RU

Последние новости

22:15Шешко МЮга ўтишни хоҳлаяпти, аммо "Ньюкасл" вариантига ҳам қарши эмас  0 21:31Лука Модрич: "Мен 13 йилни дунёнинг энг буюк клубида ўтказдим, энди эса ўтмишда ҳозирги "Реал" даражадаси бўлган клубга келдим"  3 20:48"Ал Насср" Роналду орқали МЮ собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин  0 19:59Миш-мишларга чек қўйилди: Лунин Мадридда қолади  0 19:33"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи: "Менга кўп футболчилар керак эмас"  3 19:05ТОП-5 қачон бошланади? Жамоалар янги мавсумга қандай тайёрланмоқда?  5 18:40Легионер посбон, Фарғонада ютган мураббий, дублга эришган футболчи ва собиқ клубига гол урган ҳужумчи — Суперлигада 16-турнинг энг яхшилари   2 18:28"Барселона" "Тэгу"ни йирик ҳисобда мағлуб этди — битта гол Рэшфорд ҳисобида  1 18:10Плетнёв, Таҳсин, Токотаев, Санчес... Суперлига 16-тур рамзий терма жамоаси   7 17:50Машинани эмас, ҳайдовчини алмаштириш керак  9 17:36Манба: Аббос Файзуллаев Конференциялар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  3 17:24Фарғона давлат университети стадиони Про лига баҳсига мезбонлик қилади  9 17:02Парти фаолиятини Ла Лигада давом эттиради  2 16:34Деле Алли фаолиятини якунлагани йўқ  2 16:05Магуайр "Манчестер Юнайтед" сардорлар кенгашида  0

Суперлига. "Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашувида олтита гол урилди Новости

Суперлига. "Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашувида олтита гол урилди

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


Ўйиннинг 6-дақиқасида Драган Черан бирга бир вазиятда тўпни шеригига узатишда қўпол хатога йўл қўйди. Жуда қулай имконият бой берилди. 14-дақиқада Машарипов тепган тўпни Эргашев қийинчилик билан дарвоза устидан уриб юборди.

25-дақиқада Шерзод Каримовнинг зарбаси кучсиз чиқди. Кейинги ҳужумда Гонсалвеш ҳимоячидан тўпни эгаллаб олиб, жарима майдони ичидан ноаниқ зарба берди. 38-дақиқада Голбаннинг яқин масофадан тепган тўпини Суюнов ушлаб қолди.

40-дақиқада Аюбхон Нўъмонов ҳисобни очди - 1:0. 

48-дақиқада Машариповнинг бурчакдан оширган тўпини Драган боши билан дарвозага йўллади ва тўп тўсинга тегиб дарвоза ичига тушди - 1:1. 

51-дақиқада Чераннинг аниқ зарбасини Эргашев қийинчилик билан қайтарди, қайтган тўпни дарвозага йўллаган Машариповнинг голи офсайд туфайли бекор қилинди. 

60-дақиқада Гонсалвешнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ чиқди. 

71-дақиқада  Голбан тўпни қўли билан ўйнагани сабабли пенальти белгиланди. Исмоил Гонсалвеш 11 метрли жарима тўпидан гол урди - 1:2.

76-дақиада Турғунбоев жаримадан оширилган тўпни боши билан дарвозага йўллади - 2:2. 

80-дақиқада Безерра оширган тўпни Сайфиев яқин масофадан боши билан дарвозага аниқ йўллади - 2:3. 

89-дақиқада бурчакдан оширилган тўпни Игорь Голбан боши билан дарвозага йўллади - 3:3. 

Учрашувда дуранг қайд этилди.


14 сентябрь, жума
“Навбаҳор” – “Пахтакор” 3:3
Ҳакамлар:
Азиз Асимов, Руслан Серазиддинов, Алишер Усмонов, Акмал Раҳимов.
Назоратчи: Дмитрий Роман.
Комиссар: Маъмур Саидқосимов.

Голлар: Аюбхон Нўъмонов 40, - 1:0. Драган Черан 48, - 1:1 (Жалолиддин Машарипов).  Исмоил Гонсалвеш 72 пенальти, - 1:2. Азизбек Турғунбоев 76, - 2:2. Фаррух Сайфиев 80, - 2:3 (Тиаго Безерра). Игорь Голбан 90, - 3:3 (Шерзод Каримов).

"Навбаҳор": 1.Ботирали Эргашев, 5.Игорь Голбан, 7.Шерзод Каримов, 10.Азизбек Турғунбоев, 8.Аюбхон Нўъмонов, 9.Дилшод Жабборов (14.Илҳом Бойдедаев, 83), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 21.Аъзам Алиев, 24.Даврон Ҳошимов, 30.Дарко Никач (15.Азамат Алланиёзов, 90+2), 44.Дарко Станоевич
Захира: 45.Акбар Тўраев, 17.Сардор Сулаймонов, 27.Равшан Дўсматов, 33.Томислав Пайович, 35.Дилшод Ҳамроев, 77.Музаффар Абдуллаев, 99.Сарвар Солиев

"Пахтакор": 25.Элдорбек Суюнов, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Шерзод Аъзамов, 7.Азим АҲмедов, 8.Дилшод Раҳматуллаев, 9.Жалолиддин Машарипов (22.Жасур Яхшибоев, 88), 11.Исмоил Гонсалвеш (21.Камолиддин Тожиев, 85), 15.Егор Кримец, 34.Фаррух Сайфиев, 69.Драган Черан, 77.Тиаго Безерра
Захира: 12.Александр Лобанов, 3.Хожиакбар Алижонов, 6.Жаҳонгир Аҳмадов, 10.Жамшид Искандеров, 18.Баҳром Абдураҳимов, 29.Владимир Козак, 88.Игорь Сергеев

Огоҳлантиришлар: Егор Кримец 29, Даврон Ҳошимов 29.


Рейтинг: +81   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика