RU

Последние новости

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  4 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

2024 йилнинг энг яхши мураббийи Тимур Кападзе: "Бу натижаларга биргаликда эришдик" Новости

2024 йилнинг энг яхши мураббийи Тимур Кападзе: "Бу натижаларга биргаликда эришдик"

Бугун ЎФА мажлислар залида йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унга кўра, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан тарихда илк бор Олимпиадага чиққан Тимур Кападзе 2024 йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Тантанали маросим якунида мураббийнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Биринчи навбатда мени лойиқ кўришгани учун барчага миннатдорчилик билдираман. Қолаверса, президентимизнинг футболимизга, бизнинг жамоага ўз меҳрларини, қўллаб-қувватлашларини берганлари учун ҳам бундай натижага эришдик. ЎФА, МОҚ, Спорт вазирлигига ҳам раҳмат айтаман. Улар доим ёнимизда бўлишди. Эришган натижаларимизга мотивация бўлди. Биз биргаликда эришдик. 4 йил давомида қийин йўлни босиб ўтдик. 2 та Осиё чемпионати, Осиё ўйинлари ва муҳими тарихда илк бор Олимпиадага йўлланма олдик. 

Ўзбек футболи учун 2024 йил омадли бўлди дея оламан. 2025 йил бундан ҳам ютуқли бўлишини тилаб қоламан. Олдимизда Жаҳон чемпионати йўлланмаси бор. Ўйлайманки, йигитлар буни уддасидан чиқишади. Таклифларга келсак, албатта бор. Футболга хизмат қиламиз. Терма жамоа? Ватан жамоасида ҳар биримиз ишлаш учун тайёрмиз. Бундай ҳолат юз берса, қўлдан келганча ёрдамлашамиз",- дейди Тимур Кападзе.

 

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика