RU

Последние новости

18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  0 18:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама (Матнли трансляция)  19 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  4 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  6 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  23 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  1 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  31

Йилнинг энг яхши ҳимоячиси - Анзур Исмоилов Новости

Йилнинг энг яхши ҳимоячиси - Анзур Исмоилов

"Championat.asia" сайти одатга кўра ўз талқини бўйича "Йилнинг энг яхшилари"ни аниқлайди.

Дастлаб йилнинг энг яхши дарвозабонини эълон қилгандик. Энди позиция бўйича энг яхши ҳимоячини аниқлаймиз.


Демак, Суперлига-2018да йилнинг энг яхши ҳимоячиси бўлишга номзодлар қуйидагича кўриниш олди:

Анзур Исмоилов ("Локомотив")
Шерзод Аъзамов ("Пахтакор")
Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор")
Игорь Голбан ("Навбаҳор")
Владимир Бубанья (АГМК)


Сайтимиз ходимлари ўртасидаги сўровномага кўра, жорий мавсумда Ўзбекистон чемпионатида фаолият кўрсатган футболчиларнинг позиция бўйича энг яхшиларини аниқладик. Унга кўра, Суперлигада йилнинг энг яхши ҳимоячиси дея "Локомотив" ҳимоячиси Анзур Исмоилов топилди.

Дарҳақиқат, ушбу ҳимоячиси "Локо"га келганидан сўнг жамоанинг мудофаа чизиғи анча тартибга келди. "Локомотив"нинг чемпионлик шоҳсупасига чиқишида айнан Исмоиловнинг ҳимоядаги ишончли ўйини ва муҳим голларни ургани ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди.

Шунингдек, сўровномада чемпионат давомида барқарор ўйнаган Шерзод Аъзамов, мавсумнинг иккинчи қисмида порлаган Фарруҳ Сайфиев ҳам овоз тўплашга муваффақ бўлди.


Қуйида сайтимиз ходимлари кимга овоз беришганини ҳавола этамиз:

Нарзулла Сайдуллаев - Анзур Исмоилов
Толибжон Қосимов - Шерзод Аъзамов
Шаҳбоз Беғамов - Шерзод Аъзамов
Жаҳонгир Файзуллаев - Анзур Исмоилов
Зоир Турсунбоев - Фарруҳ Сайфиев  
Ниғмон Назимов - Анзур Исмоилов  
Алишер Холматов - Анзур Исмоилов  
Нозима Зарипова - Анзур Исмоилов  
Хайрулла Холиқов - Анзур Исмоилов  
Жасур Асланов - Анзур Исмоилов  
Нодирхўжа Юлдашев - Анзур Исмоилов  
Гайрат Хасбиулин - Анзур Исмоилов
Асрор Абдуназаров - Анзур Исмоилов  


Шу тариқа "Локомотив"ни чемпионлик сари етаклаган Анзур Исмоилов Суперлигада йилнинг энг яхши ҳимоячисига айланди.

Қайд этиш керакки, Анзур Исмоилов "Локомотив"га келганидан сўнг жамоа Суперлигада умуман мағлубиятга учрагани йўқ. Исмоилов "Локо" сафида 15 ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 4 маротаба ишғол этишни уддасидан чиқди.

"CA" талқини бўйича Анзур Исмоилов Суперлига-2018да йилнинг энг яхши ҳимоячиси деб топилди.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика