RU

Последние новости

09:25«Барселона»га қарши учрашувда қизил карточка олган «Реал» футболчиларининг тақдири маълум  1 08:57Луис Энрике Лондондаги ғалаба ҳақида фикр билдирди  1 08:26Артета мағлубиятдан сўнг нималар деди?  4 08:05ЕЧЛ. ПСЖ биринчи ўйинда ғалаба қозонди, "Арсенал"нинг голи ҳисобга олинмади  2 07:58Анчелоттининг Бразилия билан келишуви барбод бўлиши мумкин, Нега?  1 07:30Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади  0 01:54ЕЧЛ. ПСЖ Лондонда "Арсенал"ни таслим этди  100 00:30Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз"  1 00:15"Ал Аҳли" "Ал Ҳилол" устидан ишончли ғалаба қозониб, Элит ОЧЛ финалига йўл олди!  27 23:50Февзи Давлетов: "Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"  1 23:35Эрик Дайер "Бавария"ни тарк этади. Унинг кейинги жамоаси аниқ  1 22:49Мендининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 22:20Кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби гуруҳдан чиқа олмади  25 21:40"Лочин" бош мураббийи Сардор Тўхтаев: "Андижон" — бизни икки карра кўпроқ куч билан ўйнашга ундайдиган жамоа"  10 21:15Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" ўз майдонида "Динамо"га мағлуб бўлди, "Андижон" гуруҳда қолиб кетди  22

Вадим Абрамов: "Мени четлатишдими? Буни энди сиздан эшитяпман" Новости

Вадим Абрамов: "Мени четлатишдими? Буни энди сиздан эшитяпман"

Сал аввалроқ ЎФФ расмий сайти "Нефтчи" бош мураббийи Вадим Абрамовни номаълум муддатга четлатгани ҳақида хабар берди.

Бу хабарни ўқиб биз ҳам лол қолдик ва нима сабабдан деган савол юзага келди. Шундан сўнг Абрамов билан боғланиб унинг фикрлари билан қизиқдик.

- Мени четлатишдими? Бу ҳазилми ё чинми? Менинг хабарим йўқ. Буни энди биринчи марта сиздан эшитиб турибман, - деди Вадим Карленович ҳайрон бўлиб. - Тўғриси, нима учун футболдан четлатилганимни билмайман. 

- Сизни ЎФФ ва ПФЛ шаънига нотўғри фикрлар билдирган деб ёзилган.

- Ҳа, шундайми? Биз - футбол кишиларимиз. Футболда ҳар кимнинг ўз фикрини айтишга ҳаққи йўқми? Кеча ПФЛда йиғилиш бўлди. Унда мен ҳам қатнашдим. Бир-иккита гапга ўз муносабатимни билдирдим. Эшитган бўлсангиз керак, кейинги йил олий ва биринчи лигада ўйнаш учун футболчилар норматив топширади. Норматив жуда мураккаб тузилган, уни ҳатто Бобби Чарльтон ҳам топширолмасди. Мен ПФЛнинг баъзи қарорлари бўйича ўз фикримни айтдим, балки биронта гапим ёқмаган бўлиши мумкин.

- Энди федерацияга бориб масалага ойдинлик киритсангиз керак?

- Албатта, бораман. Кимгадир гапларим ёқмаган бўлса, кечанинг ўзида юзимга айтишса бўларди. Энди федерацияга ўтиб тушунтириш беришларини сўрайман. Агар ҳамма мени ўзбек футболи учун кераксиз одам деб ҳисобласа, бунинг учун мени четлатишлари шарт эмас, ўзимга айтишса индамай футболдан кетаман.

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Рейтинг: +521   
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика