2016 йилдан буён ўз уйида "Андижон"ни юта олмаётган "Навбаҳор" ёхуд "лочинлар" ва "бургутлар" тўқнашувига превью
13 апр 2023 16:46
Новости
2016 йилдан буён ўз уйида "Андижон"ни юта олмаётган "Навбаҳор" ёхуд "лочинлар" ва "бургутлар" тўқнашувига превью
ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИ
Бу икки клуб Ўзбекистон юқори лигасида ҳозиргача 52 марта тўқнаш келган. Устунлик "лочинлар" томонида. 26та ўйинда "Навбаҳор" ғолиб бўлган, 11 марта "Андижон" зафар қучган. Қолган 15та баҳсда дуранг қайд этилган.
"Навбаҳор" ўзаро ўйинларда 75 марта гол урган, "Андижон" ҳисобида эса 49та гол бор.
Наманганда ўтган 26та учрашувнинг 18тасида "лочинлар" зафар қучишган, 7та баҳсда ғолиб аниқланмаган. "Бургутлар" бу рақиб майдонидан фақат бир марта (2021 йил) ғалаба билан қайтган.
Эътиборлиси, "Навбаҳор" ўз майдонида "Андижон"ни сўнгги бор 2016 йилда мағлуб этган экан. Шундан кейинги учта баҳсда Наманган клуби ғолиб бўла олмаган - 2та дуранг, 1та мағлубият.
ОХИРГИ ТЎҚНАШУВЛАР
2021 йил "Андижон" - "Навбаҳор" 1:2
2021 йил "Навбаҳор" - "Андижон" 0:1
2020 йил "Андижон" - "Навбаҳор" 0:0
2020 йил "Навбаҳор" - "Андижон" 0:0
2019 йил "Андижон" - "Навбаҳор" 0:1
2019 йил "Навбаҳор" - "Андижон" 1:1
Наманганда ўтган охирги ўйиндан highlights
ҲАКАМЛАР
Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази бўлажак учрашувга бош ҳакам этиб Акобирхўжа Шукуруллаевни тайинлаган. ВАР ҳаками сифатида эса Ильгиз Танташев ишлайди.
Шукуруллаев Суперлига доирасида "Андижон" иштирокидаги бешта ўйинда ишлаган ва уларнинг ҳеч бирида "бургутлар" юта олишмаган - 1 дуранг, 4та мағлубият.
Ушбу ҳакам "Навбаҳор"нинг 10та ўйинида ишлган. "Лочинлар"нинг бу учрашувлардаги натижалари қуйидагича: 5та ғалаба, 2та дуранг ва 3та мағлубият қайд этган.
"Навбаҳор" - "Андижон"
14 апрель 2023 йил. Наманган, "Марказий" стадиони. 18:00
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Сардор Нишонбоев, Аваз Абдуллаев, Достон Мирзараимов.
VAR: Ильгиз Танташев.
AVAR: Андрей Цапенко.
Назоратчи: Владислав Цейтлин.
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.
БУ МАВСУМДАГИ НАТИЖАЛАР
"Навбаҳор" бу мавсум ўз майдонидаги 3та ўйиннинг барчасида рақибларини бир хил 3:0 ҳисобларида ("Қизилқум", "Сўғдиёна", "Металлург") мағлуб этишга эришди. Бироқ сафардаги иккала баҳсда ҳам 1:2 ҳисобида имконият бой берилди ("Пахтакор" ва ОКМК).
Ўз стадиони тайёр эмаслиги боис рақибларини нейтрал майдонларда қабул қилаётган "Андижон" расмий мезбон бўлган иккита учрашувда ҳам имкониятни бой берди - "Бунёдкор" (0:3), "Нефтчи" (0:2).
Хомяков шогирдлари сафарда учта ўйин ўтказишди ва 2та ғалаба ("Насаф" 1:0, "Олимпик" 1:0) ва 1та мағлубият ("Сурхон" 0:1) қайд этишди.
МУАЛЛИФ ТАХМИНИ
"Навбаҳор" бу йил ўз майдонида жуда зўр ўйнамоқда, "Андижон" эса сафарда иккита ғалабага эришди. Бироқ барибир таркибларни солиштириб, бўлажак ўйинда Самвел Бабаян бошчилигидаги жамоанинг ғалабасини тахмин қиламан.
Навбахор Темурходжа Абдухаликов - 65' |
Суперлига. Тур 6 14/04/2023, 18:00 0
:
1
Завершен
|
Андижан |
Комментарии