондаги газеталар ёқилган эди. Лекин бу ўйиндаги ажиотажни бошқа кўрмадим.

“Бу мен майдонга тушган биринчи ўйин эди. Буни қарангки, 2019 йил “Спартак“ матбуот котибининг таклифига кўра Москвада бўлдим ва клуб структураси билан танишдим. Яқинда улар менга “Пахтакор“ билан ўйин ташкил қилиш мумкинлиги ҳақида айтишди ва шартларни айтишди. Мен ўз навбатида буни “Пахтакор“га етказдим, шу билан ўйин ташкил бўлиб кетди“, — дейди сайтимизнинг асосчиларидан бири Гайрат Хасбиуллин.



Автор : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика