RU

Последние новости

17:14"Мексика билан ўйинга қўрқув остида чиққанмиз" — Месси ЖЧ-2022 даги энг қийин паллани эслади  0 17:01АПЛ. "Челси" ва "Вест Хэм" футболчилар ўртасидаги оммавий муштлашув сабаб йирик миқдорда жаримага тортилди  0 16:43"16 йил ичида бундай ҳолатга дуч келмагандик!" — "Боруссия" ультраслари "Аталанта" билан ўйинни бойкот қилишди  0 16:14ЕЧЛ. "Реал"нинг "Бенфика"га қарши қайдномаси эълон қилинди, унда Мбаппе йўқ   2 15:44"Унинг ўғли футболни яхши кўради, демак менда иттифоқчи бор" — Инфантино Трамп ҳақида  0 15:30Назорат учрашуви. "Металлург" Қозоғистон клубини мағлуб этди  1 15:12"Рамазон — профессионал футболчи учун синов, аммо мослашиш мумкин!" — Диетологдан рўзадор футболчилар учун тавсиялар  0 14:57"Менга Аргентинадан 4000 та ўлим таҳдиди келди!" — Снейдер Винисиус ва Престианни можароси ҳақида  10 14:40"Фаворитларнинг мавсум бошида очко йўқотиши оддий ҳол бўлади" — Виктор Карпенко   0 14:13"Италияда футбол жуда секин ўйналади!" — Капелло "Интер"нинг шармандали мағлубияти сабабини айтди  2 13:41"Андижон" собиқ легионери "Металлург" таркибига қўшилди  1 13:10ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди  20 12:46ОФК клублар рейтингини янгилади. Ўзбекистон кучли ўнликда  9 12:36"Нефтчи" жамоасининг 2026 йил учун таркиби ва рақамлари эълон қилинди  14 12:11"Кийиниш хонасидаги гаплар ўша ерда қолиши шарт!" — Месси замонавий футболчиларнинг одатини танқид қилди  5

Суперлига. Тошкент дербисида “Пахтакор” ғолиб бўлди Новости

Суперлига. Тошкент дербисида “Пахтакор” ғолиб бўлди

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Бунёдкор” учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ

 Ўйин бошланди. 

2-дақиқада Раҳматуллаевнинг жарима майдони чизиғи устидан йўллаган зарбасини Зуҳуров қайтаришга эришди.

4-дақиқада Гонсалвешнинг зарбасидан сўнг тўпни Зуҳуров ушлаб олди.

6-дақиқада чап қанотдан Абдураҳимов тўпни ҳаводан ошириб берди, Тиаго Безерра баланд сакраб боши билан гол урди - 1:0. 

15-дақиқада Гонсалвеш катта тезликда рақиб жарима майдонига яқинлашиб бориб зарба берди, Зуҳуров қийинчилик билан тўпни қайтарди.

16-дақиқада Симичнинг боши билан йўллаган зарбаси озгина ноаниқ чиқди.

28-дақиқада "Бунёдкор"нинг ҳужуми, Собирхўжаев жарима майдони ичида зарба бера олмади. 

36-дақиқада Гонсалвеш гол урди, аммо ўйиндан ташқари ҳолатда бўлгани учун ҳакам голни инобатга олмади. 

45-дақиқада Муроджон Тошматовнинг бурчакдан йўллаган зарбасини Суюнов қайтарди.

Биринчи тайм тугади.

Иккинчи тайм бошланди.

58-дақиқада Машариповнинг зарбасини Зуҳуров эгаллаб олди.

64-дақиқада Гонсалвеш ва Машариповнинг зарбаларини Зуҳуров қайтариб қолди.

66-дақиқада Қосимовнинг кучли зарбасидан сўнг Суюнов сейв намойиш этди. 

77-дақиқада "Бунёдкор"нинг тезкор қарши ҳужуми, Ғиёсовнинг зарбасини ҳимоячи қайтарди, қайтган тўпни Иброҳимов дарвозага ноаниқ йўллади.

Ўйин тугади.


25 май (жума)
18:59 - “Пахтакор” – “Бунёдкор” 1:0
Ҳакамлар: 
Ш.Қосимов, О.Абдувасилов, С.Шоюсупов, Н.Қосимов.
Назоратчи – Б.Тоғаев.
Гол: Тиаго Безерра 6, - 1:0 (Баҳром Абдураҳимов).
"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Фаррух Сайфиев, Марко Симич (с), Шерзод Аъзамов, Акмал Шораҳмедов, Дилшод Раҳматуллаев (Азимжон Аҳмедов, 87), Владимир Козак, Жалолиддин Машарипов, Баҳром Абдураҳимов, Тиаго Безерра, Исмоил Гонсалвеш
Захира: Александр Лобанов, Хожиакбар Алижонов, Жамшид Искандеров, Егор Кримец, Жасурбек Ҳакимов, Жасур Яхшибоев, Достон Иброҳимов, Станислав Андреев

"Бунёдкор": Муроджон Зуҳуров, Акром Комилов, Анвар Ғофуров, Рустам Ашурматов, Мирғиёс Сулаймонов, Жавлон Иброҳимов (с), Хуршид Ғиёсов, Миржамол Қосимов (Даврон Умиров, 67), Муроджон Тошматов (Санжар Қодирқулов, 85), Сардор Собирхўжаев, Филип Райевац (Шаҳзодбек Нурматов, 67)
Захира: Суҳробжон Султонов, Ислом Қобилов, Абдулла Абдуллаев, Фаррух Икромов,

Огоҳлантиришлар: Анвар Ғофуров 35, Акром Комилов 38, Жавлон Иброҳимов 42.

Рейтинг: +47   
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика