RU

Последние новости

08:55Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди  3 08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  1 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  2 01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  17 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  1 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  2 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  18 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  9 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0

ЎФФнинг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференциясидан LIVE Новости

ЎФФнинг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференциясидан LIVE

Бугун "Hyatt Regency" меҳмонхонасида ЎФФнинг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтади.

Тадбир соат 10:00да бошланиши кутилмоқда. Ушбу саҳифа орқали ҳисобот-сайлов Конференциядаги вазиятлар онлайн тарзда тақдим этиб борилади. 


ЯНГИЛАШ

9:40 - Конференция бўладиган меҳмонхонага иштирокчилар ва меҳмонлар келишмоқда. 


9:42 - Конференция делегатлари ва иштирокчилари ўз ўрнини эгаллашмоқда



9:49. Қуйида Толибжон Қосимов олган расмларни томоша қилинг. 






10:00. Белгиланган вақт бўлди. Барча меҳмонлар келишди. Раҳбарларни кутаяпмиз. 

10:25. Ҳозиргача конференция бошлангани йўқ. 

10:58. Конференция аъзолари келганига 1 соат бўлди...Ҳамон раҳбариятдан дарак йўқ


11:22. Бизда интернет ўчиб қолгани йўқ. Шунчаки ҳозирча ҳеч қандай ўзгариш бўлмагани учун ёзмаяпмиз холос. 


11:25. Ниҳоят! Залга Ачилбай Раматов, Рустам Қурбонов, Умид Аҳмаджонов, Шоакрам Исроилов, Сардор Раҳматуллаев кириб келишди.  


11:28. Конференцияни Сардор Раҳматуллаев очиб бермоқда. 80 нафар делегатдан 6 киши узрли сабабларга кўра Конференцияга кела олишмади. Шу боис сайловда 74 нафар делегат иштирок этади.

11:33. Бугунги кун тартибида турган масалалар
1. Маъмурий масалалар
2. ЎФФ Низомига ўзгартириш киритиш
3. ЎФФ Президент, Вице-президент ва ижроия қўмитасига сайловлар
4. Бошқа масалалар

11:37. ДИҚҚАТ! Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ассоциацияга айлантирилгани эълон қилинди. Барча ўзгаришлар ФИФА ва миллий қонунчиликка асосан амалга оширилди.

11:39. Тошкент шаҳар футбол Федерацияси томонидан ЎФА президентлиги учун Ачилбай Раматов номзоди илгари сурилган. Бошқа ҳеч бир федерация номзод кўрсатмаган. Барча делегатлар Раматовга бир овоздан овоз беришди. 

11:39. ДИҚҚАТ! Ўзбекистон футбол Ассоциацияси янги президенти - Ачилбай Раматов

11:43. ЎФА янги президенти Ачилбай Раматов сўзга чиқди: Менга билдирилган ишонч учун раҳмат. Энди футболни ривожлантирамиз. Футболда жуда кўп муаммолар бор. Энди пастга тушиб муаммоларни ҳал қилишимиз керак. Ҳамма паста тушиши лозим, вилоятлардаги футболни кўтаришимиз керк. Нима керак бўлса ҳаммасини қиламиз. Пул керак бўлса пул топамиз. Футболимизни кўтаришимиз керак. Осиёдаги ўз ўрнимизни ҳам йўқотдик. Ўзбек футболини кўтаришимиз керак. Араб давлатларида ўз вақтида футболни тушунишмасди. Улар тўғри йўлда ва мана ҳозир ривожланиб етакчига айланишди. Биз ҳам ишни тўғри йўлга қўямиз. Халқ биздан натижа сўрайди. Уларнинг бунга ҳаққи бор. Стадионларга ишқибозлар келмай қўйди. Тошкентда ҳам шу аҳвол. Демак биз футболимиздаги касалликларни қидира бошлашимиз керак. Томошабин келмаса бизнинг қилган ишларимиз ҳеч кимга керак эмас. Футбол бу оммавий спорт. Асосий мақсад бу халқ учун, мухлислар учун ишлашкерак. Ўз вақтида стадионларимиз тўларди. Ҳозир эса ҳеч ким йўқ. Чунки бизнинг футболда "ўйинлар" кўп. Тепадан қўнғироқлар бўлади. Энди ким аралашадиган бўлса ўзидан кўрсин. Аралашувлар буткул йўқотилади. Ҳакамлик тизимини тубдан ислоҳ қилиш, келишилган ўйинларни йўқ қилиш зарур. Ҳакамлар йўқ жойдан пеналти белгилаб беради ёки офсайд ўйлаб топади. Буни кўп кўрганман. Уч йил олдин "Пахтакор" ва "Металлург" ўйини бўлиб ўтган эди. Бу майнавозчилик.

12:50. Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов бўлди. Шоакрам Исроилов ва Шерзод Тошматовлар ЎФАнинг вице-президентларига айланишди.




ЯНГИЛАШ

Рейтинг: +67   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика