RU

Последние новости

01:47Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" меҳмонда зафар қучди ва яна жадвалда етакчига айланиб олди  0 01:08Урата: "Бунёдкор"ни тарк этаман? Бу ҳақида гаплашишни хоҳламайман"  0 00:56"Реал" ҳужумчиси жамоани тарк этишга қарор қилди  35 00:00Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ваҳда" 1:2  0 23:53Элит ОЧЛ. "Ал Ваҳда" бош мураббийи Жозе Мораиш: "Ғалабамизнинг асосий сабаби интизом ва характерда деб ўйлайман"  2 23:19Элит ОЧЛ. "Тракторсози" ғалабага эришди, Ҳамробеков майдонга тушди, "Ал Дуҳайл" илк уч очкосини тантана қилди (+ЖАДВАЛ)  3 23:15Суперлига. "Пахтакор" – "Бунёдкор" 4:2   1 23:00Ўзбекистонлик ҳакамлар Элит Чемпионлар Лигаси ўйинини бошқаради  3 22:38Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Кучимиз борича рақибга қаршилик кўрсатдик"  36 22:12Илёс Зейтуллаев: "Ўтган йилги ўрнимизни яхшилашни мақсад қилганмиз"  0 21:58Камолиддин Тожиев: "Биринчи таймни тўлиқ жамоамиз устунлигида ўтказдик"  7 21:52"Бавария" етакчиларсиз ҳам топлар қаршилигини сезмаяпти, "Барса" "класико"дан кейин ўзига келиб улгурди, "Арсенал" рақобатчилардан қочишни уддалади  0 21:40Лондонда АПЛ футболчисига қурол билан таҳдид қилишди  0 21:01Ямал, Мбаппе, Дембеле... Йил рамзий терма жамоаси эълон қилинди  3 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди  226

2024 йил Суперлига клублари 23 нафар ёши катта ўйинчини рўйхатдан ўтказиши мумкин Новости

2024 йил Суперлига клублари 23 нафар ёши катта ўйинчини рўйхатдан ўтказиши мумкин

Мамлакатимизда 2023 йилги мавсум якунига етди ва футбол олами олдинда турган 2024 йилги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборган.

Расман: Суперлига иштирокчилари сони 16 тага етказилади

Шу жумладан ЎзПФЛ ҳам бўлажак мавсум регламентига айрим ўзгартиришлар киритмоқда. Қуйида айрим ўзгаришларни келтириб ўтамиз:

1. 2024 йилги мавсумда Суперлига клублари 2001 йил ва ундан катта бўлган 23 нафар футболчини ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказиши мумкин бўлади.

Маълумот учун, ортда қолган 2023 йилги мавсумда Суперлига клуби 2000 йил ва ундан катта бўлган 20 нафар футболчини рўйхатдан ўтказа олган.

Клублар 2005 йил ва ундан кичик ўйинчиларни чекловдан ташқари рўйхатдан ўтказиши мумкин. Бунда Суперлига клубининг умумий футболчилари сони 60 нафардан ошмаслиги белгиланган.

Ўзгаришлар орасида айнан мана шу банд энг муҳими десак ҳам бўлади. Сабаби, бу йилги мавсум охирига келиб ҳам Суперлига, ҳам ОЧЛда ўйнаган 4 клубимизнинг барчасида жароҳатлар эпидемияси юзага келди. Яъни, тиғиз тақвим сабаб футболчилар кетма-кет жароҳатларга йўлиқишди. 23 ва ундан ёши катта ўйинчиларни рўйхатдан ўтказиш лимити 3 нафарга оширилиши мураббийларга (айниқса халқаро майдонда ҳаракат қиладиганлар) қўшимча қулайлик туғдиради. Бунда уларда ротация қилиш имкони ошади ва бу жароҳатлар сонини камайтириши мумкин.


2. Суперлигада 14-ўринни эгаллаган жамоа Про лигага тушириб юборилади.

3. Суперлигада 12-ўринни эгаллаган жамоа ўз жойини сақлаб қолиш учун Про лиганинг тўртинчи жамоасига қарши сафар ўйинида ҳамда Суперлигада 13-ўринни эгаллаган жамоа Про лиганинг учинчи жамоасига қарши сафарда майдонга тушади. Мазкур икки беллашув ғолиблари Суперлигада ўйнаш имконини қўлга киритишади. Иккита мағлуб жамоа эса Суперлиганинг охирги йўлланмаси учун нейтрал майдонда ўзаро баҳс олиб боришади.

4. Про лигада дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар 2025 йилги Суперлигага тўғридан-тўғри йўл олади.

Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика