RU

Последние новости

11:25Шерзод Қодиров "Динамо"дан кетди?!  0 11:04«Бухоро» «Локомотив» футболчиси билан шартнома тузди  1 10:40Лени Йоро «Арсенал»га қарши учрашувда жароҳат олди  2 10:12«Ювентус» юлдузи Лондонга кўчиб ўтишга яқин  0 09:46Неймар идеал футболчи қандай бўлиши кераклиги ҳақида фикр билдирди  2 09:17«Пахтакор» икки нафар футболчи билан шартнома тузганини эълон қилди  6 08:50Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  32 08:24Париж-2024. Япония муддатдан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  18 08:00Ўртоқлик учрашуви. ОКМК «Машъал»ни кичик ҳисобда мағлуб этди  1 07:35Ўртоқлик учрашувлари. «Арсенал»дан камдек, Манчестер клубларида мағлубият ва бошқа натижалар  3 01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  11 01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  1 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  18 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  2 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  16

20 йил ичида илк бор Роналду ЧЛда ўйнамайди. Улар бир-бирларидан ажралишди Новости

20 йил ичида илк бор Роналду ЧЛда ўйнамайди. Улар бир-бирларидан ажралишди

Криштиану Европа Лигаси (УЕФА Кубогида ҳам ўйнаган)даги дебютини кутаётган бир пайтда, унинг ЧЛдаги 20та мавсумини эслаймиз.

17 ёшли Роналду ЧЛда илк бор 2002 йилнинг августида ўйнаган — "Спортинг" сафида. Ҳа, португаллар ўшанда гуруҳ босқичигача чиқа олишмаган — саралашда "Интер"га ютқазишган.



Криш асосий мусобақага МЮда кирган. 5та ўйин (расмда — "Панатинаикос"га қарши) ва гол урмаган, МЮ эса 1/8 финалда Моуриньюнинг (унинг "Олд Траффорд"да югурганини эслайсизми?) "Порту"сига имкониятни бой берган.



Тарих кейинги мавсум (2004/05)да ҳам такрорланди: МЮ яна 1/8 финал (энди "Милан"дан)да чиқиб кетди, Роналду 8та голсиз ўйин ўтказди.



Роналду кейинги мавсум саралашда (Венгриянинг "Дебрецен" жамоасига) гол урди, сўнгра МЮ билан "Вильярреал", "Бенфика" (суратда) ва "Лилль" жой олган гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади.



2006/07 йилги мавсумда янги тарих бошланди: Криштиану Роналду ЧЛ асосий мусобақасидаги илк голини урди — 30-уринишда. Аниқроғи, бирдан иккита ва бирдан плей-оффда — Спаллеттининг "Рома"сига қарши ўша 1/4 финал ўйини (7:1).



2007/08 йилги мавсум – Роналдунинг қўлида илк Чемпионлар кубоги. Португалиялик 11та ўйинда 8та гол урди – жумладан Москвада ўтган "Челси"га қарши финалда.



Кейинги мавсум Роналду учун МЮдаги сўнггиси бўлди — улар яна финалгача етиб боришди, аммо Пепнинг "Барселона"сига ютқазишди.



Криш "Реал"да 30-ўйинини кутмади — Швейцариянинг "Цюрих" жамоасига қарши илк ўйиндаёқ гол урди. "Мадрид" 1/8да "Лион"га ютқазишди.



Роналду 2010/11 йилги мавсум ЧЛда 6та гол урди, жумладан "Тоттенхэм"га қарши 1/4 финал ўйинида 2та, аммо турнир ҳақидаги хотиралар унчалик яхши эмас — "Реал" ярим финалда Месси ва "Барса"га ютқазди.



"Реал" келаси мавсум 1/8 финалда ЦСКАдан ўтди, аммо яна ярим финалда тўхтади — пенальтилар бўйича "Бавария"га ютқазди, ўйинда иккита гол урган Роналду сўнгра пенальтиларда рақиб дарвозасини ишғол қила олмади.



Роналду 2012/13 йилги мавсум ЧЛда 7та гол урди, аммо "Реал" ярим финалда яна немисларга ютқазди — энди Клоппнинг "Боруссия"си.



2013/14 йилги мавсум — ғалаба! "Атлетико"га қарши Лиссабон финали.



"Реал" келаси мавсум яна ярим финалда ютқазди — Роналдунинг бўлажак клубига (МЮ эмас).



2015/16 йилги мавсум, Зидан, ғалаба. Роналду 16та гол урди, аммо ярим финал ва финалда бирорта гол уролмади.



Кетма-кет иккинчи ғалаба, аммо бу сафар Криштиану плей-оффда бир йўла 10та гол урди — жумладан иккита хет-трик ва "Юве"га қарши финалдаги дубль.



2017/18, кетма-кет учинчи ғалаба, аммо бу сафар Бэйл ва Карим Бензема бош қаҳрамонлар бўлишди. Роналду эса Мадрид билан хайрлашди.



Роналду ЧЛда итальян жамоаси сафидаги юриши чорак финалда якунланди — икки гол, аммо "Аякс"дан мағлубият.



2019/20 йилги мавсум яна ҳам қайғулироқ — бу сафар Криштианунинг икки голи "Юве"га 1/8 финалда "Лион"дан ўтишга ёрдам бермади.



Роналду келаси мавсум ковидли "Камп Ноу"да Мессини мағлубиятга учратди, аммо яна 1/8 финалда тўхтади. Ва МЮга қайтди.



"Юнайтед" ўтган мавсумда ҳудди шундай (1/8) босқичда якунлади — Рангник қўл остидаги жамоа "Атлетико"га енгилди.



Криштиану ушбу мавсум иштироки аниқ 1/8 финалда якунламайди — ҳеч бўлмаганда Чемпионлар Лигасида.



20 йил, 5та соврин, 183та ўйин (рекорд), 140та гол (рекорд), 42та ассист (рекорд) — бу жуда ажойиб бўлди. Наҳотки ушбу рақамлар якуний бўлади?


Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика