RU

Последние новости

11:40ПСЖ Нуну Мендеш билан янги шартнома имзолайди  0 11:21Қатар - Ўзбекистон. Бугун ўйинолди матбуот анжумани ва расмий машғулот бор  0 10:42Жек Грилиш АПЛнинг бошқа бир ТОП клубига кўчиб ўтиши мумкин  2 10:00«Реал» ёзда кимлар билан шартнома тузишини аниқлаб олди  2 09:24«Барселона» Левандовскига Германиядан ўринбосар топди  3 08:50Криштиану Роналду навбатдаги соврини қўлга киритган ўз фикрларини билдириб ўтди  6 08:18«Рома»нинг янги мураббийининг номи деярли маълум  13 07:44Остон Ўрунов «Персеполис»дан қимматбаҳо совға олди  8 00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  14 00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  1 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  2 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  1 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  17 21:42Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"  16

2015 йилда бизни кутаётган муҳим мусобақалар Новости

2015 йилда бизни кутаётган муҳим мусобақалар

Мана, 2015 йилни ҳам бошлаб олдик. 10 январдан биз учун расман футбол мавсуми старт олади.
Шу куни Миржалол Қосимов бошчилигидаги миллий терма жамоамиз Осиё Кубогидаги илк учрашувни КХДРга қарши ўтказади.

Қуйида янги бошланажак футбол мавсумида бизни кутиб турган муҳим мусобақаларни келтириб ўтамиз.



ОСИЁ КУБОГИ
Шубҳасиз, Осиё Кубоги биз учун ниҳоятда керакли мусобақа ҳисобланади. Терма жамоамизнинг ўйинлари орқали ўзбек футболининг ҳозирги даражасига баҳо бериш имконига эга бўламиз. Вакилларимиз Австралияга жўнаб кетишидан олдин бош мураббий ва уч нафар футболчимиз иштирокида матбуот анжумани ташкил қилинди. Матбуот анжуманида Миржалол Қосимов биз гуруҳдаги ҳеч бир жамоадан кучсиз эмаслигимизни ва турнирга боришдан мақсад совринли ўринлар учун курашишни айтиб ўтди. Шундай экан, бу мусобақани ҳаммамиз катта қизиқиш билан биргаликда кузатамиз. Насиб қилса, сайтимизнинг уч нафар ходими воқеа жойидан туриб иссиқ маълумотларни Сизларга етказиб туришади.  



ОСИЁ ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ
Февралдан клублар ўртасидаги энг муҳим турнирга старт берилади. Бу - Осиё чемпионлар лигаси. Биздан учта жамоа тўғридан-тўғри гуруҳ ўйинларида иштирок этади (“Пахтакор”, “Локомотив” ва “Насаф”), “Бунёдкор” эса ўз омадини плей-оффда синаб кўради. Агар “Бунёдкор” БААнинг “Ал Жазира” клуби тўсиғидан ўта олса, тўртинчи клуб сифатида гуруҳ ўйинларига қўшилади. Баҳор ойларида юртимизга “Ал Ҳилол” (С.Арабистони), “Фулад” (Эрон), “Ал Айн” (БАА), “Ал Шабаб” (С.Арабистони), “Ал Аҳли” (БАА) каби номдор клублар ташриф буюради ва уларга қарши баҳслар қизиқарли кечиши кутилмоқда. Энг муҳими эса ОЧЛда ўйнайдиган Ўзбекистон жамоаларидан ҳаммамизнинг умидимиз катта.



U-23 ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИ САРАЛАШИ
Шуҳрат Мақсудов бошқарувидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси қитъа биринчилиги саралаш баҳсларида иштирок этади. Мазкур мусобақа 23-31 март кунлари Бангладешда ўтказилади. Вакилларимиз гуруҳда Сурия, Ҳиндистон ва Бангладешга қарши майдонга тушишади. Саралашдан муваффақиятли ўтсак, келаси йил Қатарда ўтказиладиган Осиё чемпионатига борамиз. Ушбу Осиё чемпионати эса бизга Рио олимпиадасига йўлланма бериши мумкин.



ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЖЧ
Равшан Ҳайдаров бош мураббийлик қилаётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси эса Янги Зеландияда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашади. Ушбу мусобақа 30 май - 20 июнь оралиғида бўлиб ўтади. Жаҳон чемпионатига 10 февраль куни қуръа ташланади. Мусобақага 1995-96 йилда туғилган футболчиларимиз боришади.



ИЧКИ МУСОБАҚАЛАР
Албатта, халқаро турнирлар каби ўзимизнинг ички мусобақалар ҳам биз учун катта аҳамият касб этади. Бу ёқда олий ва биринчи лига, Кубок ўйинлари кутиб турибди. Шунингдек, февралда бўлиб ўтадиган анъанавий ПФЛ Кубогини айтмайсизми! (Албатта, бу ҳазил). Якунига етган мавсумда чемпионликни қўлга киритган “Пахтакор” ушбу совринни ўзида сақлаб қола оладими? Қаторасига икки йилдан бери чемпионликка жуда жиддий ҳаракат қилаётган “Локомотив” учун жорий мавсум қандай кечади? Ўз тарихида биринчи бор совринларсиз қолган “Бунёдкор”нинг бу йилги мақсадлари қандай? Олий лигада қолдирилган “Андижон” билан “Сўғдиёна” нима каромат кўрсата олади? Биринчи лигадан чиққан “Шўртан” ва “Қўқон-1912” элитада қайси ўринлар учун курашади? Биринчи лиганинг тартиби қандай бўлади? Олий лига чиқувчи янги даъвогар пайдо бўладими? Ички мусобақаларни кузата туриб мана шу каби саволларга жавоб олсак ажаб эмас.



Лекин барибир биз учун энг муҳим мусобақа бу - ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган Осиё Кубоги ҳисобланади. Чунки бунда Ватанимиз миллий терма жамоаси иштирок этади. Ўйлаймизки, бош жамоамиз ўз олдига қўйилган вазифани бажариб, мухлисларга хуш кайфият улаша олади. Ана ундан кейин ҳаммаси изига тушиб кетса ажаб эмас.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика