RU

Последние новости

00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  2 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  0 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  18 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  83 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1010 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  16 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9

ЎФФ Қатар билан меморандум имзолади Новости

ЎФФ Қатар билан меморандум имзолади

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов Қатар Футбол Уюшмасининг Президенти Шайх Ҳамад бин Халифа Аҳмад ол Танийнинг таклифига кўра Доҳага хизмат сафари уюштириб, Қатар футболи мансабдор шахслари билан учрашди.

Қатарда бўлиб ўтган учрашув чоғида томонлар Ўзбекистон ва Қатар футболини янада ривожлантириш учун ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш, Ўзбекистон ва Қатар федерациялари ўртасидаги ўзаро тажриба алмашинувини йўлга қўйиб, уни раҳбарият ва мансабдор шахслар, шунингдек, техникавий масалалар бўйича экспертлар, мураббийлар, ҳакамлар ва футболчилар орқали самарали йўлга қўйиш каби масалаларни муҳокама қилди.

Учрашув якунида Умид Аҳмаджонов ва Шайх Ҳамад бин Ҳалифа Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Қатар Футбол Уюшмасининг ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумини имзоладилар.

Ушбу меморандум икки федерациянинг турли тоифадаги жамоаларига ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш ва мусобақаларда иштирок этиш, тегишли мутахассис ва экспертларига ўқув курслари, семинар ва конференцияларда иштирок этиш имконини беради. Бундан ташқари, томонлар спорт иншоотларини қуриш ва уларни замонавий спорт анжомлари билан жиҳозлаш ҳамда икки мамлакат терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувларини ташкил қилиш бўйича ҳамжиҳатликда ишлашга келишиб олдилар.


“Бу меморандум ва келишувдан жуда кўп нарса кутяпман”, - дейди Умид Аҳмаджонов ЎФФ матбуот хизматига. “Чунки, меморандум фақатгина футбол ўйинида иштирок этадиган мутахассислар билан боғлиқ эмас. Бу келишув футбол бошқарувида муҳим аҳамият касб этадиган бошқарув аппаратига ҳам бевосита тааллуқлидир. Зеро, ушбу меморандум Ўзбекистон Футбол Федерацияси ходимларига менежмент, маркетинг ва реклама фаолияти, спорт тиббиёти, футболда жисмоний тайёргарлик ва техникавий йўналишни аниқлаб олиш, таълим ва тадқиқотлар каби соҳаларда Қатарда ўқиш ва малака ошириш имкониятини яратиб беради. Бу эса бизга кадрлар билан боғлиқ масалаларни ижобий ҳал қилиш имконини беради”.

Қатар сафари Умид Аҳмаджоновнинг ЎФФ президенти этиб сайланганидан бери амалга оширган учинчи хорижий сафаридир. Бунга қадар Умид Аҳмаджонов ФИФА президенти Жанни Инфантино ва БАА футбол уюшмаси вице-президенти Абдулла Носир ал-Жунайбий билан учрашган эди.




Фотосуратлар Қатар Футбол Уюшмасига тегишли.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика