2003 йилдан буён "Хоразм"да ўйнаб келаётган Ғайрат Ўдаев билан суҳбат
27 авг 2021 12:19
Новости
2003 йилдан буён "Хоразм"да ўйнаб келаётган Ғайрат Ўдаев билан суҳбат
Сайтимиз аъзолари ва ўқувчилари номидан иқтидорли посбонни табриклаш асносида у билан кичик интервью ташкил этдик.
- Ғайрат ака, аввало таваллуд кунингиз билан Championat.asia ижодий жамоаси ва ўқувчилари номидан табриклаймиз. Айтингчи, қачондан профессионал футболдаги фаолиятингизни бошлагансиз?
- Профессионал футболда илк бор 2003 йилда "Хоразм" сафида "Пахтакор-2" жамоасига қарши ўйинда майдонга тушганман. Ёдимда бор, ўша ўйинда 1:2 ҳисобида ютқазганмиз, мен захирадан майдонга туширилгандим. Айнан шу йилдан катта футболга кириб келганман. Жамоа мураббийлари ўша вақтда Рўзмат Қурязов ва Вали Султонов эди.
- Ўзи умуман футболга кириб келишингиз қандай бўлган?
- Футболга болаликдан меҳрим юқори бўлган. Дастлаб дўстларимга қизиқиб борганман, кейинчалик келажагим айнан ушбу спорт турида эканлигини ҳис қилганман. Раҳматли Одамбой Қурбаниязов биринчи мураббийим бўлганлар. У киши ўзбек футболига жуда кўплаб иқтидорли футболчиларни етказиб берганлар.
Айтиб ўтганимдек, 2003 йилдан буён "Хоразм" жамоасида ўйнаб келаяпман. Орада жамоа Олий лигада ҳам иштирок этди. Насиб бўлса "Хоразм" Суперлигада ҳам қатнашишига умид қиламиз.
Бекзод Толибов суҳбатлашди
Комментарии