2021 йилги Ўзбекистон Кубоги финалини қабул қилиш учун 5та клуб ариза юборди
		
		16 мар 2021 10:53
        Новости	
	 
				 
				2021 йилги Ўзбекистон Кубоги финалини қабул қилиш учун 5та клуб ариза юборди
"АГМК, "Бунёдкор", "Пахтакор", "Локомотив" ва "Сурхон" футбол клублари Ўзбекистон Coca-Cola кубоги-2021 финалига мезбонлик қилиш бўйича ариза топширди.
Мусобақага қуръа ташлаш 18 март куни бўлиб ўтади.
Сўнгги икки катта футбол матчимизга Наманган ҳамда Самарқанд мезбонлик қилди. Бири қуръада ғолиб чиқди, иккинчисига ўзимиз ташаббус билан чиқдик.
2021 йилги Ўзбекистон Coca-Cola кубогининг финал учрашувига мезбонлик қилиш истагида бўлганлардан 14 мартга қадар аризалар қабул қилинди. Афсуски, биз кутганимиз "Насаф", "Истиқлол", "Навбаҳор" стадионларидан таклиф келиб тушмади. Барчаси очиқ бўлиши учун каналимизда бу ҳақда ёзиб бордик. Умид қиламизки, бу борада футбол мухлислари бизни тўғри тушунишади", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги каналида.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилги мамлакат кубоги финали Наманган шаҳридаги "Марказий" стадионда бўлиб ўтганди. Унда "Пахтакор" АГМК устидан 3:0 ҳисобида ғалабага эришган.
 

Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии