RU

Последние новости

21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  3 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  11 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  2 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  100 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  7 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  15 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  2

Суперлига. "Металлург" - "Пахтакор" 0:5 Новости

Суперлига. "Металлург" - "Пахтакор" 0:5

Суперлигада 7-турдан ўрин олган "Металлург" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин.


ЯНГИЛАШ

 Ўйин бошланди. 9-дақиқада Безерранинг пасидан сўнг Шораҳмедов дарвозага зарба бера олмади. 22-дақиқада Исмоил Гонсалвешнинг зарбаси жуда хавфли лекин ноаниқ чиқди.

25-дақиқада жарима тўпидан сўнг Исмоил Гонсалвеш ҳисобни очди - 0:1. 

31-дақиқа Дилшод Раҳматуллаев жарима майдони ташқарисидан ерлатиб зарба бериб гол урди - 0:2. 

Биринчи таймда ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи тайм бошланди

54-дақиқада Козакнинг қанотдан оширган тўпини Гонсалвеш дарвозага боши билан йўллади, зарба ноаниқ чиқди. 

59-дақиқада Безерранинг зарбасидан сўнг Сафоев тўпни ушлаб олди. 

69-дақиқада Козакнинг жаримадан йўллаган зарбасини Сафоев қийинчилик билан қайтариб қолди.

71-дақиқада Пуришкин яқин масофадан тепага зарба берди.

74-дақиқада Исломбек Исоқжонов ўз жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнагани учун пенальти белгиланди. Исмоил Гонсалвеш 11 метрли жармиа тўпидан унумли фойдаланди - 0:3. 

80-дақиқада Жалолиддин Машарипов Безерра билан девор услубида ўйнаб гол урди - 0:4. 

89-дақиқада Жасур Яхшибоев Сафоев қайтарган тўпни ўткир бурчакдан дарвозага йўллади - 0:5. 


Суперлига
19.04.2018, 7-тур
"Металлург" – "Пахтакор" 0:5  
Ҳакамлар:
Ҳ.Рўзиев (Тошкент), С.Еремеев (Тошкент), Б.Шавкатов (Тошкент), Ғ.Жумаев (Наманган).
Назоратчи – С.Эрматов (Тошкент).
Комиссар – Р.Черников.
Голлар: Исмоил Гонсалвеш 25, - 0:1 (Жалолиддин Машарипов). Дилшод Раҳматуллаев 30, - 0:2 (Баҳром Абдураҳимов). Исмоил Гонсалвеш 74 пенальти, - 0:3. Жалолиддин Машарипов 80, - 0:4 (Тиаго Безерра). Жасурбек Яхшибоев 89, - 0:5.
"Металлург": 1.Зафар Сафаев, 20.Дилёрбек Ирматов, 16.Жасур Ҳасанов, 37.Шерзод Файзиев, 88.Аброр Хусинов (С), 8.Шаҳзод Шайманов, 90.Зафар Тўраев (15.Зохид Абдуллаев, 66), 10.Исломбек Исоқжонов (30.Андрей Шипилов, 85), 77.Муҳаммад Исаев (14.Аброр Тошқўзиев, 85), 91.Павел Смоляченко, 99.Павел Пуришкин.
Захира: 35.Жавоҳир Илёсов, 24.Дониёр Ҳошимов, 97.Жамшид Юсупов, 42.Худойшукур Сатторов.

"Пахтакор": 25.Элдорбек Суюнов, 29.Владимир Козак, 4.Шерзод Аъзамов, 55.Марко Симич (с), 2.Акмал Шораҳмедов, 7.Азим Аҳмедов, 8.Дилшод Раҳматуллаев (28.Станислав Андреев, 86), 18.Баҳром Абдураҳимов (10.Жамшид Искандеров, 79), 9.Жалолиддин Машарипов (22.Жасур Яхшибоев, 86), 77.Тиаго Безерра, 11.Исмоил Гонсалвеш.
Захира: 12.Александр Лобанов, 21.Камолиддин Тожиев, 80.Ростин Гриффитс, 27.Достон Иброҳимов, 34.Фарруҳ Сайфиев, 20.Жасур Ҳакимов.

Огоҳлантиришлар: Тиаго Безерра 26, Шерзод Файзиев 33, Акмал Шораҳмедов 34, Дилёрбек Эрматов 48, Элдорбек Суюнов 65.

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика