RU

Последние новости

10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  2 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  12 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  5 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  5 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  12 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   3 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  4 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0 06:40АПЛ. "Ньюкасл" - "Шеффилд" 5:1   0 06:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Бернли" 1:1   2 06:30АПЛ. "Вест Хэм" - "Ливерпуль" 2:2   1

2023 йилги Про лигада "Зомин" ва "Янгиер" иштирок этмайди. Нега? Новости

2023 йилги Про лигада "Зомин" ва "Янгиер" иштирок этмайди. Нега?

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ижроия қўмитасининг 2022 йил 16 декабрь санасидаги йиғилиши кун тартибидан Про лига масаласи ҳам ўрин олганди.

Лига Ижроқўм аъзоларига мавжуд ҳолат ҳақида батафсил маълумот тақдим этгач, Про лига қатнашчилари сафидан чиқарилиши мумкин бўлган 3 та футбол клубга 21 январь санасига қадар муҳлат бериш юзасидан қарор қабул қилинганди.

Лиганинг 2020 йилдан буён ишлаб келаётган беш мавсумлик режасига кўра, 2024-йилдан эътиборан Про лигада фақатгина профессионал футбол клублари иштирок этиши, айнан шу йилдан бошлаб ОФК лицензиясини қўлга кирита олмаган клубнинг Суперлигада иштирок этишига йўл қўйилмаслиги лозим. Ярим профессионал футбол жамоалари эса профессионал клуб талабини бажариш шартидагина Про лига қатнашчилари сафига қўшилиши мумкин.

Айнан шу режа асосида 2022 йилги мавсум давомида Лига Самарқанднинг "Юниред", Нукуснинг "Арал" ҳамда Андижоннинг "Андижон-SGS" клублари билан ишлаб келди. Бугунга келиб улар лицензиялаш талаблари асосида ўз футбол мактаби, аниқ молиялаштириш манбасига эга, бу клубларнинг футболчилар ва бошқа ташкилотлар олдида қарздорлиги мавжуд эмас. Шунингдек, Самарқанд ва Андижон вилояти ҳокимлари билан бевосита мулоқот орқали жамоаларнинг Про лигадаги иштирокига кўмаклашиш мақсадида уларнинг вилоятлардаги икки асосий стадиондан фойдаланиши мумкинлиги масаласи келишилди. Нукус шаҳридаги "Турон" стадионини тўлиқ таъмирлаш ишлари 2023 йилдан бошланиши тегишли қарор билан белгилаб қўйилган. Шундан келиб чиқиб, Лига Ижроқўми "Юниред", "Арал" ҳамда "Андижон-SGS" клубларининг лицензиялаш талабларини бажариш шартида 2023 йилги мавсумни Про лигада ўтказиш масаласини қабул қилди. Улардан ташқари "Локомотив", "Қўқон-1912", "Динамо", "Хоразм", "Машъал", "Шўртан", "Ғиждувон" жамоаларининг Про лигада иштирок этиши масаласи аниқ бўлиб улгурганди.

"Арал" Биринчи лиганинг 2022 йилги мавсумини 2-ўринда якунлаган бўлиб, мусобақалар ўтказиш регламентига кўра Про лига йўлланмаси учун шу мусобақанинг тўққизинчи жамоаси бўлган "Зомин"га қарши ўтиш ўйинида иштирок этиши керак эди. Бироқ Лига 2022 йилнинг 22 ноябрь санасида мазкур беллашувни ўтказмасликка қарор қилди. Сабаби "Арал" лицензиялаш талаблари бўйича 2022 йил давомида Лиганинг барча талабларини бажариб келди, "Зомин"да эса бу борада қатор муаммолар келиб чиқди. Шундан келиб чиқиб, "Зомин" футбол клуби Про лига қатнашчилиги ҳуқуқини ўтиш ўйини орқали эмас, лицензиялаш талабларини бажариш орқали ҳимоя қилиши лозим эди.

"Навбаҳор-фарм" жамоаси Биринчи лигани ғолиб сифатида якунлаб, Про лигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган. Наманган томони "Навбаҳор-фарм" жамоасини "Навбаҳор лочинлари"дан ажратиб чиқариш ва Косонсойда янги футбол клуби ташкил қилиш таклифини киритди. Лига мазкур масалани ўрганиб чиқиб, Косонсойдаги стадион тўлиқ реконструкция қилинмагунга қадар бу ерда Про лига учрашувлари ўтказилмайди деган қарорга келди. Наманган вилояти ҳокимлиги 2023 йил давомида Косонсойдаги стадионни тўлиқ таъмирдан чиқаришга ваъда берди. "Навбаҳор-фарм" жамоаси вилоятдаги асосий стадиондан фойдаланиш шартида Про лигадаги ўрнини сақлаб қолди. Унинг алоҳида клуб сифатида ажратиб олиниши қонунчилик ҳамда ФИФА низомларидан четлашилмаган ҳолда амалга оширилиши муҳим масала бўлиб, 2023 йил учун берилаётган кафолатнинг қай тариқа бажарилишидан келиб чиқиб, лойиҳа 2024 йилга қадар амалга ошириладиган бўлди.

"Зомин" клуби Лига Ижроқўми имконият тақдим этган 21 январь санасига қадар талабни бажара олмади. Бугунга келиб "Зомин" футбол клуби аниқ молиялаштириш манбасига эга эмас. Ўтган мавсум давомида клуб футболчилар, мураббий ва фақатгина битта штат-ходими билан фаолият олиб борди. Қолган барча масала фақатгина қоғозда бўлиб, амалда ҳеч қандай иш қилинмади. Зоминда яхши инфраструктура шаклланганига қарамай, бугунги кунда жамоани ОФК лицензиялаш талаблари асосида ушлаб туриш учун молиявий имконият мавжуд эмас. Шундан келиб чиқиб, клуб сифатида шаклланмаган ва фақатгина бир қатор футболчилар жамланмасидан иборат бўлган мазкур жамоа 2023 йилги мавсумни Биринчи лигада ўтказиши мумкин. Йил давомида лицензиялаш талаблари асосида "Зомин" футбол клуби қайта шакллантирилса, унда Про лигага қайтиш имконияти бўлади.

"Янгиер" футбол клубида вазият янада оғир. Жамоанинг футболчилар, ишчи-ходимлар, стадионлар ва бошқа корхоналар олдида етарлича қарздорлиги мавжуд. 2022 йил давомида футбол жамоаси қайта-қайта кафолатлар билангина чекланди, бироқ амалда уларни бажариш имкониятига эга бўлмади. "Янгиер" футбол клуби на Янгиердаги ва на Гулистондаги стадион бўйича билдирилган фикрлар бўйича амалда бир иш қилди. Шунингдек, вилоят футбол маҳорати мактаби билан тузилган келишув шартномаси шартларига ҳам риоя қилмагани оқибатида, мактаб тарбияланувчиларининг ота-оналаридан қатор шикоятлар келиб тушди. Шундан келиб чиқиб, Лига "Янгиер" футбол жамоасининг 2023 йилги мавсум давомида Про лига ўйинларини бир текисда ўтказиши масаласига тўла ишонч ҳосил қилмади ва унга янги мавсумни Биринчи лигада ўтказиш тавсия этилди. "Янгиер" футбол жамоаси мавжуд талабларни йил давомида бажариш шартида Про лигага қайтиши мумкин.

Шундан келиб чиқиб, Лига Про лиганинг 2023 йилги мавсумида 11 та жамоа иштирок этиши масаласида якуний тўхтамга келинди. Бунда клублар сонининг жуфт бўлиши ёки бошқа мезонлар эмас, айнан лицензиялаш талаблари бирламчи сифатида белгилаб олинди. Лига "Суперлига ва Про лига регламенти"ни ўтган йилдаёқ тўлиқ шакллантириб, Суперлига ва Про лигада иштирок этиши мумкин бўлган клубларга тақдим этган, фақатгина Про лига формати масаласи унда очиқ қолдирилганди. 28 январь санасига қадар мазкур банд тўлиқ тўлдирилади ва регламент жамоатчилик ҳукмига ҳавола этилади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика