RU

Последние новости

23:55Ўртоқлик учрашуви. "Навбаҳор" "Хоразм"ни минимал ҳисобда таслим этди  0 23:40Қозоғистон Лига кубоги. "Турон" ва "Ордабаси" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  0 23:27"Тоттенхэм" 60 млн фунтлик ўйинчисини Саудия Арабистонига қўйиб юборишга тайёр  0 22:47Расман: Санжар Қувватов "Нефтчи"ни тарк этди  8 22:39Ўртоқлик учрашуви. "Пахтакор" Чераннинг голи эвазига "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  7 22:30Назорат учрашуви. "Бунёдкор" "Арал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 21:58МЮ товон пули 60 млн евро бўлган испаниялик хавбекка қизиқмоқда  1 21:32"Ман Юнайтед" Маунтни сотишни режалаштирмаяпти. Хавбек янги мавсумда ўзини кўрсатмоқчи  1 21:06"Mirabror Usmanov Cup-2024". Ўзбекистон Қирғиз Республикасини мағлуб этди, Нишоновдан хет-трик!  3 21:01Фюллькруг Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин  1 20:27Назорат учрашуви. "Андижон" ва "Қизилқум" ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  7 19:59"Фенербахче" "Севилья" билан Юссеф Эн-Несири трансфери бўйича келишувга эришди, аммо...  1 19:33РПЛ. "Локомотив" голларга бой учрашувда "Акрон"ни мағлубиятга учратди  5 19:12"Mirabror Usmanov Cup-2024". Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси: Таркибимиз маълум  2 18:53Эшитдик-да! Рубин Хебай Ўзбекистон чемпионатига қайтмоқда  25

Лёв якуний рўйхатни эълон қилди: Сюрпризлар кўп! Новости

Лёв якуний рўйхатни эълон қилди: Сюрпризлар кўп!

Йоахим Лёв Германия терма жамоасининг ЖЧ-2018га борадиган якуний таркибини эълон қилди.

Йоахим Лёвнинг бу галги қарорлари ҳам кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Кутилмаганда якуний рўйхатдан дарвозабон Бернд Лено, "Байер" ҳимоячиси Жонатан Та, "Манчестер Сити" вингери Лерой Сане ҳамда ҳужумчи Нильс Петерсен тушиб қолди.

Йоахим Лёв Россияга олиб кетаётган уч нафар дарвозабондан иккитаси ўтган мавсумда ўйин амалиётисиз қолган Мануэль Нойер ва Кевин Трапп. Шунингдек, "Бавария"да асосан захирада ўтирган Себастьян Руди ҳам Россияга борадиган таркибда қолди. Лерой Санени якуний рўйхатга киритилмагани ҳақиқий сюрпризга айланди. Аммо Йоахим Лёвнинг бу қарорлари одатга айланган. 

Мисол учун, Лёв ўз вақтида Бундеслигада тўпурар бўлган ва "Байер"да порлаган пайти Кисслингни ЖЧ ва Европа чемпионатларига олиб кетилмаган. ЖЧ-2014да эса Подольскини таркибга киритилгани қаттиқ эътирозларга сабабчи бўлган. Ёки 2010 йилги мундиалдаги якуний таркиб бўйича Лёвга танқид тошлари жуда кўп отилган. Аммо якунда Лёв бу танқидларга натижа ва чиройли ўйин орқали жавоб қайтар. 

Лекин шунга қарамай Лёвнинг Трапп, Лено, Руди ва Сане бўйича чиқарган қарорлари немис матбуотини яна ларзага келтирди.


Германия терма жамоасининг ЖЧга борадиган якуний таркиби:

Дарвозабонлар:
Мануэль Нойер ("Бавария")
Марк-Андре тер Штеген ("Барселона", Испания)
Кевин Трапп (ПСЖ, Франция)

Ҳимоячилар:
Жером Боатенг ("Бавария")
Маттиас Гинтер ("Боруссия" Мёнхенгладбах)
Йонас Хектор ("Кёльн")
Матс Хуммельс
Йозуа Киммих (иккиси – "Бавария")
Марвин Платтенхардт ("Герта")
Антонио Рюдигер ("Челси", Англия)
Никлас Зюле ("Бавария")

Ярим ҳимоячилар:
Юлиан Брандт ("Байер")
Юлиан Дракслер (ПСЖ, Франция)
Себастьян Руди ("Бавария")
Леон Горецка ("Шальке-04")
Илкай Гюндоган ("Манчестер Сити", Англия)
Сами Хедира ("Ювентус", Италия)
Тони Кроос ("Реал", Испания)
Марко Ройс ("Боруссия" Дортмунд)
Месут Озил ("Арсенал", Англия)


Ҳужумчилар:
Томас Мюллер ("Бавария")
Марио Гомес ("Штутгарт")
Тимо Вернер ("РБ Лейпциг")

Рейтинг: -76   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика