RU

Последние новости

17:20Суперлига тарихида қайси жамоа чемпионлик ўйинларида кўпроқ "қурбон" бўлган?   0 16:58"Марсель" сафида 30-голини урган Мэйсон Гринвуд клуб тарихига кирди  3 16:31Расман: АҚШ ЖЧ иштирокчиси ҳисобланган давлат ишқибозларини мамлакатга киритмайди  2 15:51Узоқ муддатли дисквалификациядан қайтган Погба интервью берди  3 15:29Модрич: "Дастлаб, олқишлар менинг шарафимга эканлигини тушунмадим"  0 15:07Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси. "Насаф" сафарда "Ист Бенгал" жамоасини йирик ҳисобда таслим этди  0 14:21"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувидан галерея  1 13:37Левандовски Ла Лиганинг 10 ўйинида 8 та гол урди. Мбаппе билан ўртадаги фарқ 5 та гол  1 13:12Поль Погба 811 кундан сўнг яна майдонга қайтди  0 12:51Суперлига охирги тур учрашувлари бошланиш вақти маълум  9 12:34Лига 1. ПСЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 12:25Левченко Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган 21-мураббий бўлди  7 12:04"Нефтчи" — чемпион! Тақдирлаш маросимидан видео  2 11:51"Нефтчи" учун узоқ кутилган чемпионлик баҳсидан галерея  1 11:28Жуд Беллингем: "Мени фақат "Реал" мухлисларининг фикри қизиқтиради"  0

Аҳмаджонов Дубайга учиб кетди, янги мураббий номи июль ойида эълон қилинади Новости

Аҳмаджонов Дубайга учиб кетди, янги мураббий номи июль ойида эълон қилинади

Хабарингиз бор, аввалроқ футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун хориждан кучли мураббий олиб келиниши ҳақида маълум қилинганди.

Шу мақсадда, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти ва мамлакат футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов бугун эрта тонгда янги бош мураббий билан бошланган музокараларни ниҳоясига етказиш учун Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига жўнаб кетди.  

Маълум қилинганидек, Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи хорижлик кучли мутахассис, жаҳон футболидаги топ мураббий бўлади. Айни пайтда у ўз терма жамоасини Россияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига тайёрламоқда. Биласиз, хар бир мураббий шартномаси тугашига 6 ой қолганида янги таклифларни кўриб чиқишга ва музокаралар ўтказишга ҳақли. Шу сабабдан ҳам, янги бош мураббий билан терма жамоамиз масаласида якуний келишувга эришилди.

Бироқ, у айни пайтда ўз шогирдларини июнь ойида бошланадиган мундиалга тайёрлаётгани сабабли, жаҳон чемпионати якунига қадар номи ҳозирча эълон қилинмаслигини сўради. Ўзининг бу илтимосини мутахассис жаҳон чемпионати олдидан унинг шогирдлари кайфиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги билан изоҳлади. Умид Аҳмаджонов янги бош мураббийнинг бу илтимосини қабул қилди ва июль ойига қадар унинг номи футбол жамоатчилигига эълон қилинмаслигига ваъда берди.

Энг муҳими мутахассис билан якуний тўхтамга келинди ва у Россиядаги мундиалдан сўнг мамлакатимизга ташриф буюради ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқарувини расман қўлга олади. Унга қадар эса мамлакатимизнинг бош жамоаси Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошида янги ташкил этилган мураббийлар кенгаши қўл остида ўқув-машғулот йиғинлари ва белгиланган ўртоқлик учрашувларини ўтказади.  

Шуниси аниқки, юртимиз футбол мухлислари миллий терма жамоамизнинг янги бош мураббийини жуда яхши билишади ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятининг бу танловидан бениҳоя ҳурсанд бўлишади. Табиийки янги бош мураббий олдига Осиё кубоги-2019 да муваффақиятли иштирок этиш ва терма жамоамизни 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига олиб чиқиш вазифаси қўйилади. Воқеалар ривожини биз биланг кузатиб боринг.


Ўзбекистон терма жамоасини ким бошқариши аниқ

ЎФА Карлос Кейруш билан музокара ўтказмоқда

Рейтинг: +70   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика