RU

Последние новости

18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 17:26"Истиқлол" — "Гол Гохар". Машарипов қайтди  1 17:00"Дибба" — "Ал Васл". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  1 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:43"Милан" — "Верона". Таркиблар маълум  0 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  5 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0

ПФЛ: Сергей Лушан "Бунёдкор" билан судлашмоқда Новости

ПФЛ: Сергей Лушан "Бунёдкор" билан судлашмоқда

Яқиндагина Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби бош мураббийи Сергей Лушчан жамоаси билан шартномасини узайтирганлиги ҳақида хабар қилинганди. ПФЛ ушбу хабарга ўз муносабатини билдирди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси “Сўғдиёна” футбол клуби бош мураббий Сергей Лушчан билан шартномани узайтириши борасидаги хабарлар пайдо бўлганидан келиб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилади ва клубни расман огоҳлантиради.

1) Сергей Лушчан айни вақтда “Бунёдкор” футбол клуби билан судлашаётганидан ва бу ишни ЎФАни четлаб ўтиб, бошқа органга оширганидан келиб чиқиб, расман тушунтириш бериши керак бўлади. Йўқса, ПФЛ мазкур ишни ЎФА ижроқўми бюросига қадар ошириб, ФИФА низомларига зид ҳаракати учун Лушчанни Ўзбекистонда фаолият олиб боришини чеклаш бўйича иш очишни сўрайди. 

2) Сергей Лушчан “Бунёдкор” клуби билан шартнома тузаётган вақтида айрим қонун ҳужжатларига зид келувчи ҳолатларга йўл қўйган бўлиши мумкин. “Бунёдкор” футбол клубининг мазкур шубҳаси ўз тасдиғини топса, ҳар икки томон бу масала юзасидан тегишли органлар олдида жавоб бериши керак бўлади.

3) “Сўғдиёна” футбол клубининг Профессионал футбол лигаси олдида қарздорлиги мавжуд. 2019 йилги мавсум учун клубларни лицензиядан ўтказиш регламенти аллақачон “Сўғдиёна” клубига электрон шаклда жўнатилди ва ПФЛ расмий сайтида эълон қилинди. Демак, қарздорлиги мавжуд клублар трансфер ойнасида фаол бўла олмайди. Бу ҳолат бош мураббийлар билан тузиладиган шартномаларга тааллуқлидир.

Рейтинг: -23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика