RU

Последние новости

02:28"Барселона" - Испаниянинг 28 карра чемпиони!  42 01:42Бруну Фернандеш: "Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман"  0 00:55Карим Бензема ва "Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони чемпиони!  3 00:35Альба шартномани узайтарди  0 23:57ЛаЛига. "Атлетико" сафарда мағлуб бўлди  1 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  6 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  6 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  5 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  6 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  9 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  9 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  2 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  9

2017 йилнинг энг яхши 10 тўпурари Новости

2017 йилнинг энг яхши 10 тўпурари

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ушбу рўйхатда кучли учликдан жой олмади. Лекин бу ягона сюрприз эмас.

Сайтимиз ўқувчиларига 2017 йилда энг яхши натижаларни қайд этган топ-10 ҳужумчиларни тақдим этамиз.


10. Ромелу Лукаку - 58 ўйинда 40 гол

Белгиялик футболчи Мерсисайднинг "Ливерпуль" жамоасига кўп гол урган. Лукаку топ жамоалар дарвозасига қачон гол уришини кўпчилик кутмоқда.


9. Чиро Иммобиле - 55 ўйин 41 гол

Симоне Инзаги қўл остида Иммобиле ўзини яхши тарафлама кўрсата олди. Иммобиле фаолиятида энг яхши мавсумни ўтказди. Агарда Чиро мана шу спорт формасини сақлаб қола олса келаси йил бундан ҳам яхшироқ натижалар кўрсатиш мумкин.


8. Бас дост - 52 ўйин 42 гол

28 ёшли Бас Дост Европада баҳолаба бўлмайдиган футболчилардан бири. Бас Гурмания, Голландия чемпионатларида мунтазам равишда гол уриб келган. Португалияда эса уни тўхтатишни иложи бўлмаяпти.


7. Ричмонд Боачи - 51 ўйин 42 гол

Ричмонд Боачи Италиянинг "Женоа" клубида йўқолиб қолган бўлсада Болқонда фойдаси тегмоқда.


6. Пьер-Эмерик Обамеянг - 51 ўйин 43 гол

Габонлик футболчи "Боруссия Дортмунд" сафида янада ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Обамеянг ва Левандовски Бундеслигада Месси ва Роналду рақобатини немецча талқинини намойиш этишди. Яқинда Обамеянг жамоаси билан шартномасини узайтирди ва яна Левандовскини энг яхши тўпурарлар пойгасида ортда қолдирмоқчи.


5. Эдинсон Кавани - 62 ўйин 53 гол

Парижда Ибрагимович ҳукмронлик қилган пайтда Эдинсонга иккинчи ҳужумчи ролида кўриниш беришга тўғри келди. Кавани "Наполи"да учрагн голларига қараганда ПСЖ сафида рақиблар дарвозасига кўп гол урмоқда. Хаттоки Ибрагимовичдан ҳам кўпроқ гол урмоқда. Ҳозирга келиб Кавани янги кучли учлик ҳужумчилардан бирига айланган.


4. Криштиану Роналду - 60 ўйинда 53 гол

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду баҳорда Испания чемпионатида йўқолиб қолди, аммо ЕЧЛ ва терма жамоа сафида мунтазам равишда рақиблар дарвозасини ишғол қилди.


3. Роберт Левандовски - 55 ўйин 53 гол

2017 йили Роберт Левандовски "Бавария"нинг асосий юлдуз ҳужумчилари орасидан жой олди.


2. Лионель Месси - 64 ўйин 54 гол

Лионель Месси 2017 йилни ажойиб Эл-классико билан якунлади.


1. Харри Кейн - 52 ўйин 56 гол

Тўпурарлар рўйхатида Месси ва Роналдуни ҳеч ким ортда қолдирмаган эди. Кейн бир вақтнинг ўзида иккисини ҳам ортда қолдирди. Айтишларичи Харри ажойиб йилни ўтказган. Кейн энг яхши ва ажойиб натижани қайд этди.  


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика