RU

Последние новости

08:07Канте? Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум  1 07:40«Пеналтини уролмаганидан кейин 3 кун ухлолмай чиқдим» — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев U-23 жамоаси ҳақида фикр билдирдилар  4 07:18Про лига. Бугун 8-тур якунига етади  0 02:25Ла Лига. "Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди  4 01:46"Ланс" жаҳон чемпиони ва Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи  2 01:29Жанубий Кореяда ўйин пайти майдонга сувидишлар улоқтирилди  0 00:42iShowSpeed: "Мбаппе "Реал"га ўтмайди, менга ишонинг"  7 00:25Россияда футбол тарихидаги энг тезкор голлардан бири урилди  1 00:08"Боруссия" Чемпионлар лигаси финали доирасида "Реал"га қарши ўйин олдидан судга мурожаат қилди  1 23:51Бразилиядаги сув тошқинлари сабабли миллий чемпионат тўхтатилди  0 23:34АҚШдаги футбол ўйинида майдонга енот чиқиб келди  3 23:17Голлари сони бўйича Роналду ва Мессидан кейинги ўринда бораётган осиёлик футболчи фаолиятини якунлашини маълум қилди  4 22:50Неймарнинг қачон майдонга қайтиши маълум  4 22:23Фаолиятини якунлаган Азар "Челси"га 6 млн евро фойда келтирди  7 22:06ОФК президенти эндиликда чексиз муддат давомида лавозимида қолиши мумкин  8

ЖЧ-2018. Мексика Германиядан кейин Жанубий Кореяни ҳам ютди Новости

ЖЧ-2018. Мексика Германиядан кейин Жанубий Кореяни ҳам ютди

ЖЧ-2018 иккинчи тури доирасидаги Жанубий Корея - Мексика учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиндаги ҳисоб 26-дақиқада очилди. Гуардадо чап қанотдан жарима майдонига кириб бораётганда тўп Чан Хён Сунинг қўлига тегди. Ҳакам иккиланмай пенальти белгилади. 11 метрли жарима тўпини Карлос Вела осонгина голга айлантирди - 0:1. 

Иккинчи бўлимда Хавьер Эрнандес терма жамоа сафидаги ўзининг 50-голини урди - 0:2. 

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Сон Хен Мин чиройли гол урди, бироқ бу фақат ҳисобни қисқартириш учун етди холос - 1:2. 

Шу тариқа, Мексика дастлабки икки ўйинда иккита ғалабага эришиб 6 очко тўплади. Жанубий Корея эса кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам ютқазди. Гуруҳдаги яна бир ўйин Германия ва Швеция ўртасида кечади.


Южная Корея

Сон Хын Мин - 90'

Чемпионат Мира. Группа F . Тур 2

23/06/2018, 20:00

2
:
1
Завершен

Мексика

Карлос Вела - 26', Хавьер Эрнандес - 66'

Стадион: Rostov-on-Don Stadium, 43472 зрителей

Главный судья: Milorad Mazic

45'
90'
58'  Ким Ён Гвон
63'  Ли Ён
64'  Седжон Чу (Сон-Ву Ли)
72'  Сон-Ву Ли
77'  Сон Мин Мун (Чон У Ён)
80'  Чон У Ён
84'  Мин-Ву Ким (Хонг Чул)
90'  Сон Хын Мин
90'  Ли Джэ Сон
26'  Карлос Вела
66'  Хавьер Эрнандес
66'  Ирвинг Лосано
68'  Андрес Гуардадо (Рафаэль Маркес)
71'  Ирвинг Лосано (Хесус Мануэль Корона)
77'  Карлос Вела (Джованни дос Сантос)


Жанубий Корея - Мексика 1:2 
23 июнь 2018. Ростов. "Ростов Арена" стадиони. 43472 томошабин.
Ҳакамлар:
Милорад Мажич (Сербия), Милован Ристич (Сербия), Далибор Журжевич (Сербия), Жон Питти (Панама)
Голлар: Карлос Вела 26 пенальти, - 0:2. Хавьер Эрнандес 66, - 0:2. Сон Хен Мин 90+2, - 1:2.
Жанубий Корея: 23.Чо Хён У, 2.Ли Ён, 7.Сон Хен Мин, 8.Чу Сен Жон (10.Ли Син Ву, 64), 11.Хван Хи Чан, 12.Ким Мин У (14.Хонг Чул, 84), 16.Ки Сон Ён, 17.Ли Жэ Сон, 18.Мун Сон Мин (15.Ву Юн Жунг, 77), 19.Ким Ён Гвон, 20.Чан Хён Су.

Мексика: 13.Гильермо Очоа, 3.Карлос Сальсидо, 7.Мигель Лайюн, 11.Карлос Вела (10.Жованни Дос Сантос, 77), 14.Хавьер Эрнандес, 15.Эктор Морено, 16.Эктор Эррера, 18.Андрес Гуардадо (4.Рафаэль Маркес, 68), 21.Эдсон Альварес, 22.Ирвинг Лозано (17.Хесус Корона, 71), 23.Хесус Галлардо.

Огоҳлантиришлар: Ким Ён Гвон 58, Ли Ён 63, Ву Юн Жунг 80.


ЯНГИЛАШ


Ўйиндаги барча голларни сайтимизнинг телеграм каналида кузатиб бориш мумкин: КАНАЛГА ЎТИШ

90+5. Учрашув тугади. Жанубий Корея - Мексика 1:2. 

90+2. ГОООООООООООООООООООООООЛ! СОН ХЕН МИИИИИИН! 1:2. Ажойиб гол 

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди

84. Ўзгариш. Жанубий Корея. Ким Мин У ўрнига Хонг Чул тушди

80. Огоҳлантириш. Жанубий Корея. Ву Юн Жунг

Мавзудан ташқари: Равшан Эрматов 11-ўйинга тайинланди

79. Учрашув тақдири деярли ҳал. Корея гуруҳда қолиб кетиши деярли аниқ бўлмоқда

77. Ўзгариш. Мексика. Карлос Вела ўрнига Жованни Дос Сантос тушди

71. Ўзгариш. Мексика. Ирвинг Лозано ўрнига Хесус Корона

68. Ўзгариш. Мексика. Андрес Гуардадо ўрнига Рафаэль Маркес тушди

66. Тезкор қарши ҳужумдан сўнг Чичарито гол урди - 0:2. 

66. ГОООООООООООООООООООООООЛ! ЧИЧАРИТООООООООО! 0:2

64. Ўзгариш. Жанубий Корея. Чу Сен Жон ўрнига Ли Син Ву тушди

63. Огоҳлантириш. Жанубий Корея. Ли Йонг

59. ЗАРБА! Андрес Гуардадонинг зарбасини Чо Хён У ажойиб сейв билан қайтарди

58. Огоҳлантириш. Жанубий Корея. Ким Ён Гвон

56. Мексикаликлар жарима тўпига эга бўлишди, тўп дарвозабонга насиб қилди

54. Корейслар ҳужумга ўтишди, тўп ҳимоячининг қўлига теккандек кўринди, бироқ ҳакам пенальти белгиламади ва хатто VAR га ҳам мурожаат қилмади

51. Зарба! Хавьер Эрнандеснинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

Факт: Бугунги баҳсни томоша қилиш учун "Ростов Арена" стадионига 43472 томошабин келди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. 


Биринчи бўлим статистикаси


45+1. Биринчи тайм тугади. Ҳозирча Мексика 1:0 ҳисобида олдинда. 


44. Корейслар ҳужумкорликни оширишди, Сон Хен Миннинг зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.

Қизиқ факт! Вела ушбу мундиалдаги 14-пенальтини амалга оширди. 2014 йилги Жаҳон чемпионатида жами 13та пенальти тепилганди...

38. Голга қадар корейслар кўпроқ ҳужум қилишганди, ҳисоб очилгач эса Мексика кўпроқ ҳужумга ўтмоқда

34. Бу баҳс Россияда ўтаётган мундиалнинг 28-учрашуви ҳисобланади. Мана шу 28та ўйиннинг барчасида гол урилди. Яъни умуман 0:0 ҳисоби қайд этилмади. 



30. Ўйиндаги барча голларни сайтимизнинг телеграм каналида кузатиб бориш мумкин: КАНАЛГА ЎТИШ

28. ЗАРБААААААААААА! Мигель Лайюн томонидан берилган зарба озгина ноаниқ кетди!

26. ГОООООООООООООООООООООЛ! Карлос Вела пенальтидан осонгина ҳисобни очди 0:1.


24. ПЕНАЛЬТИ! ЖАНУБИЙ КОРЕЯ дарвозаси томон! Гуардадо чап қанотдан жарима майдонига кириб бораётганда тўп Чан Хён Сунинг қўлига тегди. Ҳакам иккиланмай пенальти белгилади!

22. ЗАРБААААА! СОН ХЕН МИН! Бирга бир вазиятга чиқиб борган "Тоттенхэм" ҳужумчиси икки бор зарба берди, тўпни ҳимоячилар қайтаришди! 

17. Ҳозирча осиёликлар тап тортмай ўйнашмоқда ва Мексика ҳали хавфли вазият яратгани йўқ.

13. Хавфли вазият! Чап қанотдан корейслар ҳужумга ўтишди, ҳимояга етиб келган Лозано жамоасини голдан қутқариб қолди!

7. Хванг Хи Чан чап қанотдан ҳужумга ўтди, аммо ҳимоячилар тўпни қайтаишди

Қизиқ факт: 2018 йилги Жаҳон чемпионатида ҳозирга қадар энг кўп сейв қилган дарвозабон: Мексикалик Гильермо Очоа

3. Биринчи турда Корея Швецияга ютқазган, Мексика эса Германияни мағлуб этганди


2. Ўйиндаги барча голларни сайтимизнинг телеграм каналида кузатиб бориш мумкин: КАНАЛГА ЎТИШ

Қизиқ факт: 2018 йилги Жаҳон чемпионатида ҳали рақиб дарвозасига аниқ зарба бермаган ягона жамоа бу Жанубий Корея.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Мексика давлат мадҳияси

- Жанубий Корея давлат мадҳияси янграмоқда

- Иккала жамоа майдонга тушиб келди.




Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика