RU

Последние новости

22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  0 22:25ОЧЛ-2. "Ал Аҳли" - "Андижон" 2:0 (матнли трансляция)  74 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  5 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  1 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  0 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  23

Про-лиганинг дебютанти «Нурафшон» ҳақида нималар биламиз? Новости

Про-лиганинг дебютанти «Нурафшон» ҳақида нималар биламиз?

Про-лига старти арафасида кутилмаганда Тошкент вилоятининг «Нурафшон» жамоаси мусобақада иштирок этадиган бўлди.

Бунгача мухлислар «Нурафшон» деганда асосан Бухоро вилояти жамоасини эсларди. Аммо 2018 йилдан энди Про-лигада Тошкент вилоятининг «Нурафшон» жамоаси иштирок этадиган бўлди. Олдинги йиллари ушбу жамоанинг номи «Ахмад Яссавий» дея юритилган. Хўш, у қандай жамоа? Олинган маълумотларга кўра, ушбу жамоага Воҳид Холбоев устозлик қилмоқда. Бунгача «Оқ-Тепа», «Локомотив-БФК», «Обод» каби жамоаларида бош мураббий ва ёрдамчи сифатида ишлаган мутахассис эндиликда Про-лига дебютантини бошқарадиган бўлди. Унга собиқ футболчи Асқар Жадигеров яқиндан ёрдам бермоқда. Андижонлик мухлисларнинг қалбидан жой олган Жадигеров бутсаларини михга илгач, аста-секин мураббийлик соҳасидаги илк қадамларини ташламоқда.

Холбоев - Жадигеров тандеми чемпионат старти арафасида зудлик билан селекция ишларини олиб бориб, таркибни шакллантиришга харакат қилишди.

Шуни ҳам қайд этиш керакки, Асқар Жадигеровда мураббийлик лицензияси билан боғлиқ муаммо юзага келгани сабабли, жамоа уни футболчи сифатида «заявка» қилган. «Нурафшон» Ўзбекистон Кубогининг ўтиш босқичида ўз уйида «Ифтихор»га имкониятни бой берган бўлсада, биринчи таймда рақибга етарлича ташвиш туғдира олганини айтиш мумкин.

«Нурафшон» таркибига назар ташлайдиган бўлсак, ўз вақтида Суперлига ва Про-лига жамоаларида ўйнаган футболчиларни учратиш мумкин. Хусусан, Равшан Ягудин, Элбек Равшанов, Дилмурод Қодиров, Сардор Расулов, Орифхўжа Абдухолиқов, Фаррух Шотурсунов, Мурод Ражабов, Руслан Вагапов, Мурод Тўйчибоев ҳамда Достон Абдураҳмонов жорий «Нурафшон» жамоасининг рўйхатидан ўтказилган.

Тақвимга кўра, Тошкент вилояти жамоаси чемпионатдаги дастлабки учрашувини ҳам Ёшлар иттифоқининг «Ифтихор» жамоасига қарши ўтказади.
Мазкур учрашув 6 апрель куни «Дўстлик» стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика