ПСЖ "Атлетико" футболчиси учун пулдан ташқари Пасторе ёки Траппни бермоқчи
13 дек 2017 14:33
Новости
ПСЖ "Атлетико" футболчиси учун пулдан ташқари Пасторе ёки Траппни бермоқчи
ПСЖ бош мураббийи Унаи Эмери "Атлетико" дарвозабони Ян Облак хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Маълумотларга кўра, Париж клуби қишки трансфер ойнасида словениялик футболчини сотиб олиш учун бор кучини ишга солади. ПСЖ жорий мавсум олдидан Облакни харид қилмоқчи эди, аммо ўша пайтда трансфер операциясини амалга оширишнинг имкони бўлмади. Франция клубини Облак Чемпионлар лигасида майдонга туша олмаслиги хавотирга солмаяпти, чунки у "Атлетико" сафида ушбу турнирда майдонга тушган.
ПСЖ Облакни харид қилиш учун "Атлетико"га маълум бир сумма ва Хавьер Пасторени таклиф қилмоқчи. Аргентиналик футболчининг ўрнига дарвозабон Кевин Трапп "матрасчилар" сафига ўтиши мумкин.
Облакнинг "Атлетико" билан шартномаси 2021 йилнинг ёзигача амал қилади.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии