RU

Последние новости

23:23Педру Морейра: "Мендан хафа бўлмайсизлар, бугунги саволларингизга жавоб бера олмайман"  0 22:46"Рома" — "Верона". Шомуродов асосий таркибда  8 22:17Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди  219 21:40"Ливерпуль" Дарвин Нуньес бўйича қарор қабул қилди  4 21:19Ла Лига. "Барселона" еттита гол урилган ўйинда камбэк эвазига "Сельта"ни мағлуб этди  135 21:08Бердиевнинг захира кучлари иш берди. "Бухоро" - "Насаф" 1:3  40 20:54АПЛ. "Ман Сити" О'Райли ва Ковачичнинг голлари эвазига "Эвертон"ни мағлуб этди, Ҳусанов захирада қолдирилди  63 20:31"Барселона" ПСЖ юлдузини нишонга олди  28 20:01U-17 Осиё Кубоги финал учрашувининг ҳакамлари маълум  17 20:01Суперлига. "Воҳа дербиси" "Машъал" фойдасига ҳал бўлди  6 19:55"Олтин тўп" учун курашда фаворитлар рейтинги янгиланди  9 19:19Анчелотти келажаги ҳақидаги саволга жавоб беришни истамади  7 18:52"Манчестер Юнайтед" ёзда АПЛда шу мавсум 8 та гол урган вингерни сотиб олмоқчи  2 18:24Тотти футбол тарихидаги энг кучли дарвозабонни айтди  15 17:37Расман: Космин Олариу — БАА терма жамоаси бош мураббийи  8

ЛегионерУз. 35 ёшли Сервер Жепаров Эрон чемпионатида мавсумдаги тўртинчи голини урди Новости

ЛегионерУз. 35 ёшли Сервер Жепаров Эрон чемпионатида мавсумдаги тўртинчи голини урди

Сервер Жепаров бутсасини михга осиб улгурмаган. У Теҳроннинг “Истиқлол” клубида 35 ёшида ҳам асосий таркиб футболчиси ҳисобланади.

Ла Лигада Ариц Адуриц, АПЛда Жермейн Дефо каби футболчиларда кузатилгани каби, Жепаров ҳам ўз клубида жамоадошлари билан бемалол рақобатлаша олади.  
 Кеча “Истиқлол” Эрон чемпионатининг 21-турида “Парс Жануби Жам” клубини қабул қилиб, рақиби постига жавобсиз 4 та гол урди. Гол уришни Жепаров почин қилиб берди. 6-дақиқада ўзбекистонлик футболчининг пенальтидан берган зарбаси аниқ чиқди. 

Эстеглал Тегеран

Сервер Дьепаров - 6', Behnam Barzayi - 32', Али Горбани - 48', Али Горбани - 66'

Про Лига - Персидский залив . Тур 21

25/01/2018, 17:00

0
:
4
Завершен

Парс Джануби Джем

45'
90'
6'  Сервер Дьепаров
32'  Behnam Barzayi
48'  Али Горбани
66'  Али Горбани
21'  Ruhollah Seifollahi

Бироқ Сервер 38-дақиқага келибоқ алмаштирилган. Бу вақтда ҳисоб теҳронликлар фойдасига 2:0 бўлиб турганди. Бунда Жепаров жароҳат олганмиди ёки бунинг бошқа бир сабаби борми, бироз кейинроқ ойдинлик киритамиз.

Бунгача “Парс Жануби Жам” турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб тургани инобатга олинса, “Истиқлол”нинг ғалабаси анча салмоқли эканини кўриш мумкин. Томонларнинг 1-давра ўйинида “Истиқлол” 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган, Жепаров эса 90 дақиқа тўлиқ ҳаракат қилганди. Ўша вақтда жамоани эронлик Алиризо Мансуриён бошқарарди.

“Истиқлол” чемпионатнинг кетма-кет 11 та ўйинида мағлуб бўлмади: 6 та ғалаба ва 5 та дуранг. Бу германиялик Винфрид Шефернинг ташрифидан кейин кузатилди. Бунгача “Боруссия М”, “Штутгарт” каби клубларга бошқарган Шефер, ўз вақтида Камерун, Таиланд ва Ямайка термаларига, шунингдек, Амирликларнинг “Ал-Аҳли”, “Ал-Айн”, Озабайжоннинг “Боку” клубларига устозлик қилганди. Шефер Сервер Жепаровни захирага лойиқ кўрмади ва унга асосий таркибда ишонч билдирди.

Championat.asia статистикаси

Сервер ишончни қанчалик оқлаётганини қуйидаги статистика ҳам кўрсатиб турибди. 4 та гол ва 2 та голли узатма. Дақиқалардан кўриниб турибдики, “Истиқлол”да Сервердан максимал тарзда фойдаланишмоқда.

“Истиқлол” ўзининг навбатдаги ўйинини 30 январь куни “Санат Нафт” клубига қарши ўтказади. Шундан кейингина Жепаров ва жамоадошлари Осиё Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичи ҳақида ўйлайди.

Автор :
Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика