RU

Последние новости

15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  0 15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  0 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  1 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  16 12:17Мауро Бразил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  5 11:52Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  12 11:15"Интер" "Рома" юлдузини трансфер қилмоқчи  1 10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  1 10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  1 09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   12 09:15Моддий манфат йўлида EЧЛ 25 йиллик ҳамкорликдан сўнг "Adidas" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  2 08:46"Агар очколарни йўқотсак, ҳамма нарса тугайди". Гвардиола — "Вест Хэм"га қарши ўйин ҳақида  3 08:20Португалия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун меҳмон либослари суратлари пайдо бўлди  3

Йилнинг энг яхши дарвозабони - Элдорбек Суюнов Новости

Йилнинг энг яхши дарвозабони - Элдорбек Суюнов

"Championat.asia" сайти одатга кўра ўз талқини бўйича "Йилнинг энг яхшилари"ни аниқлайди.

Дастлаб дарвозабонлардан бошладик.

Демак, Суперлига-2018да йилнинг энг яхши дарвозабони бўлишга номзодлар қуйидагича кўриниш олди:

1.Элдорбек Суюнов ("Пахтакор")
2.Игнатий Нестеров ("Локомотив")
3.Ўткир Юсупов ("Қўқон-1912")
4.Санжар Қувватов ("Насаф")
5.Жавоҳир Илёсов ("Металлург")

Сайтимиз ходимлари ўртасидаги сўровномага кўра, жорий мавсумда Ўзбекистон чемпионатида фаолият кўрсатган футболчиларнинг позиция бўйича энг яхшиларини аниқладик. Унга кўра, Суперлигада йилнинг энг яхши дарвозабони дея "Пахтакор" посбони Элдорбек Суюнов топилди.

Дарҳақиқат, ушбу кипер "Пахтакор"да жорий мавсумни анча ишончли ўтказди. Суперлигадаги дарвозабонлар ичида энг яхши кўрсаткични қайд этган Суюновга сўровномада иштирок этган 13 нафар ходимдан 10таси овоз берди. Шунингдек, сўровномада Ўткир Юсупов, Игнатий Нестеров ва Санжар Қувватов биттадан овоз олишди.



Қуйида сайтимиз ходимлари кимга овоз беришганини ҳавола этамиз:

Нарзулла Сайдуллаев - Элдорбек Суюнов
Толибжон Қосимов - Элдорбек Суюнов
Шаҳбоз Беғамов - Элдорбек Суюнов
Жаҳонгир Файзуллаев - Элдорбек Суюнов
Зоир Турсунбоев - Санжар Қувватов
Ниғмон Назимов - Элдорбек Суюнов
Алишер Холматов - Игнатий Нестеров
Нозима Зарипова - Элдорбек Суюнов
Хайрулла Холиқов - Элдорбек Суюнов
Жасур Асланов - Элдорбек Суюнов
Нодирхўжа Юлдашев - Элдорбек Суюнов
Ғайрат Хасбиулин - Ўткир Юсупов
Асрор Абдуназаров - Элдорбек Суюнов


Шу тариқа Элдорбек Суюнов йилнинг энг яхши дарвозабони номинациясида жуда катта устунлик билан ғолибга айланди.

Қайд этиш керакки, Суюнов жорий мавсумда 30 учрашувда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан энг кам гол қўйворди - 24.

Суюнов Суперлигада энг кўп қуруқ ўйин ўтказган киперга айланди. "Пахтакор" жамоаси Суюнов майдонга тушган 14 баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлашга эришди.

"CA" талқини бўйича Суперлига-2018да йилнинг энг яхши дарвозабони Элдорбек Суюнов. 

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика