RU

Последние новости

21:27"Байер" Гюлерни ижарага олмоқчи эди. "Реал" ҳам, ўйинчи ҳам бунга қизиқиш билдиришмади  2 20:58Винисиус Мбаппе, Беллингем ва Эндрикнинг "Реал"га ўтишида таъсир қилган  5 20:21Максим Шацких: "Ёзги трансферлар ойнасидаги режамизни тўлиқ бажардик. Элит Осиё чемпионлар лигасидаги иштирокимиз ҳам қизиқарли кечиши аниқ"  10 19:47МЮ Амрабатни "Фиорентина"дан 20 млн евро эвазига харид қилмайди, аммо...  2 19:09Баҳром Ҳайдаров: "Қолган жамоалар ҳам ухлаётгани йўқ. Иккинчи даврада камида 30 очко тўплашимиз керак"   6 18:58Ламела Греция клуби билан шартнома имзолади  2 18:24"Ал Иттиҳод" АПЛдаги ўйинчи учун 51 млн фунт тўлайди  2 17:58"Ливерпуль" икки футболчи учун 105 млн фунт сарфлашга тайёр  4 17:14"Атлетико" Лунинни "Реал"дан 15 млн еврога харид қилишга тайёр эди  2 16:32"Манчестер Юнайтед" де Лигт учун "Бавария"га 45 млн фунт таклиф қилади  3 16:02"Ливерпуль" Саудия Арабистони клублари учун ван Дейкка нарх қўйди  3 15:38"Барселона" де Йонг билан шартномани узайтирмоқчи  5 15:10Улуғбек Ҳошимов: "Ўзим катта бўлган жамоага қайтиш ёқимли. "Пахтакор" билан катта ютуқларга эришишни мақсад қилганман"  5 14:33"Ал Иттиҳод" Эдерсонни харид қилишга уриниб кўради, "Ман Сити" 50-60 млн евро хоҳламоқда  1 13:47"Астон Вилла" "Барселона" собиқ ўйинчисини сотишга тайёр  1

ЖЧ-2018. Испания Эрон устидан рикошет гол эвазига ғалаба қозонди Новости

ЖЧ-2018. Испания Эрон устидан рикошет гол эвазига ғалаба қозонди

ЖЧ-2018 "B" гуруҳининг 2-туридан ўрин олган Эрон - Испания учрашуви бўлиб ўтди.

                  ЯНГИЛАШ 

       МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


- Хайрли кеч! Куннинг учинчи учрашуви бошланишига саноқли дақиқалар қолди. Эрон - Испания учрашуви матнли онлайн трансляциясини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ўйин соат 23:00да бошланади.


Жамоаларнинг бошланғич таркиблари эълон қилинди

Карлос Кейруш Испанияга қарши 4-2-3-1 тактик схемасини қўллашни маъқул кўрди


Фернандо Йерро ҳам Испанияни 4-2-3-1 тактик схемасида ўйнатади


- Бугунги куннинг ҳозиргача ўтказилган ҳар иккала учрашувида ҳам номинал мезбонлар бир хил 1:0 ҳисобидаги ғалабаларни қўлга киритишди. Бу баҳсдачи, Эрон ҳам буни такрорлай оладими?

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Ҳар иккала давлат мадҳиялари янграйди.

- ЎЙИН БОШЛАНДИ!

2. Эрон учрашувнинг илк дақиқалариданоқ Испанияга кескин кураш таклиф этмоқда.

4. Испаниянинг узоқ ўйланган ҳужуми тўпни жарима майдончасига оширилиши билан давом этаётганда Бейранванд ажойиб ҳаракати билан уни бартараф этди.

7. Эрон ҳужумга ўтди ва жарима зарбаси ишлаб олди. Эҳсон Ҳожи Сафининг ошириб берган тўпини дарвозага аниқ йўллайдиган футболчи топилмади.

8. Рамос тўп учун курашда Азмунга нисбатан қоидани бузди. Ҳакам эса Рамос билан тушунтириш ишларини олиб борди.

10. Сильванинг жарима зарбасидан оширган тўпига испанияликлардан ҳеч ким зарба бера олмади.

12. Испания позицион ҳужумда, аммо Эрон жуда тартибли ва ишончли ҳимояланмоқда.


15. Эрон 1-2 дақиқа ўйинни ўз жарима майдончаси олдидан узоқлаштиришга эришди. Аммо Испания яна тўп назоратини ўз қўлига олди ва ҳужумга ўтмоқда.

18. Ўйин кутилганидек Эрон жарима майдончаси атрофида кечмоқда. Аммо ҳозирча Эроннинг ҳимояси Испаниянинг ҳужумидан кўра аниқрок ўйнамоқда.


21. Эрон ҳимояланаётганда иккита вингер футболчи ҳимоя чизиғига ўтмоқда ва 6 киши бўлиб мудофаа чизиғини ушламоқда. Қолган тўрт нафар футболчи эса марказроққа жойлашиб ўз жарима майдончаси атрофида рақибга прессинг уюштиришга уринмоқда.

23. Испания жарима зарбасини амалга оширди. Рамоснинг тепган тўпи жонли-деворга тегиб Бейранванднинг қўлига бориб тушди.

24. Испания навбатдаги жарима зарбасини амалга оширди. Сильва бу сафар ўз омадини синаб кўрди. Бейранванд ўз ўрнида ишончли.

28. Эрон маълум муддат тўпни ўз жарима майдончаси олдидан узоқлаштира олди. Аммо Испанияни яна тўп билан муомула қилган ҳолда ҳужумга ўтмоқда. Эрон эса ўша зич ҳимояни қўллаш билан банд.

30. Давид Сильва жарима майдончаси ичида бир амаллаб тўпни тепишга имкон топди. Аммо унинг зарбаси ноаниқ кетди.

31. Иско рақиб ҳимоясини ёриб ўтишга кўзи етмагач узоқдан зарба беришга қарор қилди. Лекин зарба кучсиз ва ноаниқ.

35. Эрон ҳужумга ўтмоқда. Дастлабки бурчак зарбаси.

36. Эрон стандарт вазиятидан наф чиқара олмади. Аксинча, жамоа сардори Эҳсон Ҳожи Сафи жароҳат олди. Кейруш мажбурий ўзгаришни амалга ошириши мумкин.

39. Майдонда тортишув. Диего Коста ва Бейранванд ўртасида. Коста ўз услубида рақиб посбонига секингина зарба берди. Ҳакам эса вазиятни юмшатди.

41. Эрон ҳимоячиларига 5 баҳо! Қойил! Улар испанларга жарима майдончаси ичида тўп билан муомала тугул, нафас олишга йўл қўйишмаяпти. Бу қанчагача чўзилади?

45. Испания Эрон ҳимоясини ёриб ўтиш чораларини қидираётган учрашувнинг биринчи бўлимига 3 дақиқа қўшиб берилди.

- Биринчи бўлим тугади. Танаффус!

- Иккинчи тайм бошланди!

48. Ўйин биринчи бўлимдаги сценарий остида давом этмоқда.

50. БЕЙРАНВАНД!!!!! СУПЕР СЕЙВ!!! ДАҲШАТ!!! Серхио Бускетснинг зарбасини қайтарган Бейранванд тезда тўпни яна уриб юборишга муваффақ бўлди. Акс ҳолда посбондан қайтган тўпни бўш дарвозага тўғрилаб қўйишга Вазкез тайёр турганди. Аммо Бейранванд ажойиб реакциясини намойиш қилди! Қойил!

51. Испания бунга қадар бурчак зарбасидан кейин ҳам ҳисобни очиш имкониятига эга бўлганди. Аммо Пике тўпга кўнгилдагидек зарба бера олмади. Эронлик ҳимоячи эса ўз жойида ишончли ўйнади ва хавфни бартараф этди.

52. Испания жарима майдончаси ичига ёриб киришга қийналаётганини сезди ва узоқдан зарба беришни бошламоқда.

53. Эрон ҳужумга ўтди, ўтганда ҳам жуда хавфли ҳужум уюштирди. Де Хеа Ансарифаднинг зарбасини томошабиндек кузатиб қўйганди. Тўп шунчаки мўлжалдан бирозгина ноаниқ кетди.

54. ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!  Диего Коста!!!! Ниҳоят! Испания Эрон ҳимоясини адашишга мажбур қила олди! Давид Сильванинг ажойиб пасини қабул қилиб олаётган Костага қаршилик қилмоқчи бўлган Ризоян тепган тўп Костага тегиб рикошет орқали дарвозадан ўрин олди - 0:1. Марокаш билан ўйинда кулиб боққан омад энди Испания тарафга ўтди.

- Қайд этиш керакки, Диего Костанинг жорий мундиалда киритган голлари сони 3тага етди. Роналдуда эса 4та гол мавжуд. Коста тўпурарлар пойгасида Роналду, Дзюба ва Черишев билан рақобатлашади.

57. Эрон энди ҳимояда ётиш билан машғул бўлиб қолмай футбол ўйнашга, ҳужумга ўтишга мажбур.

59. Эрондан жуда хавфли ҳужум! Бош билан берилган зарбани Де Хея яна кузатиб қолди. Зарбага эса бирозгина аниқлик етишмади...

62. ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Саид Эззотолаҳи! VAR тизими ёрдамга чақирилмоқда. Оффсайд бормиди ёки йўқ. Кутамиз... Ҳозирча гол ҳисобга олинмади. 

Гол инобатга олинмади. VAR тизими кўмагида оффсайд қайд этилди! Саид Эззотолаҳи Де Хеани оёқлари орасидан чиройли гол муаллифига айланганди.

65. Ўтказиб юборилган голдан сўнг Эрон анча уйғонди. Ҳужумлар кетма-кетлиги. Аммо ҳозирча иккинчи бўлимда Эроннинг омади чопмаяпти. Аввалига рикошет орқали юзага келган гол ва энди бекор қилинган гол.

АПЛнинг энг яхши кипери саналган Де Хеа Жаҳон чемпионатида ҳали ўз дарвозасига берилган бирорта зарбани қайтаргани йўқ. Дарвоза томон тепилган барча тўп голга айланмоқда. Роналду 3та киритди, Эззотолаҳининг голи эса инобатга олинмади

70. Испания бурчак зарбасини ажойиб тарзда амалга оширди. Аммо Рамоснинг зарбасидан кейин Эрон ҳимоячилари бир амаллаб тўпни қайтариб юборишди.

72. Эрон ҳужумга ўтишга интилмоқда.

75. Эрон ажойиб ўйнамоқда. Дастлаб ҳимояда яхши таассурот қолдирди. Энди узун паслар орқали ўз ҳужумларини кескинлаштирмоқда. Лекин тўпга зарба беришда бирозгина омад етишмади. Аниқроғи, ҳужумчи тўпга улгурмади.

77. Испания жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади.

Бугунги учрашувни стадионда 42718 томошабин кузатмоқда

82. Меҳди Таремининг бош билан берган зарбасига бирозгина аниқлик етишмади. Акс ҳолда таблодаги ҳисоб тенглашарди.

85. Испания тўп назоратини тўлиқ ўз қўлига олди.

90. ЎЙИН ТУГАДИ! Испания қийинчилик билан Эрон устидан ғалабага эришди!


Иран

Чемпионат Мира. Группа В . Тур 2

20/06/2018, 23:00

1
:
0
Завершен

Испания

Диего Коста - 54'

Стадион: Kazan Arena, 42718 зрителей

Главный судья: Andres Cunha

45'
90'
69'  Эхсан Хажисафи (Милад Мохаммади)
74'  Карим Ансарифард (Алиреза Джаханбахш)
79'  Вахид Амири
86'  Вахид Амири (Саман Годдос)
90'  Омид Эбрахими
54'  Диего Коста
71'  Андрес Иньеста (Коке)
79'  Лукас Васкес (Марко Асенсио)
89'  Диего Коста (Родриго)


ЖЧ-2018
"B" гуруҳи, 2-тур
Эрон - Испания 0:1
Бош ҳакам
: Андрес Кунха (Уругвай)

Гол: 
Коста (54)
Эрон
– Бейранванд, Пуралиганджи, Хоссейни, Резаян, Хаджсафи (Мохаммади, 69), Эззатоллахи, Эбрахими, Амири (Годдос, 86), Ансарифард (Джаханбахш, 74), Азмун, Тареми.

Испания
– Де Хеа, Пике, Альба, Карвахаль, Рамос, Бускетс, Иньеста (Коке, 71), Иско, Васкес (Асенсио, 80), Сильва, Диего Коста (Родриго, 89).

Огоҳлантиришлар
: Амири (79), Эбрахими (90).

Рейтинг: +34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика